Урганчдаги Ўзбекистон байроғи дунёда баландлиги бўйича 15-ўринни эгаллади


Download 220 Kb.
Sana06.02.2023
Hajmi220 Kb.
#1169440
Bog'liq
Ўзбекистон байроғи


Урганчдаги Ўзбекистон байроғи дунёда баландлиги бўйича 15-ўринни эгаллади
Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан очиқ маълумотлардан фойдаланиб, дунёдаги энг баланд флагштоклар рейтингини эълон қилди. 

Фото : KUN.UZ
Рейтингга кўра, Урганчда ўрнатилган Ўзбекистон байроғи 15-ўринни эгаллаган. Унинг флагштоги баландлиги 66 метрни ташкил қилади.
Рейтингда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўрнатилган байроқ етакчилик қилмоқда. У 170 метр баландликда ҳилпираб туради. Етакчи учликдан Душанбедаги (165 метр) ва Бокудаги (162 метр) байроқлар ўрин олган.

Урганчдаги байроқ Тошкентдаги (65 метр), Сирдарё вилоятидаги (65 метр), Бухоро вилоятидаги (60 метр) ва Қорақалпоғистондаги (55 метр) байроқлардан баландроқ жойлашган.
Урганч марказий боғида 2018 йил ноябрда ўрнатилган байроқнинг ўлчами 10 метрга 20 метрни ташкил қилади. 
Таъкидлаш жоиз, Гиннесс рекордлар китобига кўра, энг катта ўлчамга эга миллий байроқ БААнинг Шаржа шаҳрида ўрнатилган. Унинг ўлчами 70 метрга 35 метрни ташкил қилади. Байроқ 123 метрлик флагштокда ўрнатилган. Жиддадаги байроқ эса 2-ўринни эгаллаб, унинг узунлиги 50 метрни, эни 33 метрни ташкил қилади. 
Мамлакатимиз Бош Қомуси қабул қилинган сана арафасида Фарғонанинг марказий масканларидан бирида улкан байроқ ўрнатилди.

Мамлакатимиз Бош Қомуси қабул қилинган сана арафасида Фарғонанинг марказий масканларидан бирида улкан байроқ ўрнатилди.


Бугун вилоят маркази янада чирой очиб, бир-биридан муҳташам иншоотлар қад ростламоқда. Айниқса, Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи хиёбони энг севимли масканга айланган . Мазкур ҳудудда бугун юртимиздаги энг катта салобатли, баландлиги 67 метр, ҳажми 20 метрга 10 метр бўлган Давлат байроғи ўрнатилди. Мазкур улкан байроқ фарғоналикларнинг миллий рамзимизга садоқатининг амалий тасдиғи бўлди. 07.12.2019

Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-моддаси).
Download 220 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling