Таҳлилий маълумотнома тошкент вилояти Шароф Рашидов тумани мисолида


Download 176.66 Kb.
bet1/6
Sana15.06.2023
Hajmi176.66 Kb.
#1481949
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ш. Мурадов тезис


2022 йил давомида “маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТНОМА
(Тошкент вилояти Шароф Рашидов тумани мисолида
Шерзод Мурадов томонидан тайёрланган)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йналишлари тўғрисида”ги


ПФ-29-сонли Фармони ва шу асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-31-сонли ва 24 декабрдаги ПҚ-62-сонли қарорлари асосида Тошкент вилояти Бекобод туманида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан:
ЖОРИЙ ИЖТИМОИЙ- МАЪНАВИЙ МУҲИТ ТАҲЛИЛИ.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тумандаги ҳоким ёрдамчилари 51 та МФЙларда уйма-уй юриш орқали маҳаллалар драйверини ва аҳолини тадбиркорликка қизиқишини, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларни аниқлаб чиқди.

Тумандаги 51 та маҳаллалардан 11 тасида маҳалла биноси янгидан қурилди (қиймати 3 450 млн.сўм), 5 тасининг биноси таъмирланди (1 110 млн.сўм).
Хоким ёрдамчиларнинг моддий техника базасига бўлган эҳтиёжи ўрганиб чиқилиб, жами 135,2 млн.сўм маблағ сарфланди. (Жумладан: 51 донадан компьютер ва принтер (135,2 млн.сўм билан таъминланди).

Туманнинг умумий майдони 0,76 минг кв.км, томорқа майдони 2 754 гектар, 30,4 минг хонадон, 44,6 минг оила, 167,6 минг аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ишсизлар сони 5.7 минг киши (шундан, 4,5 минг нафар аёллар, 3,2 минг нафар ёшлар) бўлиб, ишсизлик даражаси 3,1%га тенг.
Тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 48 таси “Яшил”, 3 таси (Янги хаёт, Шова, Дўстлик МФЙлар) кўрсаткичли маҳаллардир.
Темир дафтар”га 59 та оила киритилган, уларнинг 178 нафар оила аъзоларидан меҳнатга лаёқатли 59 нафари тўлиқ ишга жойлашган;
Ёшлар дафтари”га 515 нафар ёшлар киритилган, 122 нафари ишлаш истагидаги ишсизлар иш билан таъминланган;
Аёллар дафтари”га 6346 нафар аёллар киритилган, 1982 нафари ишлаш истагидаги ишсизлар, тадбиркорлик қилиш истаги борлар 92 нафар.
Тезкор маълумот алмашиш ва муаммоларни ўз вақтида сифатли ҳал қилиш мақсадида Ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида Телеграм фото ва телеграм хисобот гуруҳи ташкил этилди.
Бугунги кун ҳолатига туманнинг 51 та маҳаллардаги 30 347 та хонадонларда ўрганиш ишлари олиб борилди, иқтисодий аҳволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди.

Download 176.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling