Визуал материаллар


Download 64 Kb.
Sana31.12.2022
Hajmi64 Kb.
#1073488
Bog'liq
22 мавзу Кирил


22-мавзу. Арқоқ трикотаж тўқималарининг тузилиши, ўзига хослиги, афзаллиги ва камчиликлари.

Арқоқ трикотаж тўқималари. Таркибида ҳалқа билан бирга қўшиб тўқилмаган қўшимча иплари бўлган трикотаж арқоқ тўқимаси дейилади. Бу қўшимча иплар ҳалқа асослари ёки асослари ва протяжкалари орасида жойлашган бўлади ва улар арқоқ иплари деб аталади.


Кўндаланг арқоқ тўқималари. 10.10-расмда арқоқ ипи қўйилган глад тўқимаси келтирилган. Расмдан кўриниб турибдики, ип аа глад ҳалқаларини ҳосил қилади, ип бб эса арқоқ ипидир. Бу тўқимани олиш учун игналардан ҳалқаларни ечиб олиб, ечилган ва ечилмаган ҳалқалар орасига арқоқ ипини қўйиб, кейин ечилган ҳалқаларни қайтиб ўз игнасига кийдириб қўйиш керак бўлади.
10.11-расмда глад тўқимасини ишлаб чиқаришда арқоқ ипини қўйиш жараёни схемаси келтирилган. Янги ҳалқа қаторини ҳосил қилингандан кейин г1, г2 сбавочниклар ёрдамида С1 ва С3 халқалар 1 ва 3 игналардан эчилади, улар ип қўйиш мосламаси эчилган С1, С3 ва эчилмаган С2 халқалар орасига арқоқ ипини қўйиш имконига эга бўладиган масофагача орқага суриладилар. Кейин сбавочниклар эчилган халқаларни қайтиб ўз игналарига кийдирадилар.

10.10-расм. Арқоқ ипли глад тўқимаси тузилиши.


10.11-расм. Глад тўқимасига арқоқ ипини қўйиш жараёни.

Бундай трикотаж тўқимасини ишлаб чиқариш машина иш унумдорлигини кескин пасайиб кетишига олиб келади. Шунинг учун бундай трикотажни махсус мақсадларда, масалан, ортопедик маҳсулотлар тайёрлашда ишлатилади. Бундай ҳолда ип билан қопланган резина арқоқ ипи сифатида ишлатилади, бу ип трикотажни энига бўлган чўзилувчанлигини камайтирмайди, шу билан бирга эгилувчанлик хусусиятини оширади.


Ҳозирги кунда глад асосидаги арқоқ трикотаж тўқимасини глад ҳалқаларини ечмасдан туриб ҳам ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд.
Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling