Савол: Конденсатор қурилмаларининг тузилиши, ишлаш принципи ва улардан фойдаланишдан мақсад.
Жавоб: Конденсатор деб – электр зарядларни тўплаш учун мўлжалланган асбобга айтилади.
Конденсаторлар иккита ўтказувчи ўзакнинг хар бирига электр ўтказувчи станиол (юпқа алюмин материал) нинг бир учи бириктирилади. Станиол қавватлари орасига парафинланган қоғоз қўйиб устма-уст ўралади. Парафинланган қоғоз диэлектрик вазифасини ўтайди.
Реактив қувватни автоматик компенсациялаш, яъни қувват коэффицентини ошириш ишлаб чиқаришда конденсатор батареялари ёрдамида ҳам амалга оширилади. Ишлаб чиқаришда реактив қувватга бўлган талаб кун давомида ўзгариб туради, шунинг учун реактив қувватни автоматик равишда ростлаб турилмаса кучланишни камайиб ёки ортиб кетишига, натижада баъзи қурилмаларни ишдан чиқишига сабаб бўлади.
Ягона электр энергетика тизими тармоғининг катта юкламали соатлари давридаги электр энергиясини механик энергияга айлантириш пайтида йуколадиган электр энергияси микдорининг электр энергияси истеъмолчилари томонидан белгиланган микдорларида компенсация килиниши керак.
Конденсатор ускуналари истеъмолчиларнинг 50 Гц частотатадаги 0,22 кВдан 10 кВ кучланишгача бўлган параллел индуктив уланмали электр ускуналарида реактив қувватни компенсациялаш ва кучланишни ростлаш учун ишлатилади.
Конденсатор ускуналари қаршилиги мегаомметр билан 2,5 кВ кучланишда ўлчанади. Конденсатор ускуналари сиғими 15—35°С ҳароратда ўлчанади ва паспортда кўрсатилган кўрсаткичларга мос бўлиши керак. Конденсатор ускуналари юқори кучланишда 1 минут давомида синовдан ўтказилади.
Савол: Трансформатор ва уларнинг турлари.
Жавоб: Трансформатор деб –ўзгарувчан ток тизими бир турдаги кучланишни бошқа турдаги кучланишга ток частотасини ўзгартирмасдан ўзгартирувчи статик электромагнитли аппаратга айтилади. Шундай қилиб трансформаторга битта кучланиш U1 ва ток I1 га энергия берилади ва трансформация қилингандан сўнг бошқа кучланиш
Do'stlaringiz bilan baham: |