УўК 624. 01+04 Қурилиш амалиётида қЎлланилган "зилзилавий ҳудудларда қурилиш" фарғона шахри учун меъёрий хужжатлари ҳамда уларнинг таҳлили


Download 90 Kb.
bet1/2
Sana20.12.2022
Hajmi90 Kb.
#1037708
  1   2
Bog'liq
Maqola GKK


УЎК 624.01+04


ҚУРИЛИШ АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАНИЛГАН "ЗИЛЗИЛАВИЙ ҲУДУДЛАРДА ҚУРИЛИШ" ФАРҒОНА ШАХРИ УЧУН МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ


Б.Б. Ўктамов1


1 Фарғона политехника институти,  Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 86


Калит сўзлар: меъёрий талаблар, конструктив талаблар, ғиштли бино, синчли бино, мураккаб тузилиш, ҳажмий-режавий ечим, консол схема, фазовий тизим, кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати.


Строительные нормы и правила для города Фергана "Строительство в сейсмических районах" и их анализ, примененные на практике строительства


Ключевые слова: нормативные требования, конструктивные требования, кирпичное здание, каркасное здание, сложная конфигурация, объемно-планировочное решение, консольная схема, пространственная схема, напряженно-деформированное состояние.


The Building Codes the city of Fergana"Construction in Seismic Areas" and their analysis, applied to construction practice


Keywords: normative requirements, structural requirements, masonry building, reinforced concrete building, complex configuration, volume-planning solution, cantilever scheme, spatial scheme, stress-strain state.
Кириш.
Республикамизнинг аксарият ер майдони сейсмик фаол ҳудудларда жойлашганлиги сабабли бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда уларнинг зилзилабардошлик чора-тадбирларини таъминлаш муҳим масалалардан ҳисобланади. Бунда уларнинг сейсмик мустаҳкамлиги таъминлаш бўйича зилзилавий ҳудудларда қурилиш меъёрий хужжати ишлаб чиқилган бўлиб кўп йилларда буён биноларнинг конструктив тизимларига қўйилган асосий талаблар янги сейсмик мустаҳкамлик чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб синов-тажрибалар натижалари асосида такомиллаштирилиб келинмоқда.
Биринчи меъёрий хужжат ТУ-58-48 бўлиб, у асосан техник шартлардан ташкил торпган ҳамда 1949 йилдан қурилиш амалиётида қўлланила бошланган. Ҳозирги кунгача сейсмик мустаҳкамлик йўналиши бўйича жами 8 та меъёрий хужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг янгиси амалиётга қўллаш учун қабул қилиниши билан эски нашри ҳамда ундаги белигалнган мажбурий талаблар ўз кучини йўқотган [1-8]. Ҳозирги кундаги мавжуд бино ва иншоотларни ҳисобга олсак бу меъёрий хужжатлар талабалари асосида қурилган аксарият бинолар мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактаб биноларини ташкил қилади. Шундай экан мавжуд фойдаланишда бўлган мактабгача таълим муасасалари ва умумтаълим мактаб биноларининг лойиҳа ҳужжатлари мавжуд эмаслиги инобатга олиб, уларнинг техник ҳолатини ўрганиш ҳамда сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш учун меъёрий хужжатлар талабларини таҳлил қилиш, шу билан бир қаторда қўлланилган антисейсмик
чора-тадбирларини ўрганиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Меъёрий хужжатлар таҳлили. Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш ва конструкцияларини моделлаштиришда ишлатиладиган қурилиш меъёрлари ва қоидаларида бир қатор камчиликлар мавжудлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Ҳозирги вақтда биноларни сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблашда қўлланиладиган услуб динамик юкламаларда бинонинг фазовий ишини акс эттириш ва бир бутун фазовий системага бирлашган турли конструктив элементларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тўлиқ ифодалаш имконини бермайдиган консол схема кўринишидаги ҳисоблаш схемаларига асосланган.
Бинонинг қаватларида инерцион кучнинг ҳосил бўлишида динамик (сейсмик) таъсирнинг йўналиши ва кўп компоненталиги муҳим ўрин ўйнайди, буни фақат бинони фазовий моделлаштиришда ҳисобга олиш мумкин. Биринчи навбатда, носимметрик мураккаб конфигурацияли кўп қаватли баланд биноларга, шунингдек, планда бир хил ўлчамларга эга кам қаватли биноларга таалуқлидир. Бинонинг умуман носимметрик конфигурацияси, геометрик марказини масса маркази билан мос тушмаслиги, объектларни сейсмик таъсирга ҳисоблашда консол моделидан фойдаланишга имкон бермайди. Бундай модел грунтнинг бир жинсли бўлмаган хусусиятларини ҳисобга олиш зарур бўлганида тўлқинли сейсмик таъсир остидаги иншоотнинг ҳаракатларини тўлиқ акс эттирмайди, шунингдек, албатта соф ҳолда ёки тебранишнинг бошқа шакллари билан бирга содир бўладиган буралиш каби тебранишнинг характерли фазовий шаклларини аниқламайди.
Шунинг учун динамик таъсир остидаги бинонинг кучланганлик-деформацияланганлик холатини тадқиқ қилиш иншоотнинг фазовий ҳаракатларини, конструктив ечимларнинг ўзига хос хусусиятларини, конструкция элиментларини ўзаро таъсирини, иншоотни грунтли замини билан ўзаро таъсирини, юк кўтарувчи конструкцияларни заифлиги ва биржинсли эмаслигининг таъсирини, сейсмик таъсирнинг кўп компонентли кўрсаткичларини ва бошқаларни ҳисобга олиш имкониятини берадиган фазовий ҳисоблаш моделларини қўллаш орқали амалга оширилиши тадқиқ қилинаётган иншоотнинг ҳолатини тўлиқ акс этади.
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда сейсмик ҳудудларда бино ва иншоотларни қурилишини лойиҳалашда сейсмик мустаҳкамлик бўйича талаблар қурилиш амалиётида тўлиқ 1950 йиллардан бошланган.Ўтган давр ичида қурилиш амалиётида қўлланилган меъёрий талаблар ва қоидалар ҳозирги кунда фойдалинаётган меъёрий хужжатдан кескин фарқ қилади. [8]. Турли даврларда амалда қўлланилган меъёрий хужжатлар қурилиш конструкцияларининг ҳажмий-режавий ва конструктив тизимига қўйилган талаблардан ташқари биноларнинг бошқа кўрсаткичлари ва ҳудудларни умумий сейсмик районлаштириш карталари билан ҳам фарқ қилади. Ўтган даврларда қурилган бинолар турли конструктив ечимларга эга бўлиб, ўша даврда қўлланилган сейсмик мустаҳкамлик қурилиш меъёрлари асосида қурилган. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатди, 1970 йилларгача қурилган мактабгача таълим муассасалари бинолари асосан пишган ғиштдан қурилган бўлиб, ундан кейинги йилларда қурилган бинолар йиғма темир-бетон конструкциялардан бунёд этилган.
Мактабгача таълим муассасалари биноларини ҳозирги кунда амалда бўлган меъёрий хужжат асосида сейсмик таъминланганлиги бўйича бирламчи хулосалар қилиш учун ўтган даврда қўлланилган сейсмик мустаҳкамлик қурилиш талаблари ўзаро солиштирилди ва таҳлил қилинди. Айрим солиштириш натижалари 1 - жадвалда келтирилган. Жадвалдаги маълумотлар 8 ва 9 балли ҳудудларда II категорияли ғишдан қуриладиган бинолар мисолида келтирилган.

1-жадвал. Сейсмик ҳудудларда ғиштли биноларнинг қурилиш меъёрий талаблари



Меъёрий хужжат шифри

Бино учун талаб қилинган кўрсаткичлар

Интенсивлик, баллда

Бино узунлиги ва баландлиги, м

Қават баландлиги,
м

Бўйлама деворлар

Кўндаланг деворлар оралиқ масофаси, м

Қават
баландлигини девор
қалинлигига нисбати

Простенка, м

Проем, м

Сони

Оралиқ масофа,
м

ПСП
101-51

8

40х12

6

-

-

16

12

0,90

3

9

30х10

5

-

-

12

9

1,15

2,5

СН-8-57

8

50х16

6

-

-

16

12

1,2

3

9

40х12

5

-

-

12

9

1,5

2,5

СНиП II-А.12-62

8

50х12

6

-

-

16

12

1,16

3

9

40х9

5

-

-

12

9

1,55

2,5

СНиП II-А.12-69

8

70х12

5

-

-

12

12

1,16

3

9

40х7

4

-

-

9

12

1,55

2,5

СНиП
II-7-81

8

80х11

4

3

-

12

12

1,16

3

9

60х8

3,5

3

-

9

12

1,55

2,5

КМК 2.01.03-96

8

24х5

4

3

9

9

12

1,16

3

9

18х4,5

3,5

3

6

7,2

12

1,55

2,5

КМК 2.01.03-2019

8

24х5

4

3

9

9

12

1,16

3

9

18х4,5

3,5

3

6

7,2

12

1,55

2,5

Собиқ иттифоқ, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам сейсмик ҳудудларда қурилиш бўйича талаблар 1948 йилнинг 30 декабридан 1951 йилнинг 1 ноябригача техник шартлар [1] (ТУ-58-48. Технические условия проектирования зданий и сооружений для сейсмических районов) кўринишида қўлланилган. Саноат бино ва иншоотлари, фуқоралик, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва гидротехник иншоотларни сейсмик ҳудудларда қурилиши учун лойиҳалашда ва қурилишида мажбурий меъёрий хужжат [2] (ПСП-101-51. Положение по строительству в сейсмических районах) кўринишида 1951 йилнинг 1 ноябридан амалиётда қўллаш учун киритилган.


ПСП-101-51 меърий хужжат 9 та бўлимдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олган: сейсмик ҳудудларда ҳамда бино ва иншоотларни ҳисоблаш; сейсмик кучларни аниқлаш; шаҳар ва қишлоқларни режалаштириш; саноат ҳамда фуқоралик бино ва иншоотлари; сув таъминлаш ва канализация; йўл иншоотлари; транспорт иншоотлари; қишлоқ жойларида қурилиш; антисейсмик тадбирларни қўллаш ва назорат қилиш бўйича талаблар ва иловалардан иборат. Иловаларда бутун иттифоқ ҳудудларини сейсмик районлаштириш харитаси ва сейсмик ҳудудларда жойлашган аҳоли яшаш жойларини рўйҳати келтирилган.
Ушбу меъёрий хужжат ўрнига 1957 йил 1 ноябрдан бошлаб киритилган сейсмик ҳудудларда қурилиш меъёрлари ва қоидалари [3] (СН-8-57. Нормы и правила строительства в сейсмических районах) бино ва иншоотларни лойиҳалашда ва қурилишида қўлланилган. Меъёрий хужжат олдинги вариантидан кўп талаблари билан фарқ қилади, масалан, бино ва иншоотларни ҳисоблайдиган сейсик кучларга аниқликлар ва биноларни консол кўринишида сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаш усули киритилган, ғиштли деворларни категорияларида илашишда зўриқишларнинг чегаравий қийматлари ва бошқалар.
Кейинги йилларда сейсмик ҳудудларда қурилиш бўйича қабул қилинган барча меъёрий хужжатларда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш талаблари аниқлаштириб борилган. Шу жумладан, 1963 йилнинг 1 мартидан амалиётга жорий қилинган меъёрий хужжат [4] (СНиП II-А.12-62. Строительство в сейсмических районах) ҳам олдинги меъёрий хужжатлар асосида такомиллаштирилган. Мисол учун бино ва ишоотларга сейсмик кучлар билан бир вақтни ўзида бошқа кучлар таъсирини ҳам ҳисобга олиш, сейсмик кучлар таъсирини аниқланганда конструкцияларни юқори тебраниш шаклларини ҳисобга олиш ҳам берилган.
Маълумки, бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича талаблар шу соҳада олиб борилган илмий ва амалий тадқиқотлар, ўтказилган синовлар натижалари ҳамда бўлиб ўтган зилзилалар оқибатларини ўрганилиши натижаларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилиб борилади. Ўзбекистон Республикасида 1966 йилнинг 26 апрелда Тошкент шаҳрида содир бўлган ер қимирлаши ва унинг оқибаларини ўрганиш натижалари 1970 йил 1 июлдан амалиётда қўллаш учун киритилган сейсмик ҳудудларда қурилиш меъёрий хужжатда [5]
(СНиП II-А.12-69. Строительство в сейсмических районах) ўз аксини топган.
Ўтган асрда қўлланилган меъёрий хужжатлар ичида энг пухта ишлаб чиқилган ва кўплаб содир бўлган зилзилалар (Тошкент, Газли, Спитак ва бошқалар) оқибатларини ўрганиш ва таҳлили натижаларини ҳамда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги соҳасида эришилган илмий ютуқлар хулосаларини ўзида жамлаган меъёрий хужжат [6] (СНиП II-7-81. Строительство в сейсмических районах) лойиҳалаш ва қурилишда асосий қўлланма сифатида фойдаланилган. Ушбу меъёрий хужжатда бино ва иншоотларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаш, сейсмик интенсивликни таъсир қилиш эҳтимоллик даражаси, бино ва иншоотларни турлари ва категориялари бўйича талаблар ва тавсиялар, лойиҳалаш бўйича талаблар ва бошқа кўплаб ўзгартиришлар киритилган.
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида 1996 йилнинг 1 мартидан бошлаб сейсмик ҳудудларда қурилиш меърий хужжати [7] (КМК 2.01.03-96. Строительство в сейсмических районах) бино ва иншоотларни лойиҳалашда ва қурилишида фойдаланиш учун амалиётга киритилди. Ушбу меъёрий хужжат олдин фойдаланилган меърий хужжат [6] асосида тайёрланган бўлиб, бир қанча ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, ер ости иншоотлари ва коммуникация тизимлари бўлими қайта ишлаб чиқилиб, унда сейсмик кучларга ҳисоблаш учун формулалар ва кўплаб маълумотлар келтирилган, бинолар ва иншоотларни ҳисоблашда иккита чегаравий холатларни эътиборга олиш, турар жой, жамоат, саноат бинолари ва иншоотлари бўлимида янги конструктив ечимга эга бўлган бинолар учун талаблар ва тавсиялар бўйича қўшимчалар киритилган.
Ҳозирги кунда республикамизда амалда қўлланилаётган сейсмик ҳудудларда бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш талаблари бўйича меъёрий хужжат [8] (КМК 2.01.03-2019 "Строительство в сейсмических районах") 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб қурилиш амалиётида фойдаланилмоқда. Ушбу амалда қўлланилаётган меъёрий хужжатда ҳам олдингисига нисбатан фан ва техника ҳамда қурилиш соҳасидаги янги технологияларни ҳисобга олиб, бино ва иншоотларнинг янги конструктив тизими, уларнинг масъуллиги, ҳисоблашда муҳим бўлган кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Юқоридаги меъёрий хужжатлар талаблари асосида қурилган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини тадқиқ қилиш мақсадида мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактаб биноларини Фарғона шаҳри мисолида йилларга ажратилган ҳолда тадқиқ қилинди
(2,3-жадвал).
2-жадвал. Фарғона шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасалари биноларининг қурилган йили ҳамда уларни лойиҳалаш ва қуришда қўлланилган меъёрий хужжатлари бўйича сонини ифодаловчи солиштирма жадвал



Жами

Антисейсмик чора-тадбирларсиз

ПСП 101-51

CH-8-57

СНиП II A.12-62

СНиП II A.12-69

СНиП II-7-81

ҚМҚ 2.01.03-96

63

4

2

1

21

24

10

2

3-жадвал. Фарғона шаҳрида жойлашган умутаълим мактаб муассасалари биноларининг қурилган йили ҳамда уларни лойиҳалаш ва қуришда қўлланилган меъёрий хужжатлари бўйича сонини ифодаловчи солиштирма жадвали

Жами

Антисейсмик чора-тадбирларсиз

ПСП 101-51

CH-8-57

СНиП II A.12-62

СНиП II A.12-69

СНиП II-7-81

ҚМҚ 2.01.03-96

41

3

0

2

10

22

2

2

Юқорида келтирилган маълумотлар таҳлили асосида қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:


Меъёрий хужжатлар талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида бино ва иншоотларнинг сейсмик ҳудудларда лойиҳалаш ва сейсмик мустаҳкамлик қурилиш талаблари турлича бўлганлигини кўрсатди. Шу сабабли эксплуатация қилинаётган бино ва иншоотлар қурилган йили даврида фойдаланилган меъёрий хужжатлар талабларини эътиборга олган ҳолда қайта техник кўрикдан ўтказилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Қуйида келтирилган 1-жадвалда 8 ва 9 балли сейсмик ҳудудларда II-категорияли ғишдан қурилган бинолар мисолида солиштириш асосий талаблар бўйича натижалари келтирилган. Жадвалда ғиштли биноларга қўйилган талаблар ҳозирги кунда республикада қўлланилаётган сейсмик ҳудудларда қурилиш меъёрий хужжатидан сезиларли даражада фарқ қилиши аниқланди.
Юқорида келтирилганларни маълумотларни инобатга олиб мисол сифатида тадқиқ қилинган Фарғона шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактаб биноларини босқичма-босқич инструментал техник кўрикдан ўтказиш ҳамда меъёрий хужжатлар талаблари асосида ҳисоблаш орқали техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилади. Бунга кўра қуйида уч босқичга асосан амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
1-босқич: сейсмик ҳудудларда қурилиши бўйича меъёрий хужжати амалда қўлланилмаган ҳолда 1950 йилгача қурилган бино ва иншоотлар;
2-босқич: ПСП-101-51 ва СН-8-57 сейсмик ҳудудларда қурилиш меъёрий хужжатлар асосида қурилган бинолар;
3-босқич: СНиП II-А.12-62 меъёрий хужжат талаблари асосида 1970 йилгача қурилган бино ва иншоотлар.
Ушбу тавсияларни амалга оширилиши натижасида кучли зилзилалар оқибатида мактабгача таълим муассасалари ҳамда умутаълим мактаб бинолари учун сейсмик хавфни ва бўлиши мумкин бўлган зарарларни камайтиришга имкон яратилади.



Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling