Ўзбекистонда 2023 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди


Download 15.68 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi15.68 Kb.
#1349915
Bog'liq
Ўзбекистонда 2023 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди


Ўзбекистонда 2023 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармони билан 2023 йилда қўшимча ишланмайдиган ва дам олиш кунлари белгиланди. Хусусан, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.


Президент Шавкат Мирзиёевнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.
Ҳужжат билан 2023 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш учун қуйидаги дам олиш кунлари белгиланди. Хусусан, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

  • 2 январь — душанба;

  • 30 июнь — жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

Шунингдек, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни 2023 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь — душанба кунига кўчирилди.
Хусусан, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади. Яъни иш кунидан қатъи назар барча ходимларга 31 декабрдан 3 январгача дам олиш куни берилади.


Газета.uz
Download 15.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling