Таълим муассасаларида йўЛ Ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари
-боб. Мусобақа шартлари ва баҳолаш мезонлари
Download 30.34 Kb.
|
212-карор ЯШИЛ ЧИРОҚ
6-боб. Мусобақа шартлари ва баҳолаш мезонлари
24. Мусобақа қуйидаги шартлар асосида ўтказилади: Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги; Пиёдалар вазифалари ва ҳаракатига оид синов; Ёш велосипедчилар мусобақаси; Ёш тартибга солувчи синови; Гуруҳ сардорлари беллашуви; Чорраҳа макетини ясаш бўйича беллашув; Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш; Техника ижодиёти танлови; Автомобиллар билимдони; Йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон; Велосипед бошқарувчиларнинг чорраҳада ҳаракатланиши; «Яшил чироқ» тарғибот гуруҳларининг чиқиши; «Медиаижодиёт» маҳсулотлари. 25. Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги шартида жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Жамоа аъзоларининг сафда шахдам қадам билан белгиланган қоида бўйича юришларига, саф қўшиғи мазмуни ва ижросига алоҳида эътибор қаратилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 26. Пиёдалар вазифалари ва ҳаракатига оид синов шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Иштирокчи ҳакамлар томонидан тайёрланган саволлар тўпламидан битта билет танлаб олиб, жавоб қайтаради. Ҳакамларнинг талабига асосан жавобларини амалий тарзда кўрсатиб ҳам беради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 27. Еш велосипедчилар мусобақаси шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Иштирокчи саккиз шаклидаги чизиқни босмай унинг оралиғида ҳаракатланиш, тўсиқларни айланиб ўтиш, шартли кўприкчадан юриш, махсус устунча устида турган идишдаги сувни тўкмасдан иккинчи устунчага олиб бориб қўйиш шартларини бажаради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 28. Ёш тартибга солувчи синови шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. У ҳакамлар томонидан берилган саволларга кўра регулировкачининг ҳаракатларини кўрсатиб, изоҳлаб беради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 29. Гуруҳ сардорлари беллашуви шартида жамоалар сардорлари иштирок этади. Сардорларга навбати билан «Йўл ҳаракати қоидалари» асосида саволлар берилади. Мусобақанинг ушбу тури сардорлардан бири саволга жавоб бера олмай қолганда тўхтатилади. Ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан ҳар бир савол ўқилади ва ушбу саволга жамоа сардори 10 сония ичида тўлиқ жавоб бериши талаб этилади. «Тўлиқ» жавоб учун «2» балл, «тўлиқ бўлмаган» жавоб учун «1» балл, «нотўғри» жавоб учун «0» балл қўйиб борилади. 30. Чорраҳа макетини ясаш бўйича беллашув шартида жамоанинг икки нафар аъзоси иштирок этади. Улар ҳакамлар томонидан берилган топшириққа асосан 15 дақиқа ичида 40x40 ўлчамдаги қоғоз ёки картонга макет ясаб беришлари керак. Макет ясашда қалам, ручка, фломастерда чизиқлар чизиш тақиқланади ва тайёр қилиб олиб келинган деталлар инобатга олинмайди. Ҳар бир деталь «Йўл ҳаракати қоидалари» талабларига мос тушиши ва қоғоздан кесиб олиниб, елим билан ёпиштирилиши шарт. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 31. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш шартида жамоанинг икки нафар аъзоси иштирок этади. Улар йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича шифокорлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришади. Жавоблар амалий тарзда кўрсатиб берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 32. Техника ижодиёти танлови шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Танлов ўқувчилар томонидан тайёрланган, радио сигналлар орқали бошқариладиган транспортлар ҳаракати юзасидан ўтказилади. Ушбу транспортнинг кузови қўлда (картон ёки фанерадан) ясалган бўлиши шарт. Шартда транспорт воситасининг тўғрига, ўнгга, чапга, орқага ҳаракати намойиш этилади ва транспорт воситаси шартли равишда ясалган гаражга киритилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 33. Автомобиллар билимдони шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Иштирокчиларнинг ҳар бирига навбати билан 10 та «Автомобиллар русуми, техник тавсифи, махсус автомобиллар тури» асосида саволлар берилади. Ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан ҳар бир савол ўқилади ва автомобиль фотосурати кўрсатилади ушбу саволга жамоа аъзоси 10 сония ичида тўлиқ жавоб бериши талаб этилади. «Тўлиқ» жавоб учун «2» балл, «тўлиқ бўлмаган» жавоб учун «1» балл, «нотўғри» жавоб учун «0» балл қўйиб борилади. 34. Йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон шартида жамоанинг бир нафар аъзоси иштирок этади. У шаблон саволларга жавоб ёзиш асосида ўз билимларини кўрсатади. Имтиҳон топширишга 15 дақиқа вақт берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда ҳар бир тўғри жавоб учун «1» баллик тизимда баҳоланади. 35. Велосипед бошқарувчиларнинг чорраҳада ҳаракатланиши шартида жамоанинг бир нафар аъзоси иштирок этади. У велосипедни бошқарган ҳолда чорраҳани светофор ёки тартибга солувчининг ишораларига амал қилган ҳолда кесиб ўтади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 36. «Яшил чироқ» тарғибот гуруҳларининг чиқиши шартида жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Бу чиқишда гуруҳлар йўл ҳаракати қоидаларини бадиий усулда, театрлаштирилган саҳна кўринишларида тарғиб қиладилар. Тарғибот гуруҳларининг чиқишига 10 дақиқа вақт берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 37. «Медиаижодиёт» маҳсулотлари шартида республика босқичига чиққан гуруҳлар «Медиаижодиёт» маҳсулотларини олиб келишлари лозим: йўл ҳаракатини хавфсизлигини тарғиб этувчи 1 дақиқалик ижтимоий видеоролик; 2-3 дақиқалик видеорепортаж; йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб этувчи флешмоб; тарғибот плакати А-1 форматдаги ватман қоғозда. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда ҳар бир мавзуга мос ва таъсирчан маҳсулот учун «5» баллик тизимда баҳоланади. «Медиаижодиёт» маҳсулотлари тайёрлаш умумий ўрта таълим мактаби ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг буйруғи билан директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 38. Бир хил балл тўплаган гуруҳларга қўшимча мусобақа ташкил этилади, яъни гуруҳ аъзоларининг автомайдончада тартибга солувчи ишоралар бўйича велосипедда ҳаракатланиши шартида жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Бу чиқишда гуруҳ аъзолари тўрт тарафдан тартибга солувчи ишораларига амал қилган ҳолда чорраҳани кесиб ўтадилар. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 39. Ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун мусобақа қуйидаги шартлар асосида ўтказилади: Пиёдалар ҳаракатига оид саволлар; Гуруҳ сардорлари беллашуви; Чорраҳа макетини ясаш бўйича беллашув; Техника ижодиёти танлови; Автомобиллар билимдони; Йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон; «Медиаижодиёт» маҳсулотлари. 40. Пиёдалар ҳаракатига оид саволлар шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Иштирокчи пиёдаларнинг вазифаларига оид саволларга жавоб қайтаради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 41. Гуруҳ сардорлари беллашуви шартида жамоанинг сардорлари иштирок этади. Сардорларга навбати билан «Йўл ҳаракати қоидалари» асосида саволлар берилади. Мусобақанинг ушбу тури сардорлардан бири саволга жавоб бера олмай қолганда тўхтатилади. Ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан ҳар бир савол ўқилади ва ушбу саволга жамоа сардори 10 сония ичида тўлиқ жавоб бериши талаб этилади. «Тўлиқ» жавоб учун «2» балл, «тўлиқ бўлмаган» жавоб учун «1» балл, «нотўғри» жавоб учун «0» балл қўйиб борилади. 42. Чорраҳа макетини ясаш бўйича беллашув шартида жамоанинг икки нафар аъзоси иштирок этади. Улар ҳакамлар томонидан берилган топшириққа асосан 15 дақиқа ичида 40x40 ўлчамдаги қоғоз ёки картонга макет ясаб беришлари керак. Макет ясашда қалам, ручка, фломастерда чизиқлар чизиш тақиқланади ва тайёр қилиб олиб келинган деталлар инобатга олинмайди. Ҳар бир деталь «Йўл ҳаракати қоидалари» талабларига мос тушиши ва қоғоздан кесиб олиниб, елим билан ёпиштирилиши шарт. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 43. Техника ижодиёти танлови шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Танлов ўқувчилар томонидан тайёрланган, радио сигналлар орқали бошқариладиган транспортлар ҳаракати юзасидан ўтказилади. Ушбу транспортнинг кузови қўлда (картон ёки фанерадан) ясалган бўлиши шарт. Шартда транспорт воситасининг тўғрига, ўнгга, чапга, орқага ҳаракати намойиш этилади ва транспорт воситаси шартли равишда ясалган гаражга киритилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади. 44. Автомобиллар билимдони шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Иштирокчиларнинг ҳар бирига навбати билан 10 та «Автомобиллар русуми, техник тавсифи, махсус автомобиллар тури» асосида саволлар берилади. Ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан ҳар бир савол ўқилади ва автомобиль фотосурати кўрсатилади, ушбу саволга жамоа аъзоси 15 сония ичида тўлиқ жавоб бериши талаб этилади. «Тўлиқ» жавоб учун «2» балл, «тўлиқ бўлмаган» жавоб учун «1» балл, «нотўғри» жавоб учун «0» балл қўйиб борилади. 45. Йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон шартида жамоанинг бир нафар аъзоси иштирок этади. У шаблон саволларига жавоб ёзиш асосида ўз билимларини кўрсатади. Имтиҳон топширишга 20 минут вақт берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда ҳар бир тўғри жавоб учун «1» баллик тизимда баҳоланади. 46. «Медиаижодиёт» маҳсулотлари шартида республика босқичига чиққан гуруҳлар «Медиаижодиёт» маҳсулотларини олиб келишлари лозим: йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб этувчи флешмоб; тарғибот плакати А-1 форматдаги ватман қоғозда. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда ҳар бир мавзуга мос ва таъсирчан маҳсулот учун «5» баллик тизимда баҳоланади. 47. Бир хил балл тўплаган гуруҳларга қўшимча мусобақа ташкил этилади, яъни гуруҳ аъзоларига йўл ҳаракати қоидалари бўйича қўшимча имтиҳон шартида жамоанинг бир нафар аъзоси иштирок этади. У шаблон саволларига жавоб ёзиш асосида ўз билимларини кўрсатади. Имтиҳон топширишга 10 минут вақт берилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда ҳар бир тўғри жавоб учун «1» баллик тизимда баҳоланади. 48. Мусобақа шартлари бўйича иштирокчиларни ташкилий қўмита томонидан белгиланган ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боради. 49. Гуруҳларнинг барча шартлар давомида тезкорлиги, «Йўл ҳаракати қоидалари»ни мукаммал билиши, мамлакатимиз автомобиль йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги янгиликларни билиши, кийим-бош кийиши, жавоб беришдаги қатъияти ва ушбу Низомда кўрсатилган талабларга риоя этишлари — баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади. 50. Мусобақадаги саволлар «Йўл ҳаракати қоидалари»дан келиб чиққан ҳолда тузилади. 51. Саволлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмалари мутахассислари томонидан тузилади ҳамда мусобақа кунидан бир кун аввал махсус конвертга солиниб, ташкилий қўмита аъзолари иштирокида муҳрланади. Download 30.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling