Дори воситаларини стандартлаш. Мх ларнинг тузилиши ва уларга
Download 0.74 Mb.
|
1403359838 45541
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дори воситаларини стандартлаш
Дори воситаларини стандартлаш. МХ ларнинг тузилиши ва уларга қўйилган талаблар Режа: Ўзбекистон Республикасида стандартлаш ишлари, Дори воситаларини стандартлаш бўйича меъерий таҳлил ҳужжатлари, МТХларни тузилиши ва уларни ишлаб чиқиш, Дори воситалари сифат стандартларини экспертиза ва рўйхатдан ўтказиш, Стандарт намуналар, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг дори воситаларини рўйхатга олиш, меъёрий техник ҳужжатларни тасдиқлаш ва экспертизасини амалга ошириш, дори воситалари ва тиббиёт техникасининг сифатини назорат қилишни хал этишда ўз сохасини мукаммал эгаллаган фармацевт мутахассисларга бўлган талаб ортди. Улар ЎзР фарматевтика фаолияти хақидаги қонунлар, дори воситалари сифат стандартларининг мазмуни ва сифат кўрсаткичларини аниқлашнинг замонавий усуллари юзасидан мустаҳкам билим ва кўникмаларга эга бўлишлари зарур. «Дори воситаларининг сифат стандартлари, МТХлар, уларнинг тузилиши, дори воситаларини рўйхатга олиш шартлари» мавзусини ўрганиш давомида талаба қайд этилган жараён билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Дори воситаларини стандартлаш Стандартлаш у ёки бу маҳсулотнинг меъёрий талабларга мос келиши хақидаги тушунча бўлиб, илмий техник прогресснинг ўсиб бориши, турли тизимлар орасида иктисодий ҳамкорликни ривожланиши, Давлатлар, миллий ташкилотлар ва фирмалар бўйича савдо сотик хажмининг юксалиши, рақобатбардош сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таказо этади. Маҳсулотнинг сифатлилиги эса барча меъёрий ҳужжатлар талабларини қай даражада қондира олиши билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаш тўғрисидаги қонун»и 1993 йил 28 декабрда қабўл қилинган бўлиб, бу қонунга кўра стандартлашдан кўзлаган мақсадлар қуйидагиларни ўз ичига олади: Маҳсулотнинг сифати, хизмат жараёнларининг ахолининг хаёти, соглиги, мол мўжки, атроф мухит, табиий манбаларни тежаш хавфсизлиги борасида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш. Маҳсулотларни бир-бири билан мослиги, алмашинувчанлигини таъминлаш. Илм – фан ва техниканинг ривожланиши ҳамда ахоли ва халк хужалигининг ихтиёжларини усишини инобатга олган холда маҳсулот сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш. Барча турдаги ресурсларни тежаш, ишлаб чиқаришнинг техник иктисодий кўрсатикичларини яхшилаш. Социал – иктисодий, илмий – техник дастурлар ва лойхаларни амалга ошириш. Табиий ва технологик фалокатлар ва бошқа фавкулотда ходисалар содир бўлишини эътиборга олиб. Турли объектлар ҳавфсизлигини таъминлаш. Истеъмолчиларни маҳсулот тури ва сифати ҳақида аниқ ва ишончли маълумот билан таъминлаш. Мудофаа кобилиятини яхшилаш ва сафарбарликка тайёрлиқни таъминлаш. Улчовларнинг ягоналигини таъминлаш. Савдо-сотиқ, иқтисодий ва илмий—техникавий ҳамкорликдаги тўсиқларни бартараф этиш. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling