Фжсти бўлимларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чора-тадбирлари
Download 13.61 Kb.
|
Баён коррупция
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФЖСТИ бўлимларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чора-тадбирлари.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан “Ўқув-услубий бўлим” очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масаласида ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н Н О М А С И 16.01.2023 йил Фарғона шаҳри Раислик қилувчи: ФЖСТИ Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Б.С.Казаков Котиб: Н.Исақов Иштирок этишди: ФЖСТИ “Ўқув-услубий” бўлим бошлиғи Ф.Муйдинов ҳамда бўлим ходимлари К У Н Т А Р Т И Б И: ФЖСТИ бўлимларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чора-тадбирлари. Кун тартибидаги масала юзасидан Раислик қилувчи ФЖСТИ Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Б.С.Казаков маъруза қилиб кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари ва ходимларига юртимиз олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ҳаракатларни чуқур англаган ҳолда институтни “Коррупциядан ҳоли худуд”га айлантиришда барча бирдек масъуллигини, келаётган оралиқ ва якуний назоратларда очиқлик ва шаффофликни таъминлашни барчага тушунтириб ўтди. Ушбу кафедрада коррупцион ҳолат содир этилса жиддий жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирди. Мавзу юзасидан сўзга чиқган “Ўқув-услубий” бўлим бошлиғи Ф.Муйдинов бўлимдаги барча ходимларни очиқлик ва шаффофликни таъминлашда бирдам ва адолатли ҳаракат қилишларини, коррупцион ҳолатларга умуман йўл қўймаслик лозимлигини, коррупцияга йўл қўйилган тақдирда албатта жазо муқаррарлиги яна бир бор таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилишда бўлим ходимлари мавзу бўйича ҳақиқатдан ҳам коррупцияни салбий оқибатлари, институтимизни ривожига албатта ғов бўлишлигини билдириб ўтишди. Йиғилишда сўзга чиққанларни фикр ва таклифлари инобатга олиниб, йиғилиш,- Қ а р о р қ и л д и: 1.ФЖСТИ Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Б.С.Казаковнинг кун тартибидаги мавзу бўйича маърузаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2.ФЖСТИда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича “Ўқув-услбуий” бўлим ходимлари бирдек масъулликлари кўрсатиб ўтилсин. 3.Бўлим бошлиғи ва ходимлари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмаган ва қонун бузилиши ҳамда коррупцион ҳолатларига йўл қўйган тақдирда қонунда белгиланган тартибда уларга нисбатан жазо муқаррарлиги тушунтириб ўтилсин. Раислик қилувчи: Б.Казаков Котиба: Н.Исақова Download 13.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling