Ўзбекистон Республикаси Олий Судига


Download 19.31 Kb.
Sana10.04.2023
Hajmi19.31 Kb.
#1347925
Bog'liq
ОЛИЙ СУДга КАМОЛ буйича янги


Ўзбекистон Республикаси Олий Судига

Жабрланувчи, тадбиркор - Ғаффоров Сардор Абдуқодировичдан


К А С С А Ц И Я Ш И К О Я Т И


(Навоий вилоят суди Жиноят ишлари бўйича Судлов хайъатининг 2023 йил 27 мартдаги ҳуқуқбузар К.Холиковга нисбатан МЖтКнинг 41-моддасига асосан чиқарилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун апелляция инстанция қарорини бекор қилиш ҳақида)

Ғаффоров Сардор Абдуқодирович, 1990 йилда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида тугилганман, миллати ўзбек, маълумоти олий, оилалик, вояга етмаган 3 нафар фарзандларим бор, Ҳалқ депутатлари Навоий шахар кенгашининг депутатиман, тадбиркорман.


2019 йил март ойи охиридан Навоий вилояти Навбахор тумани ЖИБ суд раиси лавозимида ишлаб келаётган Аваз Ибодов алоқага чикиб “Навоий Автосавдо МЧЖ”нинг 51% давлат улушини 3.500.000.000 сўмга қарз олиб сотиб олишганлигини, бироқ автосалонни тўлов қобилияти йўқлиги сабабли олинган банкдан креди ва таниш-билишларидан олган қарзларини ёпиш эвазига сен менга бизнес шерик ва бизнес бошқарувчиси бўлсан, жамиятнинг устав фондини 50% ни сенинг номинга ўтказилади, топилган фойда 50 га 50 га ўртада бўлинади деб ишонтирди.
2019 йилга қадар МЧЖнинг машина сотуви ҳажми бир ойда 80 дона бўлган. 2019-2022 йиллардаги фаолиятим давомида бизнесни ривожлантириб машиналар сотувини ойига 1000 дан ортиққа олиб чиқиб МЧЖ даромадини кескин оширдим. Менга қадар корхонанинг асосий баланси 5 млрд. бўлган бўлса, мен бу кўрсатгични 25 млрд сўмдан зиёдга олиб чиқдим.Ушбу йиллар давомида корхонанинг соф даромади двидент пуллари хисоблансада, қисман корхона ривожи учун сарфланди. Аммо, А.Ибодов ва Н.Ибодовлар ўз ваъдаларини бажаришмади. Келишувга асосан ваъда килинган МЧЖ улушининг 50% ўрнига 32,7% улуши 2019 йил 24 майдаги 08-сонли баённома орқали вилоят Давлат Хизматлари Агентлиги томонидан қонуний тартибда мени номимга ўтди ва колган 17% улуш сўралганида турли баҳоналар билан орқага суриб келинди.
Қарзлар тўланиб, янги бир нечта бинолар қурилиб Корхона ривожланиши тизимли йўлга қўйилганидан сўнг, мени ушбу бизнесдан чиқаришга уринди. Мени номимга ўтказилган 32,7% акцияни ҳам мажбурий тортиб олиш учун мансаб ваколатидан фойдаланиб суд, Департамент ва ИИБ ходимлари орқали тахдид қилиб, сунъий равишда жиноят иши ташкиллаштирмоқда. Бир неча бор А.Ибодовнинг дадаси Н.Ибодов улушни қайтариб беришимни, бармасам зўрлик билан олишини айтиб таҳдид қилди. Ҳозирги пайтда ҳам Навоий шахар ИИБ ва Департаменти томонидан сохта аудит ҳужжатлари, аризалар асосида мени қаматиб юбориш билан қўрқитиб улушимни беришга мажбур ҳолатга солиб қўйиш учун жиноят иши қўзғатиб тергов ўтказилмоқда.
2022 йил март ойи охирида Навоий автосавдо МЧЖ биносида мен, судья А.Ибодов ва дадаси Н.Ибодовлар Кармани туман имом хатиби “Зикрхожи” иштирокида ўзаро суҳбат бўлиб ўтган, ушбу сухбат жараёнида ҳам А.Ибодов ва Н.Ибодовлар мен билан 50 % улушни номимга ўтказиб, фойдани 50 га 50 бўлишига келишганлигимизни тан олишган бўлсада, Н.Ибодов менга тегишли улушни бермасам “ўзи қандай тортиб олишини билишини айтиб” таҳдид қилган. Ушбу суҳьбатдан кейин ўғли билан мени қаматиш йўлига ўтиб, турли тухмат, бўхтон аризаларни ёза бошлашди.
2022 йил 16 декабрда Кармана туманлараро иқтисодий суди биноси олдида судда мен ютиб чиққанимдан сўнг судья А.Ибодов поччаси, Н.Ибодовнинг куёви бўлган Камол Холиков мени ўлдириш учун суиқасд қилиб, мени номомдаги 32,707% улушни Ибодовларни номига ўтказиб беришимни талаб қилди. Оллох сақлаб мени ёнимда таниш дўстим борлик қилиб, жиноятчи қора ниятини амалга ошира олмай қолди, ички ишлар идорасига жиноят ҳақида мурожаат қилдим.
Мурожаатим Навоий шахар, Кимёгарлар м.ф.й профилактика нозири Ибрагимов Алижон томонидан текширилди, иш материалларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бор деб хужжатларнри судга юборди. ЖИБ Навоий шаҳар суди раиси Ўткир Ҳайдаров раислигида иш кўриб чиқилиб, асоссиз равишда МЖтКнинг 41-моддасига қайта малакаланиб, ҳуқуқбузар Холиқов Камолга бор-йўғи 900 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўллаш билан чегараланди.
Шундан сўнг, ушбу юқорида чикарилган қарор юзасидан 2023 йил 27 март куни Навоий вилоят суди Жиноят ишлар буйича судлов ҳайъати апелляция шикоятимни ўрганиб чиқиб, фуқаро К.Холиқовга нисбатан Судья Б.Имомовнинг раислигида иш кўриб чиқилиб яна асоссиз равишда МЖтКнинг 41-моддасига асосан ҳуқуқбузар К.Холиковга нисбатан 1.500.000 сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланди холос.
Ваҳоланки, мен ва гувох Ахроров Дилшод 16.12.2022 йилда фуқаро К.Холиков томонидан бундай жиноий харакат қилишини сабаби “Навоий автосавдо”МЧЖ устав фондидаги 32,707% улушни талаб қилиб, қўрқтиш мақсадида тахдид қилганлиги, хатто ўлдирмоқчи бўлган деб фикр қилганимизни, бу ерда нафақат безорилик, балки товламачилик ва одам ўлдиришга суиқасд жинояти борлигини, жиноят иши қўзғатишни, К.Холиковни жиноий жавобгарликка тортишни сўраганман.
Шунингдек, судда фуқаро К.Холиков 2022 йил 16 декабрь куни соат 18-00 лар атрофида воқеа жойидан ўтиб кетаётгандим ёлғон курсатма берганлиги умуман инобатга олинмади. Сабаби ушбу судда ўз гувохлиги билан иштирок этган фуқаро Н.Раззоқов Кармана туманлараро суди маъмурий биноси олдига фуқаро С.Ғаффоров билан кўришиш мақсадида соат тахминан тушликдан сўнг 3-4 лар атрофида борганида фуқаро К.Холиковни ўтирганини кўриб у билан гаплашишади. С.Ғаффоров чиқавермагач 17-00 лар атрофида ўз ишлари билан кетганлигини кўрсатмасини берган. Юқоридагиларни инобатга олиб фуқаро К.Холиқов 2022 йил 16 декабр куни суд биноси олдидан ўтиб кетётгандим деб ёлғон гувохлик берган, ҳолбуки Ибодовлар оиласи билан маслаҳат қилган ҳолда мени Суд биносидан чикшимни олдиндан кутиб туриб ва менга тахдид орқали акцияларни Ибодовларга ўтказиб беришимга эришишни режалаштирганлиги яққол намоён бўлмоқда. Худди шунингдек, 27.03.2023 йилдаги Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляцияси инстанциясининг қарорида фуқаро Н.Раззоқов ҳуқуқбузар К.Ҳолиқов билан айнан качон Суд биноси олидада учрашганлиги кўрсатмасини берган бўлсада, ушбу қарорда ўз аксини топмаган. Шундан келиб чиқадидки, К.Холиқов судда ёлғон кўрсатма бераяпти.
Қуйидаги асосларга кўра ЖИБ Навоий шахар судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳуқуқбузар Ҳоликов Камолга нисбатан чиқарилган қарори бекор қилиниши лозим деб хисоблайман.
1. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 345-моддасига асосан ЖКнинг 165-моддасида назарда тутилган товламачилик жинояти ҳақидаги ариза ва хабарларни текшириш, шунингдек жиноят ишлари тергов қилишга ички ишлар идораси профилактика нозири эмас, балки терговчи ваколатли эканлиги белгилаб қўйилган. Бироқ менга нисбатан К.Халиков маъмурий ҳуқуқбузарлик эмас, балки ўта оғир жиноятлар туркумига кирувчи жуда кўп миқдорда товламачилик, инсон ҳаётига суиқасд жиноятини содир этганлигидан далолат берувчи белгилар очиқдан очиқ кўриниб турган бўлсада, ИИБ профилактика нозири ваколатсиз ҳолда мурожаатимни текширганлигига, эътибор қаратмай, К.Холиковга чора кўришда ноқонуний хулоса қилган.
2. Профилактика нозири томонидан К.Холиковнинг харакатини МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорлик) билан малакалаган бўлсада, суд тушунарсиз холда уни ҳаракатларини МЖтКнинг 41-моддаси билан қайта малакалаб, ишни бир томонлама кўриб хулоса қилган.
3. Суд мен ва гувохлар Д.Ахроров ва Н.Раззоқовларнинг кўрсатмаларимизда келтирилган важларни умуман эътиборга олмаган.
4. Маъмурий ҳуқуқбузарлик материални ўрганиб чиқдим. Иш хужжатларида воқеа жойини кўздан кечирилмаганлиги, қўшимча гувохлар аниқланиб, ҳолатга ойдинлик киритилман. Ушбу ҳолатни суд лозим топса суд мажлисида аниқлик киритиши, агарда бунинг иложи бўлмаган тақдирда маъмурий хужжатларни ИИБга қайта текшириш учун юбориши лозим бўлсада, бундай қилмаган.
5.Мен томонимдан бир қатор ашёвий далиллар, хусусан видео, аудио ёзувлар судга тақдим этилган ва улардан К.Ҳоликовнинг асл мақсади мен қонуний олган, ҳам пулим, ҳам пешона терим билан эгаллаган, “Навоий автосавдо”МЧЖ устав фондидаги қийматини бир неча ўн миллиард сўмни ташкил этувчи 32,707% улушимни тортиб олиш, қайнотаси Н.Ибодовнинг номига расмийлаштириб беришга мажбурлаб, қонуний мулк ва мулкий ҳуқуқларимни бериб қўйишга мажбур ҳолатга солиш эканлиги аниқ исботланган.
Ушбу ҳолатда суд мен ва бошқалар таъсисчи бўлган “Навоий автосавдо”МЧЖнинг устав фонди, мол-мулкини қийматини экспертизадан ўтказиб, менинг 32,707% улушимни бахолатиши, ундан сўгг хулоса қилиши лозим эди. Бироқ суд бу далилларни инобатга олмасдан, ишни бир томонлама кўриб чиқиб, шошма-шошарлик билан барвақт хулоса қилиб, адолатсиз қарор чиқарган.
6. Ишни кўрган ЖИБ Навоий вилоят судьяси Б.Имомов виждонсизликка йўл қўйиб, товламачилик жинояти ҳолатларини текширмасдан, ўта оғир жиноятни яшириб, ЖИБ Навоий шаҳар суди раиси Ў.Ҳайдаровга “гап” тегмаслигини ва муқддам ЖИБ Навбаҳор тумани суди раиси лавозимида ишлаган А.Ибодовларнинг илтимосини инобатга олиб иш тутди. Чунки А.Ибодов ҳуқуқбузар К.Холиковнинг хотинини акаси бўлади ва мени фикримга кўра А.Ибодов мени бизнес ҳамкорим бўлгани сабабли айнан у ва дадаси Н.Ибодов учун менга тегишли 32,707 % улуш керак бўлгани сабабли К.Холиков уларнинг кўрсатмаси билан иш тутган деб ҳисоблайман.
7. 2022 йил 16 декабр куни К.Холиков томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик нима сабабдан айнан Навоий туманлараро иқтисодий суди биноси олдида бўлганлиги ҳолатига суд умуман эътибор қилмади, иқтисодий суддан ҳужжатларни талаб қилиб олмади. Яъни, мен ва гувох Н.Раззоқов томонимиздан келтирилган важлар текширилмади.
8. Раислик этувчи судья Ў.Ҳайдаровга ИИБ профилактика инспекторидан хуқуқбузарлик содир этилган жойни кўздан кечиришни ва ишга алокадор одамларни, қўшимча гувохларни аниқлаш, уларни тушунтиришлари олишни, жиноят аломати бор ёки йўқлиги тўғрисида масалани ўрганмасдан қарор чиқарганлигини, бундан олдин Навоий туманлараро иқтисодий суди биноси олдида судга борган вақтимда мен билан “кўча тилида гаплашиб” олиш учун Ибодов Аваз томонидан юборилган 4 нафар шахсларнинг келганлиги, улар мендан 32,707% улушни Ибодов Авазга ўтказиб беришимни талаб қилишганлигини ва бошқа иш учун муҳим бошқа ҳолатларни айтган эдим. Аммо суд ушбу 4 нафар шахсларни аниқлаш, уларни тушунтиришларини эшитиш учун судга олиб келиш чораларини кўриш, бир сўз билан айтганда судьялик фаолиятини амалга ошириш ўрнига, суд ходими деган номга доғ тушириб, “икковинг барибир ярашиб кетасан, бир жойни одами санлар” деган гаплар билан ишни тезроқ енгилроқ жазо билан ёпишга ҳаракат қилди. Судя Б.Имомов хам А.Ибодов томонидан мени “тинчитиш” мақсадида юборилган 4 нафар шахсларнинг шахсига аниқлик киритилмади ва воқеа жойи кўздан кечирилмаганлигига умуман эътибор қаратмади.
9. Маъмурий иш 2022 йил 16 декабрда кўрган бўлсада, мен томонимдан апелляция шикояти берилмаслиги учун муддати йўқ қилиш мақсадида суд қарорини 2022 йил 9 ноябрда кўрилган деб ўзгартириб ёзган. Мен буни апелляция шикояти келтириш муддати ўтган деб шикоят бера олмаслигим учун қилинган ноқонуний ҳаракат деб ҳисоблайман.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 3241-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ўзига нисбатан суднинг қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, ЖИБ Навоий вилояти Навоий шахар судининг 2023 йил 27 мартдаги ҳуқуқбузар Камолиддин Комилович Холиковга нисбатан МЖтКнинг 41-моддасига асосан 1.500.000 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни ва қўшимча текшириш ўтказиш учун прокуроротура органларига юборишни сўрайман.

Ҳурмат билан


Жабрланувчи С.А.Гаффоров 06.04.2023й.



Download 19.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling