Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 23 июл 328-сонли буйруғига 10-илова


Download 14.55 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi14.55 Kb.
#1289068
TuriДиплом
Bog'liq
328-qaror


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 23 июл 328-сонли буйруғига 10-ИЛОВА
Тез тиббий ёрдам сайёр бригадаси фельдшери тўғрисида
НИЗОМ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР,


1.1. Тез тиббий ёрдам сайёр бригадаси фельдшери лавозимига «даволаш иши» мутахассислиги бўйича ўрта тиббий маълумотга, диплом ва тегишли сертификатга эга мутахассис тайинланади.
1.2. Фельдшерлик бригадаси таркибида фельдшер тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича маъсул ижрочи бўлиб хисобланади, врачлик бригадаси таркибида эса у врач кўрсатмаси билан ишлайди.
1.3. Тез тиббий ёрдам бригадаси фельдшери ўз фаолиятида Ўзбекистан Республикаси қонунчилигига, соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ва услубий хужжатларига, тез тиббий ёрдам станцияси Низомига, маъмуриятнинг буйруқ ва фармойишларига, хамда ушбу Низомга асосланади.
1.4. Тез тиббий ёрдам бригадаси фельдшери лавозимга қонунда ўрнатилган тартибда тайинланади ва бўшатилади.
2. МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Чақирув қабул қилингандан сўнг бригадани зудлик билан чиқиб кетиши ва ўрнатилган вақт оралиғида ходиса жойига етиб боришини таъминлаш.


2.2. Беморларга ва шикастланганларга ходиса жойида ва шифохонага олиб бориш мобайнида тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
2.3. Беморларга ва шикастланганларга тиббий кўрсатмалар асосида дори моддаларини юбориш, қон оқишини тўхтатиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича фелдшерлар учун тасдиқланган меъёрлар, қоидалар ва стандартлар асосида реанимацион тодбирларни ўтказиш.
2.4. Мавжуд тиббий асбоб—ускуналардан фойдалана билиш, транспорт шиналари ва боғламлар қўйиш техникасини, юрак—ўпка реанимацияси асосларини билиш.
2.5. Беморни замбилда ташишни ташкил қилиш, лозим бўлганда ўзи хам қатнашиш (бригада ишлаётган вақтда беморни замбилда ташиш даволаш чора—тадбирлари комплексида тиббий ёрдам кўрсатишнинг ажралмас қисми хисобланади). Беморни ташиш вақтида унинг ёнида бўлиш ва зарур тиббий ёрдам кўрсатиш.
2.6. Беморни хушсиз холатда ёки мастлик холатида ташиш зарур бўлганда хужжатлар, қимматбахо нарсалар ва пул бор — йўқлигини кўздан кечириш, бу хақда «чакирув картаси»га ёзиш, топилган нарсалар туғрисида йўлланмага ёзиб, уларни шифохона кабул бўлимига навбатчи ходимлар имзоси билан топшириш.
2.7. Фавқулодда ходисалар ва зўраки шикастланишларга хос холатларда тиббий ёрдам кўрсатишда ўрнатилган тартибда харакат қилиш.
2.8. Инфекцион хавфсизликни таъминлаш, санитария—гигиена ва эпидемияга қарши тартиб қоидаларига риоя қилиш. Беморда карантинли инфекция аниқланган пайтда эхтиёт чораларини сақлаган холда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва смена катта врачига беморнинг клиник— эпидемиологик ва паспорт маълумотлари тўғрисида хабар бериш.
2.9. Дори воситаларини туғри сақланиши, хисобга олиниши ва хисобдан чиқарилишини таъминлаш.
2.10. Навбатчилик тугагандан сунг тиббий асбоб — ускуналар, транспорт шиналарининг холатини кўздан кечириш, иш давомида сарфланган дори— дармонлар ва кислород захирасини тўлдириш.,
2.11. Чақирув даврида содир бўлган фавқулодда ходисалар тўғрисида тез тиббий ёрдам маъмуриятини хабардор қилиш,
2.12. Ички ишлар бошқармаси ходимларининг талабига кўра бемор (шикастланган) қаерда бўлишидан қатъий назар, унга тиббий ёрдам кўрсатиш.
2.13. Электрокардиограммага тушириш техникасини билиш.
2.14. Станция хизмат кўрсатадиган худудда жойлашган даволаш— профилактика муассасаларининг аниқ манзилини билиш.
2.15. Тасдиқланган хисоб ва хисобот хужжатларини юритиш.
2.16. Ўз касбий махоратини ошириш, амалий билимларини ривожлантириш.

3. ХУҚУҚЛАРИ


Сайёр бригада фельдшери қуйидаги хуқуқлардан фойдаланади:
3.1. Зарур бўлганда тез тиббий ёрдам врачлар бригадасини чакириш,
3.2. Тез тиббий ёрдамни ташкил қилиш ва такомиллаштириш хамда тиббий ходимларнинг иш шароитини яхшилаш буйича таклифлар киритиш.
3.3. 5 йил давомида камида 1 марта мутахассислиги бўйича ўз малакасини ошириш. Тоифалаш ва қайта тоифалашдан ўтиш.
3.4. Тиббий анжуманлар, кенгаш ва семинарлар ишида қатнашиш.
Download 14.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling