Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Ҳудудлардаги битирувчиларга буюртма берилган олтин,кумуш медалларга ва аъло даражали шаҳодатномаларга мослик даражасини


Download 15.03 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi15.03 Kb.
#1324485
Bog'liq
маълумот


Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Ҳудудлардаги битирувчиларга буюртма берилган олтин,кумуш медалларга ва аъло даражали шаҳодатномаларга мослик даражасини ўрганиш бўйича” тузилган Ишчи гуруҳ томонидан Янгибозор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларини ўрганиш юзасидан
Маълумотнома
Янгибозор туманидаги таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари жами 1020 нафар бўлиб, шундан 2 нафарига “Ўқишдаги муваффақиятлари ва намунали хулқи учун” кумуш медал ва 7 нафарига “Ўқишдаги муваффақиятлари ва намунали хулқи учун” олтин медалларга буюртма берилган. Шундан ўрганиш натижасида:
Янгибозор туманидаги 26-сон мактабда жами 2 та олтин ва 2 та кумуш медалга буюртма берилган бўлиб, шулардан 2 та кумуш медалга буюртма берилган укувчилардан Жумабаева Сарвиноз ва Жумабаев Акром 9-синфда аьло даражали шаходатномаси мавжуд булмаганлиги сабабли кумуш медалга мос эмас деб топилди.
Янгибозор туманидаги 4-cон мактабда жами 3 та олтин медалга буюртма берилган бўлиб, 11-синф укувчиси Эгамова Сайёра рус тили фанидан 3-чорак натижаси 4,67 булиб, рус тили фани укитувчиси Жуманов Бахром 4 бахо куйган.
Урганч шаҳридаги таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари жами 3974 нафар бўлиб, шундан 302 нафарига “Аъло даражали таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларга” буюртма берилган. Шундан ўрганиш натижасида :
Урганч шаҳридаги 3-сон мактабда жами 18 нафар ўқувчига “Аъло даражали таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларга” буюртма берилган бўлиб, 3-чорак натижалари бўйича 1 нафар ўқувчи оддий таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага тушганлиги аниқланди.
Урганч шаҳридаги 28-сон мактабда жами 24 нафар ўқувчига “Аъло даражали таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларга” буюртма берилган бўлиб, 3-чорак натижалари бўйича 2 нафар ўқувчи оддий таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага тушганлиги аниқланди.

Ишчи гуруҳ раиси : З.Матқурбонова
Аъзолари: И.Юсупов
Б.Жуманазарова
З.Тожибаева
Download 15.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling