Yoshoila uz” электрон платформаси фаолияти юзасидан қисқача ахборот


Download 14.18 Kb.
Sana04.01.2023
Hajmi14.18 Kb.
#1077326
Bog'liq
yoshoila


yoshoila.uz” электрон платформаси фаолияти юзасидан қисқача ахборот
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёш оилалар муаммоларини ўрганиш, оилавий ажримларни камайтириш, ёшларни қизиқтириб келаётган саволлар ва долзарб муаммолар ечимини ўзида жамлаган ягона платформа “ёшоила.уз” электрон платформаси ишлаб чиқилди.
Мамлакатимизда 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан июн Ёшлар ойлиги доирасида веб сайт расман ўз фаолиятини бошлади.
Платформани ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад - ёшларга оид давлат сиёсати, ҳусусан ёш оилалар тўғрисидаги сўнгги таҳлиллар, янгиликлар ёш оиларни қийнаётган долзарб муаммолар ва уларнинг аниқ ечимлари ҳамда мамлакатимизда ёш оилаларга яратиб берилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил ахборот бериб бориш.
Шу билан бирга, платформа орқали вояга етмаганларнинг репродуктив саломатлиги, фарзанд тарбияси, соғлом турмуш тарзи, ҳуқуқ, дин ва психология соҳасидаги бепул маслаҳатлар видеоконсултациялар мунтазам равишда бериб борилмоқда.
Бугун Ўзбекистонда 2 млнга яқин ёш оилалар истиқомат қилишмоқда. Платформада ёш оилалар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ажримларни барвақт профилактика қилиш мақсадида ёшларнинг - оила, ажрашишлар масалаларга муносабати ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида доимий равишда социологик тадқиқотлар ўтказиб келинмоқда.
Ҳозирда “yoshoila.uz” электрон сайтининг мобил иловаси, “youtube”, “telegram” ҳамда “facebook” ижтимоий тармоқларида саҳифалари ишлаб турипти.
Бугунги қадар мазкур платформада кенг кўламли тарғибот ишларимизни оммавийлигини таъминлаш, мазкур профилактик жараёнларда ёшларни ҳақиқий етакчилигини таъминлаш мақсадида
20 дан ортиқ тарғибот материаллари, жумладан, 7 та махсус видеоролик, 210 донадан буклет, инфографика ва махсус флаерлар тарғиб қилинмоқда.
Шу билан бирга юртимизда ёш оилаларга яратилаётган имтиёзлар, охиргчи чиқарилган қонун ҳужжатлари асосида йўлга қўйилган янгиликлар бевосита ёритиб борилмоқда.

Download 14.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling