Буйруғи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Кўтарув насос станцияларининг сувни тозалаш иншоотларидан сув келганда узатиш
Download 3.23 Mb.
|
1 2
Bog'liq1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1.-расм. Очиқ сув манбаидан фойдаланадиган I-чи кўтарув насос станциялари иншоотлари компановкасининг принципиал схемалар
- Мавзу бўйича интернет маълумотлари
Кўтарув насос станцияларининг сувни тозалаш иншоотларидан сув келганда узатиш. Қоида буйича, насос станциясини ўз эхтиёжлари ва тозалаш иншооти эхтиёжларидан ташкари максимал сув истеъмол қилинадиган кунларидаги ўртача соатлик сув сарфи миқдорида сув узатишга мўлжаллаб лойиҳаланади. Насос станциясининг ўртача соатлик сув узатиш миқдори қуйидагича аникланади.
бу ерда: Qmaкс сут –максимал суткалик сарф, м3/сут, -станциянинг ўз эхтиёжилари учун сув сарфлаш коэффициент, одатда 1,04-1,1 гача бўлади, Т-насос станция ишлаш давомийлиги, одатда Т=24 соат деб олинади, иш давомийлигининг камайиши суткалик сув сарифининг камайишига қараб содир бўлади. Бирлаштирилган қирғоқ насос станциялари қониқарли ишлаши учун сув олинаётган дарё ёки сув омбори қирғоғида етарли нормал шароит ҳамда сувнинг горизонтал сатхи кичик бўлиши (5-8 м) зарур. (1,1.a расм) қирғоқлар шакли ва геологик шароитларига қараб станция биноси қирғоқнинг тўлқин максимал чиқиши жойига ёки қирғоқда максимал чиқиши жойига ёки қирғоқдан анча узоқликда ўтказувчи анхор охирида жойлаштириш мумкин. Ажратилган қирғоқ насос станциялари (1.1.б-расм ) катта сув босимли дарё ўзанларида қўлланилади. Сув олиш иншоотлари сувниниг максимал сатҳига кўндаланг равишда жойлаштирилади. Биноси эса юқорида келтирилган дарё қирғоғи текислигида қурилади. Насос станцияси биноси ва сув олиш иншооти орасида ўзиоқар қувурларлар ётқизилади. 1.1.-расм. Очиқ сув манбаидан фойдаланадиган I-чи кўтарув насос станциялари иншоотлари компановкасининг принципиал схемалар а-бирлашган турдаги қирғоқли; б-алоҳида турдаги қирғоқли; в-бирлашган турдаги ўзанли; г-алоҳида турдаги ўзанли; 1-сув олиш иншооти; 2-станция биноси; 3-сиқув қувурлари; 4-тақсимлаб юборгич; 5-сув қувурлари; 6-сув қабул қилиш иншооти; 7-сўриш қувурлари. Мавзу бўйича интернет маълумотлари:Жиззах вилоятида янги насос станциялари фойдаланишга топширилди. Жиззах вилоятида 1 ва 2-Ховос – Ғаллакор насос станциялари фойдаланишга топширилди. Иншоотларда «Жиззах туманлараро сувтармоқтаъмир» томонидан 25 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Сирдарёдан сув олаётган Жанубий Мирзачўл канали ҳавзасида барпо этилган ушбу станцияларнинг ҳар бирига бештадан замонавий юқори қувватли насослар ўрнатилган. Биринчи станция сувни 68 метр, иккинчиси 171 метр баландликка кўтариб беради. Ҳар иккала станция секундига 3,5 куб метр сув олиш қувватига эга. Янги насос станцияларининг ишга туширилиши билан туманнинг «Сармиш» сув истеъмолчилари уюшмасида 640, «Баландчақир» сув истеъмолчилари уюшмасида 850 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади. Жорий йилнинг ўтган даврида 8 ирригация иншоотида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида 10 минг гектарга яқин ерга сув етказиб бериш тизими яхшиланди. Топшириқ:
2. Кўтарув насос станцияларининг ишлаш тизими хақида мустақил таълим. Download 3.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling