Буйруғи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 3.23 Mb.
bet1/2
Sana15.09.2023
Hajmi3.23 Mb.
#1678426
  1   2
Bog'liq
1-маъруза


1-маъруза. Насос станцияларини классификацияси ва схемалари. Насос станцияларини ишлаш бўйича ишончлилиги, насос станцияларини ишлатилиш мақсадлари бўйича лойиҳалаш.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3039]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ:
1. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
2018 йил 7 июнь,342-сон
  • объектларни ва улардаги иншоотларни қабул қилиш бўйича давлат ва ишчи комиссияларининг актлари;

  • - муаллифликни назорат қилиш журнали;
  • насос станциясининг паспорти;

  • - ер участкаларини ажратиш акти;
    - лойиҳа ва ижрочи ҳужжатлар;
    - насос станциясига конструктив ўзгартиришларига лойиҳа ҳужжатлари;
    - насос станциясининг фойдаланиш қоидалари:

 гидромеханика ускуналаридан фойдаланиш бўйича йўриқнома;
 назорат-ўлчаш аппаратларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома;
 электротехник ускуналаридан фойдаланиш бўйича йўриқнома;
- фойдаланиш даврида техник ҳисоботлар;
- объектларни ва уларнинг элементларини, махсус тадқиқот натижаларини алоҳида
ва режалар асосида комиссияларнинг текшириш бўйича актлари;
- объектдаги иншоотларнинг техник ҳолатини ва тадқиқот натижаларини визуал,
асбоблар билан ва нутурада кузатиш натижалари;
- насос станцияси учун тасдиқланган хавфсизлик мезонлари;
- насос станциясининг кадастр ҳужжатлари;
- авария ҳолатларида фойдаланиш ташкилоти ходимларининг ҳаракат қилиш
Режаси бўйича амалга оширилади.
Сув таъминотининг умумий схемасида жойлашиши ва ўзининг вазифаларига кўра насос станциялари I-кўтарув, II-кўтарув, сувни кўтариб берувчи ва циркуляция станцияларига бўлинади.
I-кўтарув насос станциялари сув таъминоти манбаидан сувни олиб тозалаш иншоотига, агар сувни тозалашга эхтиёж бўлмаса, бевосита резервуарларга, тақсимловчи тармоқларга, сиқув сув минорасига ёки сув таъминотининг бошқа иншоотларга узатиб беради.
Сув сифатига турли талаблар қўядиган жараёнларга эга саноат корхоналарида бир насос станциясининг баъзида сувни хам тозалаш иншоотларига, ҳам тозаламасдан бевосита корхоналарга узатадиган насослар ўрнатилиши мумкин.
II-кўтарув насос станциялари истеъмолчиларга тоза сув резервуаридан сув етказиб бериш учун хизмат қилади. Баъзи ҳолларда қурилиш ва фойдаланиш сарф-ҳаражатларни камайтириш учун I ва II-кўтарув насослари битта станцияда жойлаштирилган былиши мумкин. Бу станциялардан фойдаланиш қурилиш харажатларини камайтиради, лекин сув манбаи турилари, тозалаш иншоотларининг мавжудлиги ва тури, жойлашган майдоннинг текис-нотекислиги ва хоказолар билан бойликликлар туфайли хар доим хам маъқул бўлавермайди.
Циркуляция насос станциялари саноат корхоналари ва иссиклик электр станцияларидаги техник айланма сув таъминоти схемаларига тегишлидир. Бу станцияларда бир гурух насослар корхонада ишлатилган сувни совутиш ёки тозалаш қурилмаларига узатадилар, бошқа насослар эса қайта тайёрланган сувни ишлаб чиқариш қурилмаларига юборадилар.
Кўтарув насослари орқали сув юбориш 3 асосий схема буйича амалга оширилади:
1) Насос станция сувни ҳўжалик ёки ишлаб чиқариш эхтиёжлари учун тозалаш иншоотларига юборилади.
2) Насос станция сувни сув резервуарларига тозаламасдан юборади; хўжалик-ичимлик сувини юбориш артезиан сувларидан фойдаланганда амалга оширилади.
3) Насос станция сувни истеъмолчиларга тозаламасдан юборади.

Download 3.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling