Янги йилга янгича дунёқараш ва дадил қадамлар билан


Download 33 Kb.
Sana13.01.2023
Hajmi33 Kb.
#1091101
Bog'liq
Янги йилга янгича дунёқараш (МУНОСАБАТ МУРОЖААТНОМА)


Янги йилга янгича дунёқараш ва дадил қадамлар билан
Янги ғоя ва янгича дунёқараш мамлакатнинг ривожланишига, ватан истиқболи ва халқимизнинг фаровонлигига дахлдор янги марраларни, амалий натижаларни белгилаб бериши аниқ. Аниқ мақсад ва шунга мувофиқ ҳаракат бўлмаса, истиқболли режаларни амалга ошириш мушкул.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига ҳамда халқимизга йўллаган мурожаатномаси ҳам худди шу мақсадда давр талабидир.
Ушбу мурожаатнома халқимиз томонидан катта мамнуният ва ҳаяжон билан қарши олинди ва ҳозирги куннинг асосий мавзусига айланиб улгурди. Шу билан бирга, унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари бошлаб юборилди. Чунки мурожаатномада яқин келажагимизда амалга ошириладиган аниқ режа, мақсад ва таклифлар ҳақида сўз борди. Шу нуқтаи назардан, Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини барча идора, ташкилот ва таълим муассасаларида, оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилишдан, ўрганишдан тўхтамаслигимиз керак. Айнан ана шу жараёнларда ёшлар иштирокини оширишимиз лозим. Токи ёшларимиз Мурожаатнома уларнинг қарашларига, орзу-истакларига ҳамоҳанг эканини англасин. Зеро, Президентимиз келажагимиз эгаларига катта ишонч билдираётир. Мазкур тарихий ҳужжатда илгари сурилган ғоя ва мақсадлар, вазифалар ҳам буни исботлаб турибди.
Қолаверса, мазкур мурожаатномада давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилгани, айниқса, тараққиётимизнинг янги босқичи учун долзарб вазифаларни белгилаб бергани, халқимиз истиқболи ҳамда мамлакат равнақи учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро қандай иш тутиши билан боғлиқ вазифалар аниқ ва кескин равишда белгилаб бергани билан ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Шу билан биргаликда, 2021 йил мамлакатимизда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлиги ўз навбатида, келажак авлодни қўллаб-қувватлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга бу йил ҳар доимгидан-да юксак эътибор қаратилишига қўйилган дадил қадам бўлди.
Хулоса ўрнида айтганда, Мурожаатномани қайта-қайта ўқиб чуқур мулоҳаза юритган одам уни барча ишларимиз учун дастуриламал эканига амин бўлади. Зеро, Президентимиз Мурожаатномасида кўтарилган масалалар, илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар Ўзбекистоннинг эртасини белгилаб берган дастуриламалдир.
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling