Улугбек Абдувалиев, [


Download 14.69 Kb.
Sana25.02.2023
Hajmi14.69 Kb.
#1230832
Bog'liq
Синф рахбарлик ким булиши керак


Улугбек Абдувалиев, [09.12.20 13:49]
[Переслано из Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov]
#Cўраган_эдингиз
СИНФ РАҲБАРИНИ КИМ ТАЙИНЛАШИ КЕРАК?
#Савол
Синф раҳбарини ким тайинлайди?
#Жавоб
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ синф раҳбарлари ўқитувчилар орасидан мактаб директори томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Бошлангич синфларда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.
Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосари, психолог, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.
Синф раҳбарларининг йиллик ишларини режалаштириш, тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам бериш, уларнинг самарадорлигини ошириш, ишларини мувофиқлаштириш, иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида синф раҳбарлари услубий бирлашмалари ташкил этилади. Синф раҳбарлари услубий бирлашмасига барча синф раҳбарлари аъзо ҳисобланади.
Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат этади ва мувофиқлаштиради.
Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.me/dokument_Zamdirektor
Download 14.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling