Умумтаълим мактабларида фойдаланиш учун тавсия этилаётган интернет ресурслари ва ахборот тизимлари РЎйхати


Download 25.07 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi25.07 Kb.
#1264344
Bog'liq
Тавсия ресурслар



Умумтаълим мактабларида фойдаланиш учун тавсия этилаётган интернет ресурслари ва ахборот тизимлари
РЎЙХАТИ



Интернетдаги манзили

Номи ва имкониятлари


kitob.uz

Республика болалар кутубхонаси портали. Kitob.uz ахборот тизими фойдаланувчилари 4 000 га яқин адабиётлардан электрон ва аудио форматда фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, kitob.uz портали мобил иловасини Google Play Market ва Apple Store тизимларидан бепул юклаб олишлари мумкин.


Maktab.uz

Maktab.uz порталига Халқ таълими вазирлиги учун “Онлайн мактаб” телеканаллари учун ишлаб чиқилган 1-11 синфларга мўлжалланган 8500 дан ортиқ мактаб ўқув дастури бўйича тайёрланган видеодарслар ҳамда уларнинг 2500 дан ортиқ тақдимотлари юкланган. Бундан ташқари порталда 500 дан ортиқ қўшимча электрон таълим ресурслари ҳам мавжуд. Maktab.uz порталининг мобил иловалари ҳам ишлаб чиқилган.


smartland.maktab.uz



“Smartland” интерфаол виртуал таълим платформаси. Ушбу таълим платформаси орқали болалар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун интерактив кўринишдаги мантиқий ўйинлар тўпламидан фойдаланишлари мумкин. https://smartland.maktab.uz/
Ушбу платформанинг мобил иловаларини телефон ёки планшетга Google Play Market ва Apple Store тизимларидан бепул юклаб олишлари мумкин.


EduKids лойиҳаси

EduKids - ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган бўлиб, ёш авлодни келажакда муваффақиятга эришиш ва ўз устида ишлашга чақириш, шунингдек ўқувчиларда маълум бир мавзулар бўйича аниқ тасаввурни шакллантиришга қаратилган 100 дан ортиқ илмий-оммабоп анимацион дайжестлар тўпламидир.


educare.uzedu.uz

Халқ таълими тизимидаги ўқувчи ва педагогларнинг ҳаётий ҳамда психологик билим-кўникмаларини ошириш бўйича ягона миллий платформа бўлиб, ҳозирда ушбу платформада 174 та видео ва анимацион роликлар ўзбек ҳамда рус тилларида жойлаштирилган.


idea.uzedu.uz

Ушбу портал Халқ таълими тизимини ривожлантиришда аҳоли иштирокини ошириш мақсадида ғоялар, таклифларни қабул қилиш ҳамда қайта ишлаш ва сақлаш имконини беради.


VR-360 sayohat

Мамлакатимиз ва хорижий давлатлар маданияти, урф-одатлари, диққатга сазовор жойлари билан ўқувчиларни яқиндан таништиришга қаратилган онлайн VR саёҳатларни ўз ичига олган виртуал майдон.


artshop.uzedu.uz

Баркамол авлод болалар мактабларидаги тўгаракларда ўқувчилар томонидан қўл меҳнати асосида ишланган турли хил буюмларни онлайн сотишга имкон берувчи, шунингдек, ушбу маҳсулотларни қандай тайёрлашга оид видео йўриқномалардан иборат платформа.

Download 25.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling