ўзи нима?
Мунозара – бу баҳснинг бир кўриниши бўлиб, асосланган далилларни қарама-қарши фикрлар орқали етказиб бера олиши билан бошқа баҳс шаклларидан ажралиб туради. Мунозара икки тараф ўртасида долзарб мавзулар хусусида оммавий тарзда фикрлар алмашишнинг аниқ тузилишига эга бўлган, махсус ташкиллаштирилган жараён ҳисобланиб, унинг энг асосий жиҳати бу танқидий фикрлаш қобилиятидир.
- Дебать:
- Бу атаманинг илк маротаба ишлатилиш тарихи XIII асрга бориб тақалади. Эски француз тилида “debatre” сўзи “курашиш”,“эгиш” (“de”-пастга, “batre”-уриш) деган маънони англатади. XIV асрга келиб бу атама тортишув, баҳс тушунчалари ўрнида ишлатила бошланди. XIV асрда эса мунозара моҳиятан кенгайиб, “ижобий ва салбий жиҳатларни муҳокама қилиш” деган маънода кенг қўлланила бошланди.
Мунозарадан кўзланган мақсад
Беллашувдан мақсад жамоанинг ёки нотиқнинг ҳакамларни ўзининг ҳақлигига ишонтиришдан иборат.
Ўйин мавзулари ҳар икки жамоага бир вақтда олдиндан берилади.
Мавзулар ҳар тарафлама беллашув учун мос ва долзарб бўлиши лозим.
Мавзу жамоалар имкониятларини чекламаслиги даркор.
Масалан, “Чекиш соғлиқ учун зарар” мавзуси тасдиқловчи жамоанинг имкониятларини ошириб, инкор этувчи жамоа учун ғалабага ҳеч қандай умид қолдирмайди.
Шунинг учун ҳам мунозараларга мавзулар танлаш муҳим аҳамиятга эга.
Мунозараларнинг оддий баҳслардан асосий фарқи шундаки:
ДАВОМ ЭТТИРИНГ?
Мунозаралар олдиндан ўрнатилган қоидаларга таянган ҳолда ўтказилади.
Бундан кўзланган мақсад ҳар икки жамоага ҳам бирдай имкониятлар тақдим этишдир.
Агар баҳс ўрта асрларнинг қоидасиз беллашуви бўлса, мунозара унинг бугунги кундаги замонавий, чуқур билимга ва маълум қоидаларга асосланган шаклидир.
Мунозара баҳслари бизни... - фикрларни аниқ ва тушунарли етказиб беришга;
- мантиқий далиллар билан ўз фикрида собитқадамлик билан туришга;
- тингловчиларни ўзининг ҳақлигига ишонтиришга;
- берилган мавзу бўйича маълумотлар топишга, уларни таҳлил қилиш ва тизимлаштиришга;
- бир масалага ҳар тарафлама ёндашишга;
- ҳар қандай тоифадаги тингловчилар олдида нутқ сўзлай олишга;
- танқидни тўғри қабул қилишга ва жадаллик билан жавоб қайтаришга;
- мунозарага нутқни пухта тайёрлашга;
- тингловчилар тоифасини инобатга олиб, нутқ шаклини танлашга ўргатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |