Янги инновацион технологияларнинг асосий методларини қўлланилиш усуллари
Download 21.89 Kb.
|
metod
Янги инновацион технологияларнинг асосий методларини қўлланилиш усуллари. Биз, аниқ ўқув машғулотлари мисолида, дарс бериш ва ўқув жараёнида гуруҳларда ишлаш усулидан қандай фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиб берамиз ҳамда янги инновацион технологияларнинг ушбу методларини таҳлил этамиз: “Изланиш ” технологияси. Ушбу усулнинг ўзига хослиги - амалий йўналишга эга бирон-бир ўқув вазифасини амалга ошириш ёки амалий лойиҳани бажариш учун таълим олувчиларнинг изланувчи гуруҳларини шакллантиришдан иборат. Бу усулни амалга ошириш, юқори даражада муаммоли вазифаларни қўйишни ва кичик гуруҳларга изланиш фаолиятида тўлиқ мустақилликни беришни талаб қилади. Айнан шу туфайли, гуруҳларни ихтиёрий белгиси бўйича шакллантиришга рухсат берилади. Уларнинг ишидан мақсад - ижодий ёндошишни талаб қиладиган мини-тадқиқот ўтказиш. Улар, эмпирик материал йиғилишлари, тадқиқот натижаларини статистик қайта ишлари, олинган натижаларнинг янгилигини ифода этишлари, тадқиқотни маъруза кўринишида шакллантиришлари зарур ва ниҳоят, тадқиқотнинг асосий мазмуни ҳамда натижаларини, турли фан ўқитувчилари ва ота - оналардан ташкил топган махсус эксперт кенгаш олдида «ҳимоя» қилишлари керак. Тармоқлар методи (Кластер) технологияси. Ушбу метод ўқувчи - талабани мантиқий фикрлаш, умумий фикрлаш доирасини кенгайтириш, мустақил равишда адабиётлардан фойдаланишни ўргатишга қаратилган. Бирон-бир мавзуни чуқур ўрганишдан олдин ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини жадаллаштириш ҳамда кенгайтиришга хизмат қилади. «Ақлий ҳужум» технологияси «Ақлий ҳужум» - жамоа бўлиб муҳокама қилишнинг самарали методидир. Унда бирор муаммонинг ечимини топиш барча иштирокчиларнинг фикрини эркин ифодалаш орқали амалга оширилади. «Ақлий ҳужум»нинг тамойили жуда содда. Ўқитувчи ўқувчилар олдига масалани қўяди ва ушбу масалани ечиш бўйича ўзларининг фикрларини баён қилишни сўрайди. Ушбу босқичда ҳеч кимнинг бошқа иштирокчиларнинг ғоялари ҳақида ўз фикрини билдиришга ёки унга баҳо беришга ҳаққи йўқ. «Ақлий ҳужум»нинг қоидалари қуйидагилардир: таклиф этилаётган ғоялар баҳоланмайди ва танқид қилинмайди; иш ғоялар сонини кўпайтиришга қаратилган, ғоялар қанча кўп бўлса шунча яхши; ҳар қандай ғояни кенгайтиришга, ривожлантиришга ҳаракат қилиш мумкин; ҳар бир ғоя ёзиб борилади; ақлий ҳужум ўтказиш вақти қатъий ўрнатилади ва унга риоя қилинади. Download 21.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling