Тасдиқлайман” Спортни ривожлантириш вазири
III. Спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби
Download 140.5 Kb.
|
1. Низом лойиҳаси якуний
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 босқичда
- 2-босқич
- 4-босқич
III. Спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби
1. Мусобақалар спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика (7-10 ёшли ўғил ва қизлар ўртасида “Қувноқ стартлар”), шахмат-шашка, стол тенниси, стритбол ва workout турлари бўйича ташкил этилади. 2. Спорт мусобақалари 5 босқичда ўтказилади. 1-босқич: жорий йилнинг 10-25 апрель кунлари маҳаллалардаги кўчалараро ёшлар ўртасида саралаш мусобақалари ўтказилади ва маҳалланинг спорт турлари бўйича терма жамоалари шакллантирилади ва кейинги босқичда иштирок этади. 2-босқич: маҳаллаларнинг терма жамоалари ўртасида жорий йилнинг 1-10 май кунлари ҳудудлардаги маҳаллалар ўртасида сектор мусобақалари ўтказилади. 3-босқич: секторларда ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман, шаҳар босқичи жорий йилнинг 15-25 май кунлари ўтказилади. Сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари туман (шаҳар) мусобақасида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритади. 4-босқич: туман (шаҳар)ларда ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалар ўртасида жорий йилнинг 1-10 июнь кунлари ҳудудий босқич мусобақалари ўтказилади. 5-босқич: ҳудудларда ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари ўртасида жорий йилнинг 15-25 июнь кунлари республика (финал) босқич мусобақалари ўтказилади. Волейбол, стритбол, стол тенниси, воркаут, енгил атлетика спорт турлари бўйича ҳудудий босқич мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари (1, 2, 3-ўринлар) республика (финал) босқичида иштирок этадилар. 3. Мусобақаларнинг республика (финал) босқичларида фақат мазкур мусобақаларнинг қуйи босқичларида (тўрт босқичли – маҳаллалардаги кўчалараро ёшлар ўртасида саралаш мусобақаси, секторлар ҳудудларидаги маҳаллалараро, туман (шаҳар) босқичи, вилоят босқичи) ғолиб ва совриндор бўлган терма жамоалар республика (финал) босқич мусобақаларида иштирок этади. Бунда, ушбу талабларга риоя қилмаган жамоалар (якка спортчилар)нинг иштирок этишига йўл қўйилмайди. 4. Спорт таълим муасасаларида спорт билан мунтазам шуғулланаётган юқори кўрсатгичга эга бўлган спорт унвони ва разрядли (1-спорт разряди, спорт усталигига номзод, спорт устаси ва халқаро тоифадаги спорт устаси ҳамда профессионал) спортчиларнинг иштирок этиши таъқиқланади. 5. Мусобақа иштирокчилари маҳаллада камида 2 йил доимий рўйхатдан ўтган бўлиши лозим. Иштирокчиларнинг бир маҳаллада истиқомат қилиб бошқа маҳалла номидан иштирок этишларига йўл қўйилмайди. Download 140.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling