Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти


Download 1.13 Mb.
bet85/86
Sana10.10.2020
Hajmi1.13 Mb.
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86

Хулоса
Ушбу “Сув кимёси ва микробиолгия асослари” фанининг намунавий дастури асосида тайёрланди. Ушбу амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий қўлланмаси асосан 5340400 Мухандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (Сув таъминоти ва канализация), 5341200-Сув таъминоти ва канализация тизимларини лойиҳалаштириш ва эксплуатацияси) бакалавр йўналишларида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.

Ҳар бир амалий машғулотни бажариш бўйича ишлаб чиқилган услубий кўрсатмаларда қуйидаги мантиқий кетма-кетликка амал қилинди: ишнинг мақсади; ишнинг қисқача назарий асослари; ишни бажариш учун берилган маълумотлар; ишни бажариш мақсадида қўйилган вазифалар; бажарилган амалий машғулотнинг таҳлилий баёни ва ҳоказо.

Амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий қўлланмада табиий сувларнинг гидрокимёвий таркибини турли ўлчам бирликларида ифодалаш, сувдан олинган намуналарни назорат қилиш ва ишқорийлигини аниқлаш, дарё сувларининг гидрокимёвий таркибини аниқлаш ва уларни турли таснифлар бўйича тавсифлаш, дарёлар сувининг ионли оқими кўрсаткичларини ҳисоблаш, сувнинг сифатини ирригация мақсадларида баҳолаш каби мавзулар бўйича амалий машғулотларни бажариш кўзда тутилди.

Хулоса қилиб айтганда, ўқув қўлланмада фаннинг намунавий дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларга мос ҳолда келтирилган барча мавзулар тўла қамраб олинди.



Тест саволлари
1. Гидрокимё фани нимани ўрганади?

А) Табиий сувларнинг кимёвий таркибининг ўзгаришини ўрганувчи фан.

В) Табиий сувларнинг кимёвий таркибини, ҳамда унинг табиий ва антропоген омиллар таъсирида ўзгаришини ўрганувчи фан.

С) Ер ости сувларининг кимёвий таркибининг ўзгаришини ўрганувчи фан.

D) Океан ва денгизлар сувларининг кимёвий таркибининг ўзгаришини ўрганувчи фан.

2. Дарё сувининг минераллашуви деб:

А) Унинг бир литрида мавжуд бўлган грамм ёки миллиграмм миқдоридаги эриган моддаларга айтилади.

В) Унинг бир метр кубида мавжуд бўлган грамм ёки миллиграмм миқдоридаги эриган моддаларга айтилади.

С) Унда мавжуд бўлган грамм ёки миллиграмм миқдоридаги эриган моддаларга айтилади.

D) Унинг бир метр кубида мавжуд бўлган килограмм ёки тонна миқдоридаги эриган моддаларга айтилади.

3. Қуруқликдаги сувлар Дунё океани сувидан қайси анионларнинг кўплиги билан фарқ қилади?

А) Карбонатларнинг В) Хлоридларнинг

С) Карбонатлар ва хлоридларнинг D) Сульфатларнинг

4. Гидрол қандай ифодаланади?

А) (Н2О)2 В) Н2О С) (Н2О)3 D) (Н2О)4



5. Дигидрол қандай ифодаланади?

А) (Н2О)2 В) Н2О С) (Н2О)3 D) (Н2О)4



6. Тригидрол қандай ифодаланади?

А) 2Н2О В) (Н2О)2 С) (Н2О)4 D) (Н2О)3



7. Табиий сувларда водород кўрсаткичи қандай қийматларда ўзгаради?

А) 6,5-8,5 В) 3,5-5,5 С) 3-5 D) 6-7



8. Табиий сувлар таркибидаги асосий ионлар сони нечта?

А) 4 та В) 6 та С) 8 та D) 10 та



9. Анионлар кандай зарядланган бўлади?

А) Манфий В) Мусбат С) Мусбат ва манфий D) Зарядга эга бўлмайди



10. Дарё сувининг гидрокимёвий режимини белгиловчи асосий анионларни айтинг.

А) Сl, СО3, Mg, K В) Na, Ca, SO4, НСО3

С) Сl, СО3, SO4, НСО3 D) Na, Ca, Mg, K

11. Дарё сувининг гидрокимёвий режимини белгиловчи асосий катионларни айтинг.

А) Na, Ca, Mg, K В) Сl, СО3, Mg, K

С) Na, Ca, SO4, НСО3 D) Сl, СО3, SO4, НСО3

12. Табиий сувлар О.А.Алёкин таснифи бўйича нечта синфга бўлинади?

А) 2 та В) 3 та С) 4 та D) 5 та



13. Табиий сувлар О.А.Алёкин томонидан минераллашув даражасига кўра нечта гуруҳга ажратилган?

А) 6 та В) 2 та С) 4 та D) 5 та



14. Кам минераллашган сувларда минераллашув даражаси қандай оралиқда ўзгаради:

А) < 200 мг/л В) 200-500 мг/л С) 500-1000 мг/л D) > 1000 мг/л



15. Ўртача минераллашган сувларда минераллашув даражаси қандай оралиқда ўзгаради:

А) < 200 мг/л В) 200-500 мг/л С) 500-1000 мг/л D) > 1000 мг/л



16. Юқори даражада минераллашган сувларда минераллашув даражаси қандай оралиқда ўзгаради:

А) < 200 мг/л В) 200-500 мг/л С) 500-1000 мг/л D) > 1000 мг/л



17. Ўта минераллашган сувларда минераллашув даражаси қандай оралиқда ўзгаради:

А) > 1000 мг/л В) 500-1000 мг/л С) 200-500 мг/л D) < 200 мг/л



18. Дарё сувида мавжуд бўлган ионли оқим қандай ҳисоб­ланади?

А) В)

С) D)

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling