Таълим муассасаларида йўЛ Ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари
Download 30.34 Kb.
|
212-карор ЯШИЛ ЧИРОҚ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ ТАРҒИБОТИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ҳамда «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлигининг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда хизмат олиб борадиган катта инспектори лавозимини жорий этиш; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клубинн ва «Яшил чироқ» мусобақасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. 2. Белгилансинки: катта инспектор умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, викторина ва мусобақаларни ташкил этади, тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди, мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бўйича яратилган шароитларни ўрганади, мониторинг қилади ва баҳолайди, аниқланган камчиликлар тўғрисида ҳудудий халқ таълим бошқармаларига маълумот киритади ҳамда таълим муассасаларида мазкур қарор доирасида амалга оширилаётган ишларни назорат қилади; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони 2-бандининг тўққизинчи хатбошига мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг таълим муассасаларига яқин ҳудудларида «Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари»ни ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкалари ажратилади. 3. Қуйидагиларни назарда тутувчи: а) «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клуби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ: «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клубини ташкил этиш тартиби; клубнинг йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича кўникмаларни шакллантириш йўналишидаги асосий вазифалари ва фаолияти ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси»нинг ўқувчи ёшлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек, уларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилиш соҳасидаги вазифалари; б) «Яшил чироқ» мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин: «Яшил чироқ» мусобақасини ташкил этиш, мусобақанинг босқичлари ҳамда уни ўтказишнинг асосий мақсадлари; мусобақанинг иштирокчилари, уларга қўйиладиган талаблар, уларни баҳолаш мезонлари ҳамда ғолибларни тақдирлаш тартиби; мусобақа ташкилотчилари, уни ташкил этиш бўйича республика ташкилий қўмита таркиби ҳамда мусобақани тарғиб қилиш ва оммалаштириш тартиби. 4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги: а) бир ой муддатда Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бошқармаларида олий педагогик маълумотга эга бўлган, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда хизмат олиб борувчи бир нафардан катта инспектор лавозимини жорий этсин; б) Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълим вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб «Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади» шиори остида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали тарзда ўргатишни йўлга қўйсин; в) Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда: икки ой муддатда «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари» намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиб, ушбу лойиҳалар асосида 2022 — 2025 йилларда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари»ни ташкил этиш дастурини тасдиқласин ва ижросини таъминласин; икки ой муддатда ҳар йили умумий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи «Яшил чироқ» мусобақасини ташкил этсин; умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларига бириктирилган ходимларни, шу жумладан «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клуби фаол аъзоларини улар томонидан амалга оширилган ишларнинг натижадорлигидан келиб чиққан ҳолда, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борсин; г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ажратилган ер майдонларида 2022 — 2024 йилларда «Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари»ни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиб тасдиқласин ва ижросини таъминласин; д) Транспорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда уч ой муддатда «Йўл ҳаракати қоидаларининг асослари» видеокурсларини яратсин ва таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали оммалаштириш чораларини кўрсин; е) Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 — 2024 йилларда таълим муассасалари атрофида белгиланган тартибда ҳаракат тезлигини камайтирувчи сунъий нотекисликлар ёки шовқин чизиқлари босқичма-босқич ўрнатилиб, тўлиқ жиҳозланишини таъминласин. 5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги: а) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клубини ташкил этсин; б) Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда: 2022 — 2025 йилларда умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларида «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари»ни ташкил этиш бўйича тасдиқланган дастурга мувофиқ умумтаълим муассасаларида тегишли синфхоналар ташкил этиш учун зарур хоналар ажратилишини таъминласин; умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари соҳасида назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этсин. 6. Белгилансинки, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари» ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида «Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари»ни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. 7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ўқувчиларни бепул ташиш хизматини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига лицензия тўловлари ва бошқа йиғимлар бўйича имтиёз бериш масаласини ўрганиб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритсин. 8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги: Халқ таълими вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда «Йўл ҳаракати ёш тарғиботчиси» клубининг фаолияти ва бу борада эришилаётган натижаларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин; манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Маҳкамов зиммасига юклансин. Download 30.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling