Ўзбекистон Республикасида мудофаа ва хавфсизликнинг конституциявий асослари


Download 112.57 Kb.
Sana23.11.2023
Hajmi112.57 Kb.
#1795974
Bog'liq
8-мавзу мудофаа


8-мавзу. Ўзбекистон Республикасида мудофаа ва хавфсизликнинг конституциявий асослари
РЕЖА:
1. Миллий хавфсизликни таъминлашнинг конституциявий принциплари ва нормалари.
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашдаги ўрни.
3. Мудофаа ва хавфсизликни таъминлашда Қуролли Кучларнинг ўрни.
Мудофаа тушунчаси
Мудофаа деганда, Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлашнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа тадбирлари мажмуи тушунилади.
Мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг конституциявий асослари
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ҳимоя қилиш учун тузилади (152-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун тузилади (152-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади (152-модда)
Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада қуролли кучларига эга бўлади (153-модда)
Мудофаа ва хавфсизликнинг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги қонуни (2001 йил 11 май)
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуни (2002 йил 12 декабрь)
Ўзбекистон Республикасининг “Миллий гвардия тўғрисида”ги қонуни (2020 йил 19 ноябрь)
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (2023 йил 30 апрель)
Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси (2018 йил 9 январь)
Мудофаа ва хавфсизликнинг асосий принциплари
Бошқа давлатга қарши ҳарбий куч ишлатмаслик, тажовузнинг олдини олиш ва уни даф этиш
Ядровий ва бошқа турдаги ялпи қирғин қуролларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, тарқатиш ва жойлаштиришни рад этиш
Ҳарбий-сиёсий блокларда қатнашмаслик
Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда коллектив хавфсизлик тизимларида иштирок этиш
Қуролли Кучлар
Қуролли Кучлар урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ҳамда олдини олиш, ЎзРнинг миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни ўз ичига олади.
Ҳарбий объектлар, бинолар ва иншоотлар, қурол-яроғ, ҳарбий техниканинг барча турлари, бошқа ҳарбий мол-мулклар давлат мулки ҳисобланади ва Қуролли Кучлар тасарруфида бўлади.
Қуролли Кучлар ўз фаолиятини қонун устунлиги, марказлашган раҳбарлик ва яккабошчилик, жанговар ва сафарбарлик борасида доимий шайлик ҳамда ҳарбий интизомга риоя этиш асосида қуради ва амалга оширади.
Ҳарбийга мажбурлар
Ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган шахслар – чақирилувчилардир.
Ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар - ҳарбий хизматчилардир.
Турли сабабларга кўра ҳарбий рўйхатга олинмаган ёки ҳарбий рўйхатдан чиқарилган, шу жумладан истеъфодаги шахслар - ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган шахслар ҳисобланади.
Қуролли Кучларнинг резерви ёки захирасидаги шахслар - ҳарбий хизматга мажбурлардир.
Фуқароларнинг мудофаани таъминлашдаги иштироки («Мудофаа тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддаси)
ЎзРни, унинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиш - ЎзР фуқароларининг конституциявий бурчидир
ЎзР фуқаролари қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар
ЎзР фуқаролари ўз мулкидаги бино, иншоот, транспорт ва алоқа воситалари ҳамда бошқа мол-мулкларини уруш даврида мудофаа эҳтиёжлари учун бериб туришга мажбурдирлар
Фуқаролар мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи жамоат бирлашмалари тузиш ҳуқуқига эга
Қуролли Кучларга раҳбарлик
Мудофаага ва Қуролли Кучларга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони амалга оширади.
Уруш даврида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири бир пайтнинг ўзида Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони ўринбосари ҳисобланади.
Қуролли Кучларнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни ўз бўйсунувида Қуролли Кучларнинг таркибига кирадиган ҳарбий тузилмалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари амалга оширади.
Қуролли Кучлар олдига қўйилган вазифаларни бажариш юзасидан уларга тезкор раҳбарликни Қуролли Кучлар Бирлашган штабининг бошлиғи амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси мудофаа сиёсати ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди.
ЎзРнинг мудофаа қобилияти таъминланиши, унинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги муҳофаза этилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради.
Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонларни беради.
Ҳарбий олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, олий таълим муассасалари қошида ҳарбий таълим факультетларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади.
Ҳарбий хизматнинг турлари
Муддатли ҳарбий хизмат
ЎзР Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати
Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат
Контракт бўйича ҳарбий хизмат
Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси
Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), сержантлар (старшиналар) учун - 45 ёш
Кичик офицерлар учун - 45 ёш
Катта офицерлар учун - 50 ёш, полковниклар учун - 55 ёш
Генерал-майор, генерал-лейтенант ҳарбий унвонидаги офицерлар учун – 60 ёш
Генерал-полковник ҳарбий унвонидаги офицерлар учун - 60 ёш
O‘zbekiston tashqi siyosatining asosiy maqsadi
Davlat suverenitetini himoya qilish
Ijtimoiy yo‘naltirilgan iqtisodiyotni shakllantirishga yordam beruvchi xalqaro sharoitlarni yaratish
Tinchlik, xalqaro va mintaqaviy xavfsizlikni ta’minlash maqsadida o‘zaro manfaatli hamkorlik o‘rnatish
O‘zining milliy-davlatchilik manfaatlarining ustuvorligi sharoitida o‘zaro manfaatlarni to‘liq hisobga olish
Xalqaro huquq normalarining milliy qonunchilikdan ustunligini tan olish, xalqaro-huquqiy standartlarni hurmat qilish
Ochiqlik prinstipini turli xil mafkuraviy qarashlardan xoli ravishda amalga oshirish, barcha tinchliksevar davlatlar bilan keng tashqi aloqalarni o‘rnatish
O‘zaro tinchlik, o‘zaro foyda, ichki ishlarga aralashmaslik, suverenitetni chegaralovchi mafkuralashtirishga qaratilgan harakatlarga yo‘l qo‘ymaslik
Yadro qurolidan holi hudud bo‘lish, agressiv harbiy bloklar va ittifoqlarga a’zo bo‘lmaslik, inson huquqlari bo‘yicha xalqaro standartlarni tan olish
Davlatlar orasidagi munosabatlarda umuminsoniy qadriyatlar ustuvorligini tan olgan holda tinchlik va xavfsizlikni mustahkamlash, nizolarni tinch yo‘l bilan bartaraf etish
O‘zbekiston tashqi siyosatining ustuvor jihatlari
Ozbekiston hamkorlik qilayotgan nufuzli xalqaro tashkilotlar
BMT
Evropada Xavfsizlik va Hamkorlik tashkiloti (OBSE)
Qo‘shilmaslik harakati
Parlamentlararo Ittifoq
Xalqaro Olimpiya qo‘mitasi (XOK)
Interpol
NATOning "Tinchlik uchun hamkorlik" dasturi
BMTning barcha ixtisoslashgan muassasalari
Shanxay xalqaro hamkorlik tashkiloti
MDH
Миллий хавфсизлик тушунчаси
Миллий хавфсизлик – давлатнинг шахс, жамият, давлат органлари ва мамлакатнинг барқарор фаолият олиб боришини таъминлаш ҳамда уларни барқарор ривожланиши учун ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар яратиш, ҳаётий муҳим миллий манфаатларни таъминлашда ички ва ташқи таҳдидларга ишончли қарши тура олиш қобилиятидир.
Миллий хавфсизлик
нинг конститу
циявий асослари
ЎзРда давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва ЎзР Конституцияси ва қонунлари ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.
Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти таъқиқланади. Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш таъқиқланади.
Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин
Миллий хавфсизликнинг объектлари
Инсон - унинг ҳуқуқ ва эркинликлари
Жамият - унинг маънавий ва моддий бойликлари
Давлат - унинг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги
Миллий хавфсизликнинг асосий тамойиллари
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш
Конституция ва қонунларнинг устуворлиги
Ҳудудий яхлитликни сақлаш
Бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик
Экологик муаммоларни ҳал этишнинг устуворлиги
Миллий манфаатларнинг устуворлиги
Миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш
Ҳарбий-сиёсий блокларда қатнашмаслик
Халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, куч ишлатмаслик ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик
Download 112.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling