Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси


Download 15.18 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi15.18 Kb.
#1818351
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Автомобиль йўллари қўмитаси
N " _" ___ 2023 йил Тошкент шаҳри

Буйруқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги 295-сонли Қарорида кўзда тутилган ваколатлардан фойдаланиб, автомобиль йўллари соҳасига ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш, йўлларнинг хизмат кўрсатиш муддатини ошириш ва соҳага истиқболли, тежамкор инновацион ишланмаларни жалб қилиш мақсадида буюраман:
1. 2024 йилнинг 01 январ санасидан бошлаб автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш, мукаммал таъмирлаш ва жорий таъмирлаш (картасимон ва чуқурчавий таъмирдан ташқари) ишларида умумий фойдаланишдаги I-II тоифали автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичларда йўл қопламаси устки қатламига иссиқ майда донали зич тип Б асфальтбетон қоришмаси ётқизиш тўхтатилсин.
2. Йўл қопламаси ва асоси учун қўлланилаётган йўлбоп нефт битумлари 01.01.2024 йилдан бошлаб асфальтбетон мустаҳкамлигини оширувчи қўшимчалар (юзани фаоллаштирувчи ва бошқа моддалар) билан қўллашга рухсат этилади. Йўлбоп қовушқоқ нефт битумларининг ҳар қандай турини ўзини қўллаш таъқиқланади.
3. Умумий фойдаланишдаги I-II тоифали автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичларда йўл қопламаси устки қатлами учун қўлланилиши беъкор қилинаётган иссиқ майда донали зич тип Б асфальтбетон қоришмаси ўрнига Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти ДМ, Тошкент давлат транспорт университети ва Йўллойиҳаэкспретиза ДМ олимлари ва лойиҳа идоралари, буюртмачилар, пудратчи ва экспертиза идоралари билан келишилган ва техник-иқтисодий асосланган ҳолда юртимиз йўл-иқлим минтақалари учун қулай йўл тўшамаси конструкциялари ишлаб чиқиш вазифаси юклатилсин.
4. Ўтган йилларда ишлаб чиқилган Лойиҳа-смета ҳужжатларига ушбу буйруқга асосланиб ўзгартириш киритилсин.
5. Ушбу буйруқ ижросини ўз зиммамда қолдираман.


Раис в.б. Ж.Ю.Турсунов
Download 15.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling