Тасдиқлайман” Спортни ривожлантириш вазири


Download 140.5 Kb.
bet1/7
Sana06.01.2023
Hajmi140.5 Kb.
#1080772
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Низом лойиҳаси якуний



ТАСДИҚЛАЙМАН”
Спортни ривожлантириш
вазири


__________ А.И.Икрамов

КЕЛИШИЛДИ”
Халқ таълими
вазири

__________ Б.О.Саидов



КЕЛИШИЛДИ”
Ёшлар ишлари агентлиги директори

__________ А.З.Саъдуллаев





Маҳаллаларда истиқомат қилувчи
ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича
оммавий мусобақаларни ўтказиш



Н И З О М И

Тошкент ш. - 2022 йил


Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича
низом



I. Умумий қоидалар
Мазкур Низом спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика (7-10 ёшли ўғил ва қизлар ўртасида “Қувноқ стартлар” шаклида ўтказилади), шахмат-шашка, стол тенниси, стритбол, workout (устувор) турлари бўйича мусобақаларнинг (бундан буён матнда мусобақа деб юритилади) мақсади ва асосий вазифалари, спорт мусобақаларини ташкил этиш ва бошқариш, уларни ўтказишга раҳбарлик қилиш, уни молиялаштириш, шунингдек, мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартибини белгилайди.
II. Спорт мусобақаларининг мақсад ва вазифалари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ҳамда 2022 йил
28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони, 2021 йил
5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол
ва «workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5282-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш.
2. Аҳолининг 7-30 ёшгача бўлган қатлами вакилларини оммавий тарзда спорт билан мутазам шуғулланишлари учун механизм яратиш.
3. Ҳудудларда мусобақалар ўтказиш орқали айниқса, қишлоқ жойларда ёшлар ва уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш маҳалла, сектор, туман (шаҳар) терма жамоалари таркибларини шакллантириш.
4. Ёшлар ва уюшмаган ёшлар орасида иқтидорли, кучли ва туғма истеъдоди бор ёшларни селекция қилиш орқали спорт мактабларига жалб этишдан иборат.



Download 140.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling