Ўзбек тилида турли ҳайвонларни болалри қандай номланиши ҳақида қизиқ маълумотлар. Туянинг боласи “бўталоқ”


Download 18.51 Kb.
Sana03.10.2023
Hajmi18.51 Kb.
#1690816
Bog'liq
хайвон болалари номи


Ўзбек тилида турли ҳайвонларни болалри қандай номланиши ҳақида қизиқ маълумотлар.

1 .Туянинг боласи “бўталоқ”. Арабларда туя 500дан ортиқ ном (синоним) билан аталади. “Ғалати” деган сўз туядан олинган. Аниқроғи туянинг аъзосидан олинган.


2. Кийик ва оҳунинг боласи “қуралай”.


3. Отнинг боласи “қулун”. Яна ёшига қараб “тойчоқ”, “ғўнон”, “дўнон”, “пишти” деб аталиб бораверади.


Отнинг эркаги – “айғир”, урғочиси – “байтал”, туққани ва бўғози – “бия” дейилади. Энг қариси “қирчанғи” дейилади.
Эгар отнинг бўйнига бориб қолмаслиги учун эгарни думига тортиб турадиган, думи тагидан ўтказилган махсус арқон “қуюшқон” дейилади. Думи қуюшқондан чиқиб кетса эгар бўйнига сурилиб кетади, гарчи қорнидаги босма-айил мустаҳкам боғланган бўлишига қарамай.

4. Сигирнинг боласи “бузоқ”. Яна бир ёшга тўлгандан кейин – “тана”, урғочиси – “ғунажин”. Эркаги – “буқа”, бичилгани, яъни ахта қилингани – “новвос” ёки “хўкиз”.


5. Эчкининг боласи “улоқ”. Эчкининг эркаги – “така”. Бичилгани “серка”.


6. Қўйнинг боласи “қўзичоқ”. Эркаги – “қўчқор”.


7. Итнинг боласи “кучук”. Кучук дарахт ва тўсинлар олдида бир оёғини кўтариб пешоб қилишни бошлаган кундан балоғатга етган ҳисобланади.


8. Эшакнинг боласи “кудунг” ва “хўтик”. Балоғатга етган эркаги – “ханги” дейилади. От ва эшакдан чатиштирилгани “хачир” дейилади. Лекин хачир насл қолдирмайди. Эшакнинг бўйнида қора чизиқли қитиғи бор – “хала” деб номланади. Ўша халага тегиниб эшакни тезлатиш учун ишлатиладиган чўпни “халачўп” дейилади.


9. Мушукнинг боласи “хумпар”. Балоғатга етганлари “мов” дейилади.


10. Товуқнинг боласи “жўжа”. Бир ёшга етгандан кейин туллайди (яъни пат ташлайди) шунинг учун “туллак” дейилади. Панжалари тепасида ортиқча панжа – пих бўлади. Агар қичқирса (хўрозга нисбатан) ва пихи ёрма бўлган бўлса, яъни “пихини ёрган” хўроз балоғатга етган ҳисобланади.


11. Қушнинг боласи “полапон”.


12. Балиқнинг тухуми ва пардадаги боласи “увилдириқ”.


13. Қурбақанинг боласи “итбалиқ”.




14. Чўчқанинг боласи “жиш”. Ёввойиси – “тўнғиз”. Чўчқанинг нари, яъни эркаги – “қобон”, урғочиси – “мегажин” дейилади.
Download 18.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling