Т/р
|
Амалга ошириладиган чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш механизми
|
Муддати
|
Молиялаш-тириш манбаси
|
Масъуллар
|
1
|
Туман бўйича ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш, дарс бериш сифатини ошириш.
|
Туман бўйича ўқитувчиларни ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилади, доимий очиқ дарслар ташкил этилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
|
2
|
Олий ва 1-тоифали ўқитувчилар салмоғини ошириш
|
1.Ўқитувчиларнинг ўз устларида ишлашлари учун шароит яратилади.
2.Ўз йўналишидаги тажрибали ўқитувчилар билан “Устоз-шогирд” тизими йўлга қўйилади.
|
2020 йил октябрь ойидан бошлаб
|
|
Методистлар,
мактаб маъмурияти
|
3
|
Тажрибали ўқитувчилар ҳамкорлигида фанлар кесимида методик тавсиялар ишлаб чиқиш, уни жойларда ижросини таъминлаш.
|
1.Туман бўйича барча фанлардан тажрибали ўқитувчилар кенгаши ташкил этилади.
2.Дарсликдаги ўзлаштириши қийин бўлган мавзулар устидан методик тавсиялар тайёрланади, илғор ўқитувчилар ишлари туман, вилоят ва республика бўйича оммалаштирилади.
|
2020 йил октябрь ойидан бошлаб
|
|
Методистлар,
мактаб маъмурияти
|
4
|
Таълим муассасаларининг моддий техника базасини инобатга олиб Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 144-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида тажриба-синов тариқасида 7-синфдан бошлаб 12 та йўналишда вариатив (ўзгарувчан) синфларни ташкил этиш.
|
1. Мактабларда иқтидорли ўқувчилар синфлари ташкил этилади.
2.Малакали ўқитувчилар салмоғи ортади. Ўқитувчиларни ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилади.
3. Ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
|
2020 йил
15 октябргача
|
|
мактаб маъмурияти
|
5
|
Туман мактабларда таълим-тарбия сифатини ҳар чоракда белгилаб берувчи рейтинг тизимини ишлаб чиқиш.
|
Юқори рейтингга эришган мактаб раҳбарларини рағбатлантириш, рейтинг параметрлари бўйича паст натижага эришган раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш
|
2020-2021 ўқув йили
|
|
|
6
|
Тумандаги илғор иш тажрибалар билан ишлаётган ўқитувчилар томонидан “Онлайн” видеороликлар яратишни давом эттириш.
|
1.Тажрибали ва малакали фан ўқитувчилари танланади. Улар ёрдамида фанлар кесимида “Онлайн” видеороликлар яратилади.
2.Энг яхши видеороликлар танлови ташкил этилади.
3.Ижодкор ва изланувчан ўқитувчиларнинг ишлари туман, вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
|
7
|
Ўқитувчиларнинг АКТ саводхонлигини ошириш мақсадида умумтаълим мактаб ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши видеодарс”, “Энг яхши дарс ишланма” кўрик- танловларини ташкил этиш.
|
Энг яхши деб топилган видео дарс ва дарс ишланмаларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда ушбу ўқитувчиларнинг ишларини оммалаштириб ва раҳбатлантириш.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
Ҳомийлар ҳисобидан
|
|
8
|
2022 йил PIZA ҳалқаро танловига тайёргарлик ишларини кучайтириш мақсадида, туманда танланган 4 та “Таянч мактаблари”да таълим сифат- самарадорлигини ошириш механизмини жорий этиш.
|
1.”Таянч мактаблар” базасини мустаҳкамлашга эришиш.
2.Тайёргарлик ишларини кучайтириш бўйича малакали ўқитувчилар билан таъминлаш.
3. Маҳоратли педагоглар дарс ўтиши йўлга қўйилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
Ҳомийлар ҳисобидан
|
|
9
|
Олий таълим муассасаларига битирувчилари энг кўп кирган таълим муассасаларини “Таянч мактаблар” этиб ташкил қилиш. Тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш.
|
1.Барча таълим муассасаларида “Абитуриент-2021” штаблари ташкил этилади.
2.Штабга малакали, олий тоифали ўқитувчилар жалб этилади.
3.10-, 11-синф ўқувчиларини ОТМ га тайёрлаш механизми йўлга қўйилади.
4.”Таянч мактаблар”да ҳафтада бир марта мунтазам ўқув-семинарлари ташкил этилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
|
10
|
Ўқув йили давомида 11-синф битирувчилари учун Давлат тест маркази томонидан тайёрланган материаллар асосида репитицион тестлар ташкил этиб бориш.
|
1.11-синф битирувчиларида малака пайдо бўлади ва ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқлар устида ишлаш тизими йўлга қўйилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
|
11
|
Давлат тест маркази Сирдарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда "E-sinov" дастури орқали битирувчи синф ўқувчиларини танлаган йўналишлари бўйича ОТМ га тайёрлаш тизимини йўлга йўйиш.
|
1.10-,11-синф ўқувчиларининг касб танлашлари учун “Касбий сўровномалар” ўтказилади ва уларнинг қобилиятлари аниқланади.
2.Танлаган йўналишларига қараб синов тестлари ўтказиб борилади.
3.Тест натижасига кўра аниқланган бўшлиқлар устида ишлаш тизими йўлга қўйилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
Ҳомийлар маблағи ҳисобидан
|
|
12
|
Умумтаълим мактабларидаги Кузатув кенгашлари билан ҳамкорликда ҳудудларда “Ўқув марказлари” ташкил этиш.
|
1.“Ўқув марказлари”да малакали ўқитувчилардан иборат репититорлар ташкил этилади.
2.Репититорлар томонидан алоҳида режа асосида 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига киришга тайёрланади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
|
13
|
Барча умумтаълим мактабларида олий ўқув юртига кириш истагини билдирган 11-синф битирувчилари рўйхатини шакллантириш.
|
Рўйхат асосида битирувчиларнинг танлаган йўналишлари бўйича фанлар кесимида тақсимланади ва фанлар бўйича битирувчиларга қўшимча дарс машғулотлари ташкил этилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
Мактаб маъмурияти
|
14
|
Барча умумтаълим мактабларида олий ўқув юртига кириш истагини билдирган 11-синф битирувчилари учун йўналишлар бўйича қўшимча машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш ва унинг мониторингини олиб бориш.
|
11-синф битирувчилари учун йўналишлар бўйича қўшимча машғулотлар жадвали асосида йўналишлар бўйича дарслар ташкил этилади ва синов тестлари асосида битирувчилар билимидаги ўзгаришлар монторинги олиб борилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
Мактаб маъмурияти
|
15
|
Фан ўқитувчилари ўртасида “Кўргазмали қуроллар” танловини ташкил этиш.
|
Танлов асосида фан ўқитувчилари моддий ва маънавий рағбатлантирилади ҳамда энг намунали кўргазмали қуроллар туман, вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
Ҳомийлар маблағи ҳисобидан
|
|
16
|
“Таянч мактаблари”да фан ўқитувчиларига ноанъанавий дарс ўтиш методикаси ва ўқувчилар билан якка тартибда шуғулланиш бўйича методик ёрдам кўрсатиш.
|
Фанлар бўйича туман миқёсида ташкил этилган “Таянч мактаблари”да доимий равишда фан ўқитувчиларига методик ёрдам кўрсатилади
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
|
17
|
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича тўгараклар фаолиятини жонлантириш.
|
Фанлар бўйича тўгараклар фаолиятини жонлантириш орқали фанларни ўзлаштириш самарадорлгини оширишга эришилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
Мактаб маъмурияти, фан ўқитувчилари
|
18
|
8-9-10-синфлар бўйича ҳам мактаблар кесимида иқтидорли ўқувчилар банкини яратиш ва улар билан алоҳида ишлаш
|
8-9-10-синфлар бўйича иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида ишлаш орқали ўқувчиларнинг олий ўқув юртига кириш самарадорлиги оширилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
Мактаб маъмурияти, фан ўқитувчилари
|
19
|
Миллий баҳолаш рейтингида ўқувчилар саводхонлиги паст кўрсаткичда бўлганлиги сабабли барча умумтаълим мактабларининг 7-, 8-, 9-, 10-синф ўқувчилари учун ҳар ойда бир маротаба она тили ва адабиёт фанидан диктант ва математика фанидан ёзма иш олишни ташкил этиш.
|
Таълим сифати оширилади, она тили ва адабиёт, математика фанларидан ўқувчилар саводхонлиги ошишига эришилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
|
20
|
Умумтаълим мактабларидаги илғор ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш мақсадида “Методик ғоялар фестивали”нинг мактаб ва туман босқичини ўтказиш.
|
Мактабларда истеъдодли ўқитувчилар аниқланади, туман босқичида туман миқёсидаги энг илғор ғояли ўқитувчилар аниқланади ҳамда моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
|
21
|
Мактабларда ишлаётган номутахассис психологларни қайта тайёрлов курсларига жалб этиш.
|
Психологлар малака ошади ва ўқувчилар ҳамда битирувчилар билан ишлаш самарадорлиги ошади.
|
2020-2021 ўқув йили давомида
|
|
|