«Диёр 24» ахборот дастури 26. 04. 2023 йил. Чоршанба


Download 14.44 Kb.
Sana07.05.2023
Hajmi14.44 Kb.
#1441359
Bog'liq
26.04.2023


«Диёр 24» ахборот дастури 26.04.2023 йил. Чоршанба


Бошловчи: Ассалому алайкум. Навоий вилоятининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётига оид куннинг муҳим хабарлари билан эфирда “Диёр-24ахборот дастури
1
Бошловчи: Маълумки, шу кунларда жойларда Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарлик кўриш мақсадида «Ўзбекистон – ёшлар мамлакати!» шиори остида тарғибот тадбирлари, ёшлар сайллари ўтказилмоқда. Қизилтепа туманида ўтказилган ёшлар сайли тафсилотлари мухбиримиз лавҳасида.
3
Бошловчи: Мавзудан узоқлашмаймиз. Вилоят Санитария осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида «Менинг конститутциям» шиори билан янгиланаётган конституция мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тарғибот тардбири бўлиб ўтди. Навбатдаги лавҳамиз шу ҳақда. Н.Ҳ.
4
Бошловчи: Дастуримиз давом этади. «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун». Бугун мамлакатимизда ушбу тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича кенг кўламли ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан хотин-қизлар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш,уларни ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энди шу ҳақда
2
Бошловчи: Дастуримизни яна ёшлар ҳаётига оид лавҳа билан давом эттирамиз. Беш мухим ташаббус-ёшлар учун беш имконият. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, иқтидор ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш, уларни спорт тўгараклари ва касб-ҳунарли бўлишига кўмаклашиш мақсадида ҳаётга тадбик этилган ушбу ташаббус бугун ўзини тўлиғича оқламоқда. Навоий шахар касб-ҳунар мактабида беш муҳим ташаббуснинг ёшлар ҳаётидаги ўрнини ўзида акс эттирган тадбир ташкил этилди. Энди шу ҳақда. Ф.У. (Кечагидан)
5
Бошловчи: Вилоят янгиликлари билан таништиришда давом этамиз. Навоий давлат Педагогика институти ва «Экотуризм» маркази ҳамкорлигида Навбаҳор туманида семинар ташкил этилди. Ҳудудга сайёҳларни жалб этиш, туманнинг тарихий ва мданий объектларини ўрганишга қратилган тадбир тафсилоти мухбиримиз лавҳасида. У.А.
6
Бошловчи: Дастуримизни Ички ишлар тизимига оид лавҳалар билан давом эттирамиз. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида «Намунали оила» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тафсилотлар навбатдаги лавҳамизда. М.Б.

7


Бошловчи: Кармана туманида пробация ҳисобида турган фуқаролар иштирокида тадбир ташкил этилди. Шунингдек, жараёнда билиб билмай қонунбузарлик ҳолатларини содир этган,айни вақтда қилмишидан пушаймон бўлиб, қатьий тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларга нисбатан суд қарори билан инсонпарварлик тамойили қўлланилди. Батафсил ҳозирги лавҳамиздда танишасиз. М.Б


Бошловчи: Сиз «Диёр 24» ахборот дастури орқали вилоятимиз ҳаётига оид хабар ва лавҳалар билан танишдингиз. Мазкур хабарларни экранингиздаги телеграм манзили орқали ҳам кузатиб боришингиз ёки фикр-мулоҳазаларингизни Навоий ВТРК_ботига юборишингиз мумкин. Дастурларимизни кузатиб боринг. Саломат бўлинг
Download 14.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling