Дори воситаларини стандартлаш. Мх ларнинг тузилиши ва уларга


Стандартлашнинг асосий принциплари


Download 0.74 Mb.
bet2/8
Sana20.01.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1104484
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1403359838 45541

Стандартлашнинг асосий принциплари:

-Социал, иқтисодий, техник зарурлигини ва мослигини ҳисобга олган холда МХ ларни ишлаб чиқишни мақсадга муфофиқлиги;


-МХ ларнинг илм ва техниканинг замонавий ютукларига, илгор тажиба ва қонуний актларга мос келишини таъминлаш;
-Сертификациялаш мақсадларида МХ ларнинг яроқлилигини аниқлаш.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида стандартлаш ишларининг умумий, ташкилий-техник қоидаларини ишлаб чикувчи стандартлашнинг Давлат тизими фаолият кўрсатмокда.
Республикада стандартлаш ишларини ташкил этиш ва муфофиқлаштириш қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади:

  • Ҳўжалик сохасида – Вазирлар махкамаси қошидаги стандартлаш, метрология ва сертификациялаш бўйича давлат маркази (ЎзДавСтандарт).

  • Табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф мухитни ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлардан мухофаза қилиш сохасида – Дав.ком.табиат.

  • Тиббиёт маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари, дори воситалари ҳамда Республика саноатида ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган дори воситаси таркибидаги инсон саломатлиги учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалалари бўйича – УзРССВ қошидаги дори воситалари ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиши Бош бошқармаси.

ДВТТСНҚ Бош бошқармаси ЎуР Вазирлар махкамасининг 1995 йилнинг 5 майдаги 181-сонли карори асосида ташкил этилган бўлиб, унинг зиммасига дори ва ташхис қуйиш воситалари, тиббиёт техникаси, тиббиёт буюмлари устидан давлат назоратини олиб бориш, тиббиёт техникаси ва дори воситаларини экспертиза қилиши, стандартлаш, рўйхатга олиш ва сертификациялаш билан шугилланувчи ташкилотлар ишини бошқариш ва муфофиқлаштириш ишлари юклатилган.
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси қошида 4та қўмита (фармакопея қўмитаси, фармакология қўмитаси, наркотик моддаларни назорат қилиш қўмитаси, янги тиббиёт техникаси қўмитаси) ва 2 та бўлим (фарм назорат бўлими, сертификация ва рўйхатга олиш бўлими) фаолият юритади.

Давлат бошқармалари уз сохалари бўйича стандарт ва техник шарт – шароитларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва нашр этиш билан шуғулланадилар.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling