|
Тошкент шаҳар ҳокимлигига
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
18 октябрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳиобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-тамоийлларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
610-қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти”нинг 1-иловаси III-бандига кўра, “Кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тартиби” белгиланган.
Шу муносабат билан Сиздан, “Давр Сервис РВК” бошқарув сервис компанияси томонидан хизмат кўрсатиб келинаётган Шайхонтоҳур тумани, “Самарқанд дарвоза”, МФЙ ҳудудида жойлашган 1,2,3,4,5,6,7,8 ва Термиз кўча 1,2 сонли кўп квартирали уйлар туташ ҳудудлари билан акс эттирилган ҳолда кадастр хужжатлари расмийлаштириш мақсадида тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатма берилишида амалий ёрдам беришингиз сўралади.
Кўп квартирали уйлар учун кадастр хужжатларини расмийлаштириш юзасидан мулкдорлар томонидан розилик олиш мақсадида ўтказилган умумий йиғилиш қарорлари илова қилинади.
Бошқарув сервис
компанияси директори Кадиров Ш.Т
Do'stlaringiz bilan baham: |