Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим тузилмаси


Download 58 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi58 Kb.
#1476025
Bog'liq
6 тема


Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим тузилмаси
Болонья декларациясини киритишни икки боскичли олий таълимни жорий килишни кузда тутади, бунда биринчи боскич

  • талабаларнинг ишлаб чикариш эхтиёжларига мос ижрочилик малакаларини ўзлаштиришига, иккинчиси эса - ижодий кобилиятларни ривожлантиришга йуналтирилган.

Шулар билан бир каторда олий таълимга карашларда "teaching" форматидан "learninq" форматига томон узгаришлар содир булмокда, яъни талабани “укитиш” эмас, балки талаба “укиши” керак деган ғоя устувор булмокда. Бу гояга кура инсон бутун умри давомида ўқийди, талаба фанга оид билим, куникма ва малакаларни мустакил тарзда узлаштиради, укитувчининг вазифаси эса - талабанинг шахсий кизикишларидан келиб чиккан холдаунга зарур ёрдамларни курсатишдир.


Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халкаро алокаларни максадли кенгайтириши, мамлакат таълим тизимининг жахон тизимига жадал интеграциялашуви оммавий равишда ўкув, услубий, илмий ва ташкилий материалларни инглизчадан таржима килишни такозо этмокда.



“Educational Program” (таълим дастури) муайян таълим боскичи (бакалавриат, магистратура, докторантура) буйича мутахассисликни англатса, “Academic Program” (укув дастури) укув фани нуктаи-назаридан кулланилади ва “Syllabus” (силлабус) атамаси билан бир хил маънони англатади. “Course” атамаси укув йилини эмас, балки укув курсини, фанини, модулини англатади. "Faculty" атамаси факультетни эмас, балки профессор-укитувчилар таркибини англатади. Укитувчининг лавозимини курсатишда “Lecturer” (лектор, маърузачи) ва “Tutor” (тьютор) атамалари кенг кулланилади. Классификаторда кулланиладиган “мутахассислик” тушунчасини ифодалаш учун инглиз тилида "Speciality" эмас, балки "Major" атамаси кулланилади. Ва нихоят, укув режаси “Academic Plan” эмас, балки “Curriculum” куринишида кулланилади.
Шу каби холатларга аниклик киритиш учун куйида кредит таълим тизимида мухим ахамият касб этувчи асосий тушунчаларга тухталиб утамиз:

  • Academic Calendar (академик календарь, укув жадвали) - укув йили давомидаги укув, аттестация ва дам олиш (таътил ва байрам кунлари) кунлари курсатилган укув жараёни жадвали;

  • Advisor (эдвайзер) - талабага мутахассислик буйича укув траекториясини танлаш ва укув давридаги фанларни узлаштириш буйича ёрдам берувчи кафедра укитувчиси.

  • Assistant Professor, Associate Professor, Professor (ассистент, доцент, профессор) - олий укув юртларидаги профессор-укитувчилар таркибининг лавозимлари булиб, тьюторлар ва лекторларга берилади.

  • Bachelor, Master, Doctor (бакалавр, магистр, доктор) - олий ва олий таълимдан кейинги таълимнинг таълим дастурларини узлаштирган шахсларга бериладиган академик даражалар.

  • Contact hour (контакт соат) - 1 академик соат хажмидаги машгулот давомийлиги булиб, у машгулот турлари буйича турлича белгиланиши мумкин.

  • Core Subjects (мажбурий фанлар) - таълим дастури буйича мажбурий урганилиши лозим булган фанлар.

  • Course Description - фан мазмуни хакида маълумот берувчи унинг киска баёни.

  • Credit, Credit-hour (кредит, кредит-соат) - укув ишлари хажмини улчашнинг ягоналаштирилган бирлиги. Бир кредит семестр давомида хар хафтада утиладиган бир академик соатни ва уни узлаштириш учун белгиланган мустакил таълим соатларини уз ичига олади.

  • Curriculum (талабанинг шахсий укув режаси) - талабанинг таълим дастури буйича фанлар руйхати ва хажмини, уларни укиш тартибини белгиловчи асосий хужжат.

  • Degree (академик даража) - олий укув юрти томонидан таълим дастурини тулик тугатганлик хакида битирувчиларга бериладиган даража;

  • Distance Education (масофавий таълим) - масофадан билим олиш шакли булиб, таълим муассасасидан узокда жойлашган шахсларни электрон ва телекоммуникация воситалари ёрдамида услубий таъминлаш, укитиш ва ривожлантириш учун мулжалланган укув мухити.

  • Elective Courses (танлов фанлари) - талабалар томонидан ихтиёрий танланадиган фанлар.

  • Enrollment (укув курсига ёзилиш) - талабаларнинг укув курсларига белгиланган тартибда кайд килиниши.

  • Final Examination (якуний назорат) - укув курси якунида талабаларнинг узлаштиришини текшириш учун утказиладиган назорат тури.

  • Full Time Education (кундузги таълим шакли) - талаба укув режада кузда тутилган барча укув машгулотларига катнашиши шарт булган укиш шакли.

  • General Education Requirement (GER) - умумтаълим фанлари, ижтимоий-гуманитар ва табиий-илмий фанлар.

  • Grade Point Average (GPA) (уртача балл) - талабанинг фанларни узлаштиришининг уртача бахоси (фанлар буйича кредитларнинг ракамли эквивалентларга купайтмалари йигиндиларининг укув давридаги умумий кредитлар сонига нисбати); талабаларни кейинги боскичга утказиш учун кулланилади.

  • Hand-outs (таркатма материаллар) - талабаларга мавзу буйича укув жараёнида таркатиладиган кургазмали материаллар (тезислар, маърузалар, хаволалар, мисоллар, глоссарий, мустакил таълим учун топшириклар).

  • Midterm Examination (оралик назорат) - тасдикланган академик календар буйича фанни узлаштиришнинг фан укитувчиси томонидан амалга ошириладиган даврий назорат.

  • Office Hours - талабанинг дарс жадвалида курсатиладиган, талаба укитувчи рахбарлигида аудиториядан ташкарида бажарадиган мустакил иши.

  • Office of Registrar (Регистратор офиси) - укитиладиган фанларга талабаларни ёзиш ва уларнинг укув давридаги барча узлаштириш курсаткичларини кайд килиш хизмати.

  • Part-time Education (сиртки таълим) - укув машгулотлари укув материалларини жунатиш оркали комбинирланган тарзда олиб бориладиган таълим шакли. Бунда талаба семестрда белгиланган кредитлардан кам кредит олади, лекин укув семестрлари сонининг куплиги хисобига талаб килинадиган умумий кредитларни туплайди.

  • Prerequisite, Postrequisite - муайян фаннинг бошка фанлар билан алокадорлиги, ундан олдин ва кейин укилиши зарур булган фанлар;

  • Subbatical Term (малака ошириш даври) - укитувчининг белгиланган академик уз малакасини мажбурий тарзда ошириши.

  • Syllabus (фаннинг ишчи укув дастури) - фаннинг ахамияти, максад ва вазифалари, киска мазмуни, мавзулари ва машгулотларнинг давомийлиги, мустакил иш топшириклари, маслахат вактлари, укитувчининг талаблари, бахолаш мезонлари, назорат жадвали ва адабиётлар руйхатини уз ичига олган асосий укув-услубий хужжат.

  • Term (академик давр) - олий укув юрти томонидан белгиланган укув даври, у уч хил шаклда булиши мумкин: семестр, давомийлиги одатда - 15 хафта, триместр - 10 хафта, квартал - 8 хафта.

  • Transcript (академик маълумотнома) - белгиланган шаклдаги хужжат булиб, укув давридаги утилган фанларни ва улар буйича тупланган кредитларни, бахоларни ва уртача бални курсатади.

  • апелляция - талабаларнинг билимини бахолашга нисбатан нообъектив ёндашувларни, омилларни аниклаш ва йукотиш максадида утказиладиган тадбир.

  • бакалавриат - бакалавр академик даражасини такдим этувчи олий таълим дастури.

  • талабанинг укув-услубий мажмуаси - барча укув даврлари учун шахсий укув режаси, силлабуслар, мустакил ишлар буйича услубий курсатмалар, амалиёт дастурлари ва шу кабиларни уз ичига олувчи укув- йурикнома ахборотлари ва хужжатлари пакети.

  • докторантура - олий таълимдан кейинги таълим дастури.

  • жорий назорат - фанининг хар бир мавзусининг узлаштирилишини текшириш учун фан укитувчиси томонидан утказиладиган назорат тури.

  • икки дипломли таълим - иккита укув режаси буйича параллел укиш имконияти, бунда иккита узаро тенг кучли дипломлар олиш (Double Major) ёки битта асосий ва битта кушимча диплом олиш (Major-Minor) мумкин.

  • ишчи укув режаси - талабаларнинг шахсий укув режалари асосида шакллантирилган укув режаси, укитувчиларнинг укув ишлари юкламаларини хисоблаш учун асос буладиган хужжат.

  • кредит таълим тизими - укув жараёнини ташкил этиш шакли булиб, талабаларга уз укув траекторияларини муайян чегарада белгилаш имконини беради, мустакил ва ижодий билим олишни рагбатлантиришга йуналтирилади, узлаштирилган билимлар хажми кредитларда улчанади.

  • курс сиёсати - фанни узлаштириш буйича талабаларга куйиладиган талаблар.

  • магистратура - олий укув юртларида ва илмий муассасаларда “магистр” академик даражасини берадиган, чукур илмий ва касбий тайёргарлик асосида илмий-педагогик кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш шакли.

  • маълумотнома-курсаткич - академик календар, олий укув юрти хакидаги умумий маълумотлар, талабанинг хукукдари ва мажбуриятлари, кредит таълим тизимининг асосий коидалари, хар бир фан буйича якуний бахолашларни хисоблаш методикаси ва уртача балл (GPA), якуний давлат аттестацияси талаблари ва шу кабиларни уз ичига оладиган маълумотнома.

  • мустакил иш - мавзулар буйича мустакил таълимга ажратилган иш булиб, укув-услубий адабиётлар ва тавсиялар билан таъминланади, тестлар, назорат ишлари, коллоквиумлар, рефератлар, баён ва хисоботлар шаклида назорат килинади.

  • намунавий укув режа - укув фанларини урганиш кетма-кетлиги ва хажмини белгиловчи укув режаси.

  • оралик аттестация - фанларни узлаштиришнинг комплекс бахоланиши.

  • портфолио - талабаларнинг муайян вакт давомида (семестр, укув йили) бажарган турли ишлари туплами.

  • тьютор - фан буйича амалий машгулотларни олиб борувчи ва маслахат берувчи, талабаларнинг мустакил ишларини ташкил килувчи ва бажарилишини таъминловчи, фан буйича билимларни тизимга келтирувчи, семестр ва курс ишларига рахбарлик килувчи, укув амалиётларини ташкил килувчи укитувчи.

  • фан коди - укув режасида хар бир фан учун белгилаб куйиладиган харф-ракамли белги, фаннинг халкаро номланиши асосида белгиланади.

Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling