Таҳлилий маълумотнома тошкент вилояти Шароф Рашидов тумани мисолида
Download 176.66 Kb.
|
Ш. Мурадов тезис
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалга ошириладиган
- ЯНГИ ТИЗИМ ОРҚАЛИ АХОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАМИНЛАШ.
- ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР
- 21,9 млн.сўм
Амалга оширилган: “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг” субсидия маблағлари хисобига март ойида “BEKOBOD TURDUNISO OMAD” ишлаб чиқариш кооперацияси ташкил этилди. Мазкур кооперация Гулистон МФЙ (раҳбари Содиқова Гулшаной)даги 80 нафар фуқаро жалб этилиб, хар бирига 2,7 млн. сўмдан жами 216.0 млн. сўм субсидия маблағи ажратилган. Кооперация аъзоларининг хар бир хонадонига 1 тадан тикув машинаси олиб берилиб бандлиги таъминланди. Бугунги кунда хонадонларда ўртача 1.5 млн.сўмдан даромад олди.
Амалга ошириладиган: Қахрамон маҳалласида хозирги кунда 26 та иссиқхона (0,8 га) кам даромад билан ишлаб келмоқда. Ушбу томорқалардаги иссиқхоналарда янгича усулда сабзавот ва полиз эикнлари етиштириш ҳамда қўшимча 70 та (1,7 га) томорқаларда янги иссиқхона қўриш хисобига 105 нафар фуқарога қушимча даромад қилишига имкон яратилади. “Томорқо хизмати” МЧЖ томонидан уруғлик ва кўчатлар етқазиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотни сотиб олиш ҳисобига хар бир хонадонга ўртача бир йилда 40 млн.сўм соф фойда олиб келишни ташкил этади. ЯНГИ ТИЗИМ ОРҚАЛИ АХОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАМИНЛАШ. Амалга оширилади: Бекобод туманида АТ Агробанк Ишчи гуруҳ рахбари Р.Маматқулов хамда Туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази билан биргаликда янги Агрегатор тизими жорий этилди. Туманнинг Бўстон ва Истиқлол маҳалласини қамраб олувчи “Томорқа” МЧЖ танлаб олинди. Худудда дехқончилик учун ажратилган ер майдонларида етиштирилган махсулотларни ички бозор ва экспорт орқали сотш фаолияти йўлга қўйилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати жами 20 гектар очиқ майдонида хар хил турдаги полиз екинларини етиштиришни ташкил етиш. 2023 йилда ушбу лойихани амалга ошириш учун: Лойиха қиймати 462,0 млн сўм, Ўз маблағи хисобидан 348,0 млн сўм, Банк кредити хисобидан 114,0 млн сўмлик 1-чорак давомида 20 нафар иш ўрни яратилади. Ажратилган ер хисобига 84 нафар фуқаро билан Futures шартномалар тузилади. Ушбу корхона ПҚ-225-сонли асосан “Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги туман бўлими Бекобод томорқа сервис МЧЖ билан ер егаларига уруғ, кўчат,ўғит ва ўсимлик химояси воситаларини аванс тариқасида бепул етказиб беради. Олинган авансни ер егалари етиштирган хосилдан натура ва пул кўринишида қайтаради. Фуқаролар томонидан етиштирилган махсулотлар корхона томонидан Россиянинг Самара шахрида савдо уйи йўлга қўйилган булиб махсулотларни ушбу савдо уйида сотиш режалаштирилган. ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР (МИСОЛ ТАРИҚАСИДА). Боғишамол МФЙ драйвери Деҳқончилик ва Чорвачилик бўлиб, бугунги кунда ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан гул етиштириш янги драйвери қўшилмоқда. Бунга мисол тариқасида Каримов Бекзод хоким ёрдамчиси Амедова Санобар иш тажрибасини ўрганиб хонадонида 5-6 минг донадан турли хил гулларини парваришламоқда. Хонадон эгаси бахор мавсумида донасини 5-8 минг сўмдан сотиб 28 млн.сўм даромад олди. Туманда иссиқхона йўналиши кенг ривожланган Мустақиллик МФЙ тажрибасини Пастки керайит МФЙга қўлладик, натижада 60 та 4 сотихли иссиқхонлар барпо этилмоқда. Бугунги кунда дастлабки қурилган иссиқхоналарда памидор, бодринг хосиллари етиштирилиб сотилмоқда. Хонадонларда соф фойда 21,9 млн.сўм олади. Ушбу лойиҳалар каби 80 та микролойиҳалар амалга оширилмоқда. Download 176.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling