Қ Ў л л а н м а савол:“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади


Савол: Электр токи, Ўзгармас ток ва ўзгарувчан ток?


Download 0.59 Mb.
bet20/23
Sana10.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1256874
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Савол-жавоб

Савол: Электр токи, Ўзгармас ток ва ўзгарувчан ток?
Жавоб: “Электр токи” деб зарядланган заррачаларнинг бирор томонга қараб харакатланувчи оқимларига, яъни зарядланган заррачаларнинг йўналган ҳаракатига (кўчишига ) айтилади.
1) “Ўзгармас ток” деб вақт ўтиши билан йўналиши ва катталиги ўзгармайдиган токка айтилади.
I





Ўзгармас ток манбалари: ўзгармас ток генераторлари, гальваникавий элементлар, аккумуляторлар, термоэлементлар, конденсаторлардир.
2) “Ўзгарувчан ток” деб йўналиши ва катталиги вақт бўйича даврий равишда ўзгариб турувчи токка айтилади.

Ўзгарувчан ток манбаи бўлиб иссиқлик электр станциялари, гидроэлектрстанциялар генераторлари, шамол электр генераторлари хисобланадилар.
Ўзгарувчан токнинг оний қиймати қуйидаги формула билан аниқланади:

бу ерда Im – токнинг амплитудаси.
Ўзгарувчан ток, кучланиш ва э.ю.к.нинг оэффектив қиймати қуйидаги формула билан аниқланади ва қийматлар асбобларда кўрсатилаётган қийматга тенгдир:



Савол: Каршиликлар хакида нимани биласиз?
Жавоб: 1) Занжирда ҳаракат қилаётган электронларнинг тўқнашиши натижасида ўзгармас токка ўтказгич томонидан кўрсатилган тўсқинлик (ўтказгич материали томонидан) ўзгармас токка кўрсатилган қаршилик деб аталади ва R ҳарфи билан белгиланади.
Занжир қаршилиги қуйидаги формула билан аниқланади:
R=U/I
Қаршилик ўлчов бирилиги R=(бирлик U)/(бирлик I)= (1 В)/(1 А)=1В/А•Вольт/Ампер=1 Ом.
1 килом ( 1 кОм) = 1000 Ом = 103 Ом;
1 мегом (1 Мом) =106 Ом
1 Ом учун шундай ўтказгичнинг қаршилиги қабул қилинганки, ундан ўтаётган ток 1А га тенг бўлиши учун унинг учларидаги кучланиш 1 В бўлиши керак.
2) Ўтказгичнинг қаршилиги қуйидаги формула ёрдамида ҳам ҳисоблаш мумкин:
 
бу ерда, ρ- ўтказгич материалининг солиштирма қаршилиги – шу материалдан ясалган, кўндаланг кўндаланг кесим юзи 1 мм2 бўлган бир метр узунликдаги ўтказгичнинг 20 О температурадаги қаршилиги. Солиштирма қаршилик қиймати 20о температура учун келтирилган жадваллардан олинади;
𝒍 – ўтказгичнинг узунлиги (м);
S – ўтказгич кўндаланг кесимининг юзи (мм2).

3) Солиштирма қаршиликни қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин:


 
бирлик ρ=(бирлик R х бирлик S)/(бирлик l)=(1 Ом•м^2)/м=1 Ом•м



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling