Янги Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини қўллаб-қувватлаш ва илмий асослашнинг ижтимоий-тарихий ва фалсафий йўналишлари” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси
Download 19.8 Kb.
|
Яшил иқтисодиёт конферен кириш сўзи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2019 – 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси
- 2010 йилдагига нисбатан 10 фоизга қисқартирилиши белгиланган
- “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”
- 30 дан зиёд қонун ва 300 га яқин қонуности ҳужжатлар
- 2019 – 2030 йилларда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепцияси
- 20-25 фоизгача
“Янги Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини қўллаб-қувватлаш ва илмий асослашнинг ижтимоий-тарихий ва фалсафий йўналишлари” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси КИРИШ СЎЗИ Ассалому алайкум ҳурматли анжуман иштирокчилари! Мамлакатимизда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган кўплаб комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳамиятлиси, Президент қарори (ПҚ-4477-сон, 04.10.2019 й.) билан 2019 – 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди. “Яшил” иқтисодиётга ўтишнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдан иборатдир. Бунга эса табиийки, технологияларни модернизациялаш ва молиявий механизмларни ривожлантириш орқали эришилади. Стратегияни амалга ошириш натижасида иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмалари 2010 йилдагига нисбатан 10 фоизга қисқартирилиши белгиланган. Шунингдек, 100 фоизгача аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари замонавий арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминланади. Бундан ташқари, экологик жиҳатдан яхшиланган мотор ёқилғиси ва автомобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш кенгайтирилади, электр транспорти ривожлантирилади. Мамлакатимизнинг янги ривожланиш босқичида барча соҳалар каби атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларнинг инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар барқарор ривожланиш кафолати бўлмоқда. Албатта, бу ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари асосий қонунимиз – Конституциямизда белгилаб берилган. Хусусан, Конституциянинг 50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, деб кўрсатилган. Бу эса фуқароларнинг ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари, ҳайвонот, ўсимликлар дунёси ва бошқа табиий захиралардан оқилона фойдаланишни, уларни тиклаш ва муҳофаза қилишни ҳамда ушбу мажбуриятни ўз вақтида бажаришни тақозо этади. Ушбу ҳолат экологик соҳага оид барча қонунларда ҳам аниқ тарзда ўз ифодасини топгани конституциявий талабларни янада мустаҳкамлайди. Шунингдек, Асосий қонунимизнинг 54-, 55- ва 100-моддаларида ҳам юридик ва жисмоний шахсларга атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш вазифаси юклатилган. Ушбу конституциявий меъёрлар асосида экология, атроф-муҳит, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 30 дан зиёд қонун ва 300 га яқин қонуности ҳужжатлар қабул қилинди. Жорий йил давлат дастурида ҳам экологик ва ижтимоий ривожланиш соҳасида залворли вазифалар белгиланган. Хусусан, мажмуавий, тўғридан-тўғри амал қиладиган Экология кодекси, “Экологик аудит тўғрисида”ги, “Сув таъминоти ва оқова хизматлар тўғрисида”ги қонун лойиҳалари, Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш концепцияси каби ҳужжатларни ишлаб чиқиш назарда тутилган. Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳукумат саноат ривожини экологияга таъсирининг олдини олиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишини, шунингдек, нуфузли халқаро экспертларни жалб этган ҳолда Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиши лозимлигини қайд этган эди. Шу асосда Экология кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бугунги кунда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокамалардан ўтказилмоқда. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 11 та халқаро конвенция, битим ва улар доирасидаги 7 та кўп томонлама халқаро шартномага қўшилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг Париж битимига қўшилиши муносабати билан “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича давлат стратегияси ишлаб чиқилди. Мамлакатимизда бу йўналишда экологик соф, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, сўнгги йилларда Оролбўйи ҳудудида бир нечта лойиҳа бажарилди. Бунинг натижасида Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудида саксовул ва чўлга чидамли бошқа ўсимликлар экилди. Мўйноқ шаҳри инфратузилмаси кескин яхшиланди. Ўзбекистонда 2019 – 2030 йилларда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепцияси қатор вазифаларни ўз ичига олади. Жумладан, энергия самарадорлиги кўрсаткичини икки карра ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини янада ривожлантириш, уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизидан кўпроғига етказиш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини замонавий, арзон ва ишончли энергия билан таъминлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш назарда тутилган бўлиб, умумий энергия ишлаб чиқариш салмоғида ушбу экологик тоза энергия улушини 12 фоизга етказиш белгиланган. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ерларнинг таназзулга учраши бўйича нейтрал балансга ҳамда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўртача ҳосилдорлигини 20-25 фоизгача оширишга эришиш мўлжалланган. Ушбу ҳужжатда “яшил” технологияларни жорий этишнинг институционал асосларини ривожлантириш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини таълим ва фанга интеграция қилиш муҳим вазифалардан биридир. Бу йўлдаги саъй-ҳаракатлар энергия самарадорлигини ошириш борасидаги бошқарувни яхшилашга, табиий ресурсларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишга, шу орқали аҳоли фаровонлиги ва иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Уйлайманки юқорида кўрсатиб ўтилган масалалар бугунги анжуманнинг асосий мавзулари бўлиб, уларнинг муҳокамаси асосида конференция хулоса ва таклифлари ишлаб чиқилиб, масъул вазирлик ва идораларга тақдим этилади. Ҳурматли анжуман иштирокчилари, бугунги анжуман ишида барчангизга муваффақиятлар тилайман. Эътиборингиз учун раҳмат! Download 19.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling