Туркистон жадидчилик ҳаракатдаги таълим ва тарбия Режа: Жадиллар ҳаракатида таълим ва тарбиянинг ривожлантирилгани


Download 20.24 Kb.
Pdf ko'rish
Sana29.04.2023
Hajmi20.24 Kb.
#1400330


Туркистон жадидчилик ҳаракатдаги таълим ва тарбия 
Режа: 
1.Жадиллар ҳаракатида таълим ва тарбиянинг ривожлантирилгани. 
2.Ўзбекистонда 
жадидчилик 
ҳаракати 
асосида 
янги 
услубда 
мактабларнинг очилиши. 
3.Ўзбекистонда асосий жадидчилик харакати намоёндаларининг 
педогогик қарашлари. 
“Жадид” сўзи бу арабча сўз бўлиб “янги” , янгилик тарафдорлари деган 
маънога эга. Бу харакат Туркистонда 19 охири ва 20 аср бошларида Чор 
Россиясининг мустамлачилик сиёсатининг кучайиши оқибатида пайдо бўлди. 
Умуман шу даврларда жадидчилик оқими Миср, Туркия,Кавказ,Туркистон ва 
бошқа ўлкаларда сиёсий оқим сифатида юзага келди.Жадидлар ўз даврининг 
илғор кишилари сифатида халқ ичида янгилик,маърифат,ва маданият 
тарқатувчилар эдилар. 
Туркистонлик жадидлар она Ватанни мустақил, озод ҳолдакўришни 
бош мақсадлари деб билганлар. 
Уларни фикрича миллий озодлик курашида қурол эмас балки халққа 
маърифий билим бериш муҳим ўрин тутади.Шу сабабли улар 1906 йилдан 
бошлаб “Тараққиёт” номли газета чоп эта бошладилар.Асосий ғоя халқни 
миллий истиқболга тушиб қолмасликни олдини олиш бўлган, Жадидлар 
туркистоннинг турли шаҳарларида жадид мактабларини очиб диний илмдап 
билан бирга дунёвий билмларни, жумладан, табий билмларни тарғиб қила 
бошлашди. Улар учун асос курол илм ва маърифат бўлиб улар МАКТАБ
МАОРИФ ВА ТАЪЛИМ ТАРБИЯНИ ТЎҒРИ ЙЎЛГА ҚУЙИШИ, УНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ БИЛАН АМАЛГА ОШИРИШ КЕРАКЛИГИНИ 
ЭЪТИРОФ ЭТДИЛАР. 
Жадидлар маърифати харақатида Туркистонга Кримдан келган 
Гаспиринский алоҳида ўрин тутади. У Россия мусулмонлари орасида 
биринчи мактаб –жадид мактаби- янгилик мактабини “Усули жадид”га асос 
солди. Ундаги мактаб тизими, дарсликлари, ўқув методлари Овропа таълим 
тизимига якин булди.
Жадидлар ўқитишнингг эски усуллари, янгисига яъни ёшларга 
замонавий илмий ўрганишга алмаштириш ва таълим тизимида ўқитишни она 
тилида олиб борилишини катта эътибор берганлар. Айникса ўқувчиларда 
ватанпарварлик, миллатпарварлик туйгусини шакллантириш уларнинг 
асосий концепцияларидан эди. 
Жадидларнинг тарбия ҳақидаги қарашлари ислом динида 
қадимдан қарор топган одоб –аҳлоқ негизида швклланган эди. Уларда 
болалар диёнатли, саҳоватли, хушаҳлоқли, хушмуомали бўлишни кўрмоқчи 


бўлишган. Махмудхўжа Беҳбудий. Туркистонда жадидлар ҳаракати 
асосчиси. Жамоат арбоби, исломшунос, географ, педагог олим. У 
туркистонда мактаб маорифида биринчи бўлиб янги усулда мактаблар 
ташкилотчиси. Махмуд Бехбудий Гаспринский мактаб усулини уни 
мақолаларини ўрганди. “Усули жадид” мактаблари учун бир қатор 
дарсликлар ёзди. “Қисқача умумий география”, “Болалар мактуби”, “Аҳоли 
географиясига карши”, “Россияни қисқача географияси”,” Амалиёт исломи”, 
“Исломнинг қисқача тарихи”. 
Махмуд Бехбудий янги мактаб учун ёзган асарлари мактаб 
ислоҳатида муҳим роль уйнайди. Бу дарсликлар назарий, илмий ва амалий 
жиҳатдан кенг кўлланилади. У туркистон келажагида ёш ўқилишли 
кадрларни тарбиялаш масаласига жиддий эътибор берди. 
Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли. 20 асрнинг биринчи 
чорасида Туркистон ва Россия хиёлиларини ичига машҳур эди. У янги усул 
мактабларнинг асосчиси, моҳир муаллим дарслик ва ўқув китоблар 
муаллифи, жамоат арбоби эди. Мунаввар қори Тошкентда “усули савия” 
мактабини очади. Уни фикрича мактабни ислоҳ қилмасдан одамлар онгида 
ўзгариш ҳосил қилиб бўлмайди. Мунаввар қори ёшларни чет элга юбориш, 
чет илмини ўзранишни тарғиб қилди. Ўзбек зиёли болаларни Германияда 
ўқитиш тарфдори бўлиб, кейинчалик улар ватанига хизмат қилишни истаган 
эди. Мунаввар қори кўп тилларни мукаммал билган (форс, араб, рус, турк 
тиллар). Мунаввар қори ўз атрофида илғор кишиларни тўплаган. 
Абдулла Авлоний 1907 йилда Миробод махалласида кейинчалик 
Дегрез махалласида янги усулдаги мактаблар очди. Авлоний мактаби – дарс 
тизимини ўз она тилида олиб борилиши билан эски усул мактабларидан фарқ 
қилар эди. У ўз мактабида –табиат, география, тарих, адабиёт, тил, ҳисоб 
каби фанларни берар эди. Авлоний мактабида табий фанлар ривожини 
топган бўлиб, унда ўсимликлар, ҳайвонлар, хилма –хиллиги, парвариш 
масалалар қизиқарли ўтиларди. 

Document Outline

  • C:\Users\n.sobirov\Desktop\Jamshid_monitoring\Jamshid_monitoring\Биология ўқитиш методикаси+\Маъруза\4. Жадидчилик харакатида таълим ва тарбия\лекция 4.docx

Download 20.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling