Тасдиқлайман” Спортни ривожлантириш вазири


Download 140.5 Kb.
bet6/7
Sana06.01.2023
Hajmi140.5 Kb.
#1080772
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. Низом лойиҳаси якуний

Воркаут
Мусобақалар Воркаут бўйича мусобақа қоидалари асосида ўтказилади. Мусобақа иштирокчилари яккалик бахсларида иштирок этадилар.
Мусобақалар натижаси икки йўналишда аниқланади. Биринчи йўналиш турник бахсларига 30 секунд вақт берилади. Дам олиш вақти
10 секундни ташкил этади. Иккинчи йўналиш брус бахсларига 30 секунд вақт берилади. Иштирокчилар берилган вақт давомида машқларни тўғри ва аниқ бажарганлигига қараб ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Мусобақаларнинг финал босқичида ҳудудий мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоаси “А” лига, “В” лига ва “С” лига йўналишида ўтказилади.
Бунда, 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар “А” лигада, 2-ўринни эгаллаган иштирокчилар “В” лигада ва 3-ўринни эгаллаган маҳалла жамоаси “С” лигада иштирок этадилар.
IV. Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишга раҳбарлик қилиш
Мусобақаларни Низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш учун маҳалла босқичида жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва маҳалла ёшлар етакчиси, сектор ва туман (шаҳар) босқичларида туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимлари ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, мусобақаларнинг ҳудудий босқичида Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги масъул ҳисобланади.
Мусобақаларга маҳалла жамоаларини иштирок этишларини таъминлаш маҳалла фуқоролари йиғинлари раислари, маҳалла ёшлар етакчилари ва маҳалладаги умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари зиммасига юклатилади.
Мусобақаларнинг ҳудудий босқичига маҳалла жамоаларини келиб кетишларини таъминлаш туман (шаҳар) ҳокимликлари зиммасига юклатилади.
Мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини аниқлаш тегишли спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
V. Спорт мусобақаларида иштирок этадиган жамоалар таркиби
Спорт турлари бўйича мусобақалар мазкур Низом ҳамда ҳалқаро спорт ташкилотларининг амалдаги қоидаларига асосан ўтказилади.
Спорт мусобақаларида маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи доимий рўйхатдан ўтган 7 ёшдан 30 ёшгача (тадбир ўтаказилаётган кунда 30 ёшга тўлмаган) бўлган шахслар қатнашишига рухсат этилади.
VI. Спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини аниқлаш
ва тақдирлаш тартиби

Спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари қуйидаги тартибда аниқланади:
- спорт турларидан (тегишли) шахсий (яккалик) биринчилик якунлари бўйича;
- умумжамоа ҳисобида.
Спорт мусобақаларида спорт турлари бўйича якка ва спортнинг ўйин (жамоавий) мусобақаларида ғолиб жамоалар қуйидагича рағбатлантирилади:

  • туман (шаҳар) сектор босқичларида – Туман спортни ривожлантириш бўлими раҳбари ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан
    I, II, III даражали дипломлар ва эсдалик совғалар;

  • туман (шаҳар) босқичларида – ҳудудий Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан I, II, III даражали дипломлар, ва эсдалик совғалар;

  • ҳудудий босқичларда – Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари ва Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари томонидан имзоланган I, II, III даражали дипломлар, медаллар ва эсдалик совғалар;

  • республика финал босқичида Спортни ривожлантириш вазири
    ва Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан имзоланган I, II, III даражали дипломлар, медаллар ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Спорт мусобақаларини ташкил этишда фаоллик кўрсатган Ёшлар етакчилари, Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тренерлари, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари Ташкилий қўмита ва ҳомийлар томонидан “Энг яхши ташкилотчи” номинацияси бўйича рағбатлантирилади.
VII. Спорт мусобақаларини молиялаштириш
Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш, мусобақаларнинг очилиши ва ёпилиш маросимларини юқори савияда ташкил этиш, ғолиб
ва совриндорларни тақдирлаш барча босқичларда (республика (финал) босқичи бундан мустасно) Ёшлар ишлари агентлиги томонидан, республика босқичи Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан;
Мусобақаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш, Спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва уларни керакли спорт жиҳозлари, ҳакамлар таркиби билан таъминлаш ҳудудий Спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан таъминланади.
VIII. Талабномаларни бериш тартиби ва муддати
Спорт мусобақаларининг босқичларида иштирокчилар рўйхати ҳар бир қатнашчига тегишли ҳужжатлар (шахсни тасдиқловчи ҳужжат, 3x4 ҳажмдаги сурат) спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишидан 3 кун олдин туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимига тақдим этилади.
Спорт турлари бўйича талабномалар мусобақалар ўтказиладиган кунда мандат комиссиясига тақдим этилиши шарт.
Спорт мусобақаларининг иштирокчилари рўйхати иловада белгиланган шаклда ёшлар етакчиси ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан тасдиқланади.
Ушбу рўйхат ўрнатилган тартибда ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади.
Рўйхатда спортчи, тренерлар, спорт жамоалари раҳбарлари бўлиши шарт (1-жадвал).
Спорт мусобақаларига четдан (рўйхатда бўлмаган) жалб қилинган иштирокчилар спорт мусобақаларига қўйилмайди.
Мусобақа қатнашчилари ва тренерлар томонидан мусобақа жараёнида ёки жамоа ўртасида тартиб қоидаларини бузса, уларга нисбатан Ташкилий қўмита томонидан тегишли тартибда чора кўрилади.
Жамоа аъзоларининг йўл ҳаракати ҳавфсизлиги, мусобақа ўтказиш жойларида одоб ахлоқ қоидаларига амал қилишларига жамоа раҳбари масъул ҳисобланади.
IX. Низоларни ҳал этиш
Спорт мусобақалари иштирокчилар томонидан Низом талаблари бузилган ҳолларда, мусобақаларда иштирок этаётган маҳалла жамоасининг натижаси бекор қилиниб, ушбу иштирокчилар мусобақага қўйилмайди.
Спорт мусобақаларни ўтказиш жараёнида (иштирокчи томонидан) мусобақа ўтказиш учун тўсқинлик қилинган ҳолларда мазкур иштирокчидан келиб чиқадиган барча норозилик хатлари мусобақа тугагандан сўнг ёзма равишда бош ҳакамга такдим этилиши шарт. Ҳакамлар ҳайъати томонидан норозилик хати 24 соат (1 сутка) ичида кўриб чиқилади.
Спорт мусобақалари якунлангандан кейин норозилик хатлари ва ҳар қандай шикоятлар қабул қилинмайди ва инобатга олинмайди.
X. Якуний қоидалар.
Спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан спорт мусобақалари Низомига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Спорт мусобақаларининг барча босқичлари мусобақалар ўтказиладиган ҳудуддаги давлат тасарруфидаги ва хусусий спорт иншоотларида ўтказилади.
Спорт мусобақаларнинг барча босқичи даврида ҳудуд жамоаларининг спортчилари тренерлар ва бириктирилган раҳбарларининг жавобгарлиги остида бўладилар.
Спорт мусобақаларининг ҳар бир босқичларида қатнашувчи барча спортчилар:
- махсус спорт кийимларида бўлишлари;
- ўз рақибларига ва ҳакамларга нисбатан ҳурматда бўлишлари, ҳалол
ва адолатли тамойиллар асосида кураш олиб боришлари, спорт мусобақаларини ўтказиш маданиятининг бузилишига йўл қўймасликлари;
- ҳудудларда ташкил қилинган спорт турлари бўйича мусобақа иштирокчилари тиббий кўрикдан ўтказилади.
Спорт мусобақаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади.





Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”

Download 140.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling