White rosee mm


Download 25.5 Kb.
Sana21.02.2023
Hajmi25.5 Kb.
#1216862
Bog'liq
Самарқанд шаҳрида кредит)


Кредит туфайли бино хатланди

Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ижро варақасига асосан “WHITE ROSEE MM” маъсулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар Н.М.дан ундирувчи “Ипак Йўли банк” Умар минтақавий филиали фойдасига кредит қарзи ундириш, ундирувни Самарқанд шаҳар, Амир Темур кўчасида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.


Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг


23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий бажариш учун қарздорга ихтиёрий ўн беш кунлик муддат берилган.
Бироқ, тегишли огоҳлантириш ва берилган муддатларга қарамасдан қарздор томонидан ижро ҳужжатини ижросини ихтиёрий равишда таъминламаган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 7 февраль куни гаров мулки бўлган кўчмас мулк объекти жойлашган манзилга чиқилиб, давлат ижрочиси томонидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси хатланган.
Бугунги кунда хатланган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносини электрон аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Жамшид АБДУҲАКИМОВ,
Самарқанд вилоят прокуратураси
бўлим бошлиғи.
Download 25.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling