Ўзбекистон республикасининг єонуни


Download 57.5 Kb.
bet1/6
Sana04.02.2023
Hajmi57.5 Kb.
#1162907
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ахборот олиш хукуклари


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЄОНУНИ
24.04.1997 й. N 402-I
ЖУРНАЛИСТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ІИМОЯ ЄИЛИШ ТЎЈРИСИДА


1-модда. Єонуннинг маєсади
Ушбу Єонун журналистнинг журналистлик фаолияти билан бојлиє іолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади, унинг іуєує ва мажбуриятларини белгилайди, унга іуєуєий ва ижтимоий кафолатлар беради, журналистлик фаолиятини іимоя єилиш тўјрисидаги єонун іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди.


3-модда. Журналист
Журналист - Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситаларида хизмат єиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни тўплаш, таілил этиш іамда тарєатиш билан шујулланувчи шахсдир.


5-модда. Журналистнинг іуєуєлари
Журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чојида:
ахборот тўплаш, уни таілил этиш ва тарєатиш;
ахборот олиш учун давлат органлари, фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мурожаат этиш;
давлат сири ёки єонун билан єўриєланадиган бошєа сирни истисно этган іолда іужжатлар, материаллар ва ахборотдан фойдалана олиш;
журналист текшируви ўтказиш;
ўзи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот воситалари орєали имзосини ёки тахаллусини єўйиб тарєатиш, уларда ўз фикр-мулоіазасини ифодалаш;
журналистлик фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор шахс єабулида бўлиш;
маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан, зарур техника воситаларидан фойдаланган іолда ёзиб олиш;
судларнинг очиє мажлисларида, іарбий іаракатлар майдонларида, табиий офат юз берган іудудларда, оммавий тадбирларда іозир бўлиш;
эълон єилишга тайёрланган маълумотларни текшириш учун мутахассисларга мурожаат єилиш;
башарти єонунни бузишга олиб келадиган бўлса, оммавий ахборот воситаси томонидан берилган топшириєни бажаришни рад этиш;
ўзи тайёрлаган хабар ёки материалнинг мазмуни таірир жараёнида бузилган деган фикрга келса, унга имзо єўймаслик ёхуд уни нашрдан олиб єолишни (эфирга бермасликни) талаб этиш;
ахборот манбаи ёки муаллифнинг номи сир саєланишини талаб єилиш;
таєдим этган хабарининг мазмунини оммавий ахборот воситаси бузиб эълон єилиши оєибатида ўзига етказилган маънавий зарар ва моддий зиён єопланишини суд орєали талаб єилиш;
жамоат бирлашмаларига, шу жумладан, журналистларнинг халєаро ташкилотларига кириш іуєуєларига эга.
Журналист ўзига єонун іужжатлари билан берилган бошєа іуєуєлардан іам фойдаланади.



Download 57.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling