Таҳлилий маълумотнома тошкент вилояти Шароф Рашидов тумани мисолида


нафари фуқароларни доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди; 2809 нафар


Download 176.66 Kb.
bet3/6
Sana15.06.2023
Hajmi176.66 Kb.
#1481949
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ш. Мурадов тезис

6560 нафари фуқароларни доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди;
2809 нафар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди;
2930 нафар ер ажратиш ҳисобига;
4551 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилинишига эришилди;
322 нафарига янги ташкил этилган тадбиркорлик ҳисобидан;
2855 нафар фуқаролар касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали бандлиги таъминланди.
Субсидия йўналишида: Фуқаролар томонидан тадбиркорлик ва ўз ўзини банд қилиш учун тумандаги 51 та маҳалладан жами 336 та ариза Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан ижобий кўриб чиқилган бўлиб шундан 159 нафар фуқарога аризада кўрсатилган махсулотлар етказиб берилди ва 177 нафар фуқарога бериладиган махсулотлар кунлик етказиб бериш жараёнида қолмоқда. Фуқароларга етказиб берилган махсулотлар хисобига 159 нафар фуқаро ўз ўзини банд қилиш хисобига бандлиги таминланди.


КАСБ-ҲУНАРГА ВА ТАДБИРКОРЛИККА ЎҚИТИШ.
Касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга 2855 нафар фуқаролар йўналтирилиб, хозирги кунда 2309 нафар фуқаролар “Ишга марҳамат” мономаркази ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида ўқитилмоқда. Жумладан:
330 нафари ошпазлик, қандолатчилик;
325 нафари тикувчилик;
102 нафари касметалогия;
184 нафари мебель ва дурадгорчилик;
108 нафари сартарош (аёллар ва эркаклар);
146 нафари уқаловчи (болалар масажчиси);
143 нафари WEB дастурчиси;
127 нафари бухгалтерия йўналишида;
125 нафари автомобилларга техник ҳизмат кўрсатиш;
72 нафари электрапайвантловчи ва пайвантловчи;
114 нафари сантехник;
113 нафари электромантёр;
44 нафари крановшик машинист;
54 нафари иссиқхоначилик
322 нафари тадбиркорликнинг бошқа йўналишларида.
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ РИВОЖЛАНТИРИШ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрда “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва ишсизлар рўйҳатида турадиган 6177 нафар фуқаролар деҳқончилик қилиш истагини билдирганлар. Жумладан:


“Темир дафтар”даги 92 нафар, “Аёллар дафтари”даги 1434 нафарига, “Ёшлар дафтари”даги 1334 нафарига, даромадини ошириш истагидаги фуқароларга 2 860 нафар бўлиб, шундан жами 2 860 нафар фуқароларга ер майдонларидан 10-30 сотихдан 650 гектар экиш учун ер майдонлари берилиб бандлигини таъминланади.

Шунингдек, хозирги кунда 10 йилга ижара асосида ер ажратиш ҳисобига 3 851 нафар ишсиз, даромадини ошириш истагидаги фуқароларга 381 гектар (87%) ер майдонлари ўлчаб берилди ҳамда бандлиги таъминланди.


Жумладан: Пастки керайит маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Султонов Бекзод томонидан йўналтирилган Ахиллик кўчасида истиқомат қилувчи Эшбоев Музаффар Аукцион орқали 20 сотих ер ажратиб берилган ушуб фуқаро ишсиз бўлиб даромад манбайи йўқ эди. Бугунги кунга келиб ушбу фуқаро ермайдонидан унумли фойдланишиш хисобига оиласидан 2 нафар фуқарони банд қилиб сабзавот махсулотларини етиштириб ўртача ойига 2.5 млн.сўм даромад топиб келмоқда.
Шу билан бирга 10.09.2022 йилдаги ПҚ-373 бўйича қўшимча 1050 гектар аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар хисобидан 30 йил муддатга камида 20-30 сотихдан ижара хуқуқи асосида аукцион орқали ер ажратилиши режа қилиб белгиланган бугунги кунда 2673 та лот аукцион орқали ғолиб лар аниқланган бўлиб, 1007,96 гегтар ермайдонини ташкил этади ва ушуб ер майдони аукцион ғолибларига ўлчаб бериш ишлари такшиллаштириш ишлари ишлари амалга оширилмоқда.
КИЧИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ.
Ҳокимининг биринчи ўринбосари, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ташаббуси билан ва ҳоким ёрдамчилари биргаликда билан жорий йил давомида умумий қиймати 52,3 млрд.сўм (ўз маблағи 22,7 млрд.сўм, банк кредити 29,9 млрд.сўм) бўлган 148 та янги лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш ва 700 та янги иш ўринлари ташкил этиш чоралари кўрилди.
Жумладан:
- умумий қиймати 3,9 млрд.сўм бўлган 21 та Саноат йўналишидаги лойиҳа ҳисобига 96 та янги иш ўрни яратилди (ўз маблағи 1,5 млрд.сўм, банк кредити 2,3 млрд.сўм).
- умумий қйимати 34 млрд.сўм бўлган 99 та Хизмат кўрсатиш йўналишидаги лойиҳа ҳисобига 412 та янги иш ўрни яратилди (ўз маблағи 15,3 млрд.сўм, банк кредити 19,3 млрд.сўм).
- умумий қйимати 13,8 млрд.сўм бўлган 28 та Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳа ҳисобига 192 та янги иш ўрни яратилди (ўз маблағи 5,8 млрд.сўм, банк кредити 7,9 млрд.сўм).
НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА ТАШКИЛ ЭТИШ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрда “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида,
Туманда 6 та маҳалла фуқаролар йиғини ижтимоий-иқтисодий ривожланишда “Намунали” деб танлаб олинди.
Булар,
1-сектордан Гулистон ва Ёшлик-2 МФЙ
2-сектордан Далварзин МФЙ
3-сектордан Ёшлик МФЙ
4-сектордан Намйан ва Ачамайли МФЙ
Шунингдек, 6 та намунали маҳалладаги 192 та томорқа ер эгалари ҳамда 39 маҳалладаги 77 та томорқа ер эгалари қоида тариқасида, ихчам иссиқхоналар қурилиши ва 428 та қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун имтиёзли кредит ажратилиши ташкиллаштирилди.
ИНКУБАТОР КЎПАЙТИРИШ ҲИСОБИГА ПАРАНДАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ.
19 та инкубаторлар маҳаллалардаги паррандачилик кўникмаси бўлган
19 та оилаларга тарқатилиб, бугунги кунда 8 та босқичда 179 421 та тухум қўйилган ёки 84,3% (212 652 та қўйиш керак. 8-босқичга 19 та инкубаторга туҳум қўйилган.
шундан 156 263 бош жўжа очиб чиқди ва 650 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 62 231 бош жўжалар тарқатилди.
Мазкур инкубаторларнинг аҳолига берилиши Бекобод туманида жўжаларнинг нархи арзонлашишига олиб келди. Жумладан, ўтган йилнинг шу даврида 1 дона жўжа ҳафталик ёши ва зотига қараб 8000 сўмдан 12000 сўмгача бўлган бўлса, бугунги кунда эса 1 дона жўжа ҳафталик ёши ва зотига қараб 3000 сўмдан 5000 сўмгача ташкил қилмоқда.
КООПЕРАЦИЯ ТАШКИЛ ЭТИШ.

Download 176.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling