Ўзбекистон Республикаси дхх раиси Ҳурматли А. Азизовга
Download 169.93 Kb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон Республикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чортут қишлоғида яшовчи Ғуломов Шохимардон Томонидан Ариза
Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси Ҳурматли А.Азизовга Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Чортут қишлоғида яшовчи Ғуломов Шохимардон Томонидан Ариза Самарқанд вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчи А.Н.Эшқуватов томонидан 16.02.2023 йилда “Чортут чорва насл” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167- моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов харакатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши қўзғатилишига асос қилиб, 06.05.2015 йилда ТИФ “Миллий банки” АЖ Самарқанд вилоят филиали ва “Чортут чорва насл” МЧЖ ўртасида тузилган 1011-сонли кредит шартномасига асосан жамиятга сутни қайта ишлаш технологиясиси сотиб олиш учун қайтариш муддати 04.05.2022 йилга қадар белгиланиб, 5 йил муддатга 1.642.000 евро миқдорида ажратилган кредит қарздорлиги қайтарилмаганлиги асос қилиб олинган. Маълум қилинишича, Германия давлатининг "KYFFHAUSER SERVICE UND ANGLAGENTECHNIK" фирмаси ва "CHORTUT CHORVA NASL" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 25.06.2013 йилда №UB 04135-сонли контракт тузилиб, унинг 2.2-бандига мувофиқ, “Сотувчи” “Сотиб олувчи”га баҳоси 1.802.500, Евро бўлган “сутни қайта ишлаш ускуналари комплекси”ни етказиб беришга келишилган (Контракт нусхаси илова қилинади). Контрактнинг 4.1.1-бандига кўра, Сотиб олувчи товарнинг 15%ни, яъни 270 375,0 Еврони ўз ҳисобидан тўлаб берилишига, қолган 85%, яъни 1.532.125 Еврони Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг аккредитиви асосида тўлаб берилишига, ажратиладиган кредит ва амалга ошириладиган аккредитив "EULER HERMES" (эксперт-кредит агентлиги) Берлиндаги BANK AG ва Ўзбекистон Республикаси Миллий банки ўртасида тузилган кредит келишуви асосида амалга оширилиши белгиланган. Контракт шартларига кўра, "CHORTUT CHORVA NASL” масъулияти чекланган жамияти 170.375 Еврони ўз ҳисобидан 2013 йил август ойида кўчириб берган. 06.05.2015 йилда Ташки иқтисодий фаолияти Миллий банк Самарқанд бўлими ва "СНбКТиТ CHORVA NASL" МЧЖ ўртасида №1011-сонли кредит шартномаси тузилган, ушбу шартноманинг 2.1 бандига мувофиқ, Банк №UB 04135-сонли контракт бўйича 1.642.125 Еврони молиялаштириш мажбурияти олган(кредит шартномаси илова қилинади). №UB 04135-сонли Контрактнинг 4.1.1-бандига асосан, тўловнинг 15% Сотиб олувчи томонидан амалга оширилганидан сўнг, 85% тўловни банк томонидан икки босқичда амалга оширилиши, 75% жами товар юкланганлигини тасдиқловчи хужжат тақдим қилинганидан сўнг, қолган 10.0% эса тарафлар ўртасида тарафларнинг мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлиги тасдиқловчи "Transfer protokol" яъни топшириш-қабул қилиш, ускунани эксплуатацияга тушириш билан боғлиқ хужжатлар тузилганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган. Контракт шартларига мувофиқ, МЧЖ томонидан 270.375 Евро ҳамда Банк томонидан 1.351.875 Евро, жами эса товарнинг 90% баҳоси - 1.622.250 Евро тўлаб берилган. "KYFFHAUSER SERVICE UND ANGLAGENTECHNIK" фирмаси раҳбари Winfried Kulas вакиллигида ускуналар комплекси Контрактда кўрсатилган муддатлардан кечиктирилган ҳолда 2015 йил октябрь ойида етказиб берилган, Бироқ, фирма раҳбари Winfried Kulas Контракт шартларига мувофиқ, келтирилган ускуналарни ўша вақтда ўрнатиб, ишга тушириб беришдан бош тортиб, унинг ходимлари ноябрь ойида ускуналарни ишга тушириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келадиган бўлса, ишни охиригача тугатмасдан Германияда "Merry Christmas" христанларнинг янги йил байрами бошланиши сабабли қайтиб кетишларига ва уларнинг яна-қайта келиб-кетишига фирмага икки баробар харажат бўлиши сабабли, ходимларини янги йил байрамидан сўнг январь ойининг охирида жўнатишини билдирган(хатлар нусхалари илова қилинади). Шундай бўлсада, 2016 январь ойида ҳам, февраль ойида ҳам "KYFFHAUSER SERVICE UND ANGLAGENTECHNIK" фирмаси томонидан ходимлар жўнатилмаган. Фирма номига юборилган "CHORTUT CHORVA NASL”M4^ нинг 2 марта ёзма мурожаатлари ва қилингац телефон кўнғироқлар ижобий натижа бермаган. "CHORTUT CHORVA NASL” МЧЖ раҳбари Х.Хожимаматов тегишли виза хужжатларини расмийлаштириб, Германияга борган ва “KYFFHAUSER SERVICE UND ANGLAGENTECHNIK" фирмаси раҳбари Winfried Kulas билан учрашганда, унга товар баҳосининг қолган 10%, яъни 180.251 Еврони олдиндан тўлаб берилсагина ускуналарни монтаж ишларини бошлашни билдирган. Контрактнинг 3.6 бандига асосан, ускуналар келиб тушган кундан бошлаб 4 ой мобайнида “KYFFHAUSER SERVICE UND ANGLAGENTECHNIK" фирмаси томонидаи монтаж ва шеф-монтаж ишлари, яъни ускуналарни ўрнати ва ишга тушириш, 3.7 бандига кўра, ускуна эксплуатацияга туширилиб, ускундан фойдаланишни фирма томонидан МЧЖ ходимларига ўргатиш мажбуриятларини олинган бўлсада, Контракт талаблари фирма томонидан бажарилмаган. Контрактнинг 4.1-бандига асосан, "KYFFHAUSER SERVICE UND ANGLAGENTECHNIK" фирмаси раҳбари Winfried Kulas олдиндан тўланишини сўраган 10%, яъни 180.251 Евро тарафлар мажбуриятларини тўлиқ бажарилганлиги тасдиқловчи "Transfer protokol", яъни топшириш- қабул қилиш, ускунани фойдаланишга туширилганлиги билан боғлиқ ҳужжатлар тузилганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган. "CHORTUT CHORVA NASL" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Х.Ходжимаматов томонидан "KYFFHAUSER SERVICE UND ANGLAGENTECHNIK" фирмаси раҳбари Winfried Kulasra Контракт шартларига мувофиқ айнан Сотувчи ўз мажбуриятларини охиригача бажарганидан сўнг қолган 10% тўлаб берилишини, барча ривожланган мамлакатларда ҳам ушбу тартиб йўлга қўйилганлиги, агарда тез кунларда ускуналарни ишга тушириб, кредит мажбуриятларини бажармаса кредитнинг асосий қарздорлиги ва фоизлари жамиятни банкротликка олиб келиши мумкинлиги тушунтирилсада, фирма раҳбари ўз фикрини ўзгартирмаган, унинг назарида Ўрта Осиё мамлакатларидаги айрим тадбиркорлар фирибгар эканликларини, охирги вақтлар ўрнатилган ускуналар учун айнан Ўрта Осиё мамлакатларидан пул маблағларини ололмаётганлиги билдириб, рад жавобини берган. "KYFFHAUSER SERVICE UND ANGLAGENTECHNIK" фирмаси томонидан Контракт шартларига зид равишда олдиндан контракт суммасининг 10%, яъни 180.251 Евро асоссиз талаб қилинганлиги ва Банк томонидан эса ушбу сумма Контракт шартларига мувофиқ тегишли хужжатлар (Transfer protokol) тақцим этилмаганлиги боис тўлаб берилмаганлиги сабабли, "CHORTUT CHORVA NASL" масъулияти чекланган жамияти оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолган. Контракт бўйича ускуналар ишга туширилмаган бўлсада, МЧЖ томонидан олинган кредитнинг асосий карзи ҳисобига 89.000 Евро туланган. "CHORTUT CHORVA NASL" МЧЖ ушбу вазиятдан чиқиш ва амалий ёрдам олиш мақсадида, Ташки иқтисодий фаолияти Миллий банк Самарқанд бўлимига, Ўзбекистон Республикаси Миллий банкига расмий хатлар билан 5 маротаба мурожаатлар қилган(хатлар нусхалари илова қилинади). Бироқ, улар натижасиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармонинг ижроси бўйича қабул қилинган 2017 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида'и ПФ-5177-сонли Фармони асосида “барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитларни яратиш ва тадбиркорлик субъектлариии қўллаб- қувватлаш мақсадида тижорат банкларига хорижий валютада кредит олган мижозларнинг пул оқимлари уларнинг кредит шартномалари бўйича ўз мажбуриятини амалга оширишга етмаган тақдирда, асосий қарзни қайтариш микдорини кейинги муддатларга ўтказиш орқали камайтириш ёки кредитни қайтариш муддатини узайтириш юзасидан кредит шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинган бўлсада, "CHORTUT CHORVA NASL" МЧЖнинг бу борадаги мурожаатлари инобага олинмаган ва Банк томонидан имтиёзлар умуман қўлланилмаган. Аксинча, банк томонидан кредит шартномасини бекор қилиш, тўланган кредит пулларини қайтаришга мажбурлаш учун судга даъво ариза билан мурожаат қилинган ва даъво қаноатлантирилган. Бундан ташкари, "KAFIL SUG'URTA" масъулияти чекланган жамияти ва “CHORTUT CHORVA NASL" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 27.08.2015 йилда тузилган 14-К/96- сонли суғурта шартномаси тузилган, унга кўра МЧЖ 06.05.2015 йилги №1011-сонли кредит шартномаси бўйича тўлов қила олмаса суғурта компанияси 166.000 евро пул маблағарини суғурта полиси асосида 27.02.2016 йилга қадар банкка тўлаб бериши мумкин эди. Шунингдек, МЧЖ ва "EULER HERMES" (эксперт-кредит агентлиги) ўртасида 109.000 еврога қарздорнинг кредитни қайтмаслик масъулияти бўйича суғурта шартномаси ҳам тузилган эди. 06.05.2015 йилдаги №1011-сонли кредит шартномаси шартларига кўра, Банк томонидан хар 6 ойда мониторинг ўтказиш белгиланган. Банк томонидан кредит хисобига келтирилган ускуналар тўплами бўйича ҳар 6 ойда мониторинг ўтказиб келган, аммо бирор маротоба МЧЖ томонидан ушбу технологиянинг ишга тушириш бўйича ёрдам суралганда ва таклифлар берилганида банк томонидан хеч қандай чора кўрилмаган. Ажратилган кредит Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг аккредитиви асосида тўлаб берилишига, ажратиладиган кредит ва амалга ошириладиган аккредитив "EULER HERMES" (эксперт-кредит агентлиги) Берлиндаги BANK AG ва Ўзбекистон Республикаси Миллий банки ўртасида тузилган кредит келишуви асосида амалга оширилиши белгиланган эди. Ташки иқтисодий фаолияти Миллий банк Самарқанд бўлими томонидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Миллий банки томонидан ҳам Германия ва Ўзбекистон банклари ўртасида тузилган кредит келишуви бўйича низога барҳам бериш чоралари кўрилмаган. Фукаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 17 март кунидаги ҳал қилув қарори билан қарздорлик хорижлик ҳамкорнинг ҳаракатсизлиги оқибатида келиб чиққанлиги, кейинчалик Банк қарздорликни ундириш мулкка қаратилишидан воз кечиб, суд ажрими билан тасдиқланган келишув битими тузган(суд қарори ва ажримлари илова қилинади). 2020 йилга келиб эса кредит қарздорлиги унинг таъминоти сифатида гаровга олинган мулклар асосида қопланиши ҳақида "CHORTUT CHORVA NASL" МЧЖ томонидан эътироз билдирилгад бўлсада, МЧЖ суд томонидан банкрот деб топилган. Ташки иқтисодий фаолияти Миллий банк Самарқанд бўлими томонидан йўл қўйилган қуйидаги хато камчиликлар оқибатида МЧЖ банкрот ҳолатига туширилган(суд қарори илова қилинади) ва олинган кредитни тўлиқ қайтарилмаслигига сабаб бўлган: Download 169.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling