Таълим муассасаларида йўЛ Ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Download 30.34 Kb.
|
212-карор ЯШИЛ ЧИРОҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Яшил чироқ» мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
- 2-боб. Мусобақанинг асосий вазифалари
- 3-боб. Мусобақани ташкил қилиш тартиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш., 2022 йил 26 апрель, 212-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 212-сон қарорига 2-ИЛОВА «Яшил чироқ» мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) ўқувчилар ўртасида «Яшил чироқ» мусобақасини (кейинги ўринларда — мусобақа) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. 2. Мусобақа таълим муассасаларида ўқувчи ёшларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш, уларни йўл ҳаракатининг маданиятли иштирокчиси сифатида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади. 2-боб. Мусобақанинг асосий вазифалари 3. Мусобақанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: «Яшил чироқ» гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш; «Яшил чироқ» гуруҳлари аъзоларининг билим ва малакаларини ошириш; болаларга кўча ва йўлларда юриш қоидаларини кенг тарғиб қилишда энг яхши иш тажрибаларини ўрганиш, тўлдириш ва оммалаштириш; болалар онгида «Йўл ҳаракати қоидалари»га қатъи риоя қилиш ҳиссини шакллантириш. 3-боб. Мусобақани ташкил қилиш тартиби 4. Мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш таълим муассасалари томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида амалга оширилади. Мусобақа давомида «Йўл ҳаракати қоидалари»ни ўрганиш бўйича тест синовлари, танлов, викторина, мусобақалар мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади. 5. Мусобақалар ўқишдан ташқари вақтларда ташкил этилади. 6. Мусобақа иштирокчилари дам олиш кунлари алоҳида режага асосан олдиндан келишилган (рухсат олган) ҳолда, Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларига экскурсия уюштиришлари, ходимларга яратилган хизмат шароитлари билан танишишлари мумкин. 7. Мусобақа қуйидаги тўрт босқичда ўтказилади: 1-босқич таълим муассасаларида ҳар йили февраль-март ойларида ўтказилади. Мазкур босқичда мусобақа синфлараро йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўтказилади ва йўл ҳаракати қоидаларини яхши ўзлаштирган ўқувчилардан «яшил чироқ» гуруҳлари тузилади. Бу гуруҳга 11 — 14 ёшли 5 — 8-синф ўқувчилари қабул қилинади; 2-босқич (маҳаллий босқич) ҳар йили март-апрель ойларида туман (шаҳар) доирасида ўтказилади; 3-босқич (ҳудудий босқич) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри доирасида туман (шаҳар) ғолиблари иштирокида ҳар йили май ойида ўтказилади; 4-босқич (республика босқичи) ҳар йили июнь-июль ойларида учинчи босқичда 1-ўринни эгаллаган гуруҳлар иштирокида ўтказилади. 8. Мусобақани ўтказиш ишларига раҳбарлик қилиш ва уларни адолатли ўтказиш мақсадида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибда «Яшил чироқ» мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш бўйича республика ташкилий қўмитаси, ҳудудларда эса ҳудудий ташкилий қўмиталар тузилади. Ҳудудий ташкилий қўмиталар Халқ таълими вазирлиги, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлинмаларининг вакилларидан иборат таркибда тузилади. 9. Мусобақа ўтказиладиган жой ташкилий қўмита томонидан белгиланади ва ҳар бир босқичдан камида 30 кун олдин таълим муассасалари ва масъул ташкилотларга маълум қилинади. Мусобақанинг республика босқичи июнь-июль ойларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган жойда ўтказилади. Мусобақанинг республика босқичи ўтказилиши белгиланган жойга келиб кетиш учун автотранспорт таъминоти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юкланади, гуруҳларни кузатиб бориш эса ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади. 10. Ташкилий қўмита мусобақани ўтказиш бўйича барча ташкилий масалаларни ҳал этади, ҳакамлар ҳайъати таркибини тузади ва тасдиқлайди. 11. Мусобақани ўтказиш жойи ташкилий қўмитанинг тавсиясига биноан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари буйруғига асосан белгиланади. 12. Мусобақанинг тантанали очилиш ва ёпилиш тадбирлари ташкилий қўмита қарорига асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган жойларда ўтказилиши мумкин. Download 30.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling