” 2020 yil Elektr stantsiya va podstantsiyalarni elektr asbob uskunalari fanidan Olot-2020


Download 2.08 Mb.
bet56/84
Sana13.07.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1660061
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   84
Bog'liq
Elektr stansa P Asbob taqvim Isoq

Mashg’ulot yakuni

  1. Faol ishtirok etgan o’quvchilarni baholaydi va rag’batlantiradi. Uyga vazifaning berilishi

  2. Kelgusi mashg’ulotga vazifa va uni bajarish yuzasidan yo’riqnoma beradi.

Baholari bilan tanishadilar.


Topshiriqni yozib oladilar



YANGI MAVZU BAYONI:
Уйғотиш токининг ўзгаришида двигатель режимида ишлайдиган валда юкламаси бўлмаган синхрон машина синхрон компенсатор деб аталади. Синхрон компенсатор уйғотиш токининг катталигига қараб тармоққа реактив қувват Q бериши ёки олиши мумкин.

двигатель режимида ишлайдиган валда юкламаси бўлмаган синхрон машина синхрон компенсатор деб аталади.

Конструкцияси жихатидан турбогенераторларга ўхшаш бўлиб ўртача частотада 750÷1000 (айл/мин) тайёрланади. Ротори аниқ қутбли статор тузилиши турбогенератор статорига ўхшаш.


Синхрон компенсатор статорнинг номинал токи, кучланиши ва қуввати билан роторнинг частотаси ва Uном билан ҳамда номинал режимдаги йўқотишлар билан тавсифланади. Синхрон компенсаторнинг Uном таромоқнинг Uном +5 ёки 10% ортиқ белгиланади. Синхрон компенсаторнинг Sном (КВ А) (10000 КВА÷160 МВА) токи Uном да, совутувчи муҳитнинг номинал параметрларида унинг узоқ муддат давомли иш режимида ишлашига рухсат этилади. Статорнинг Iном токи Sном, Uном қийматларига асосан аниқланади.
Синхрон компенсаторларнинг номинал қуввати килоВольтАмпер ҳисобида аниқланади ва ГОСТ 609–75 га асосан қувватлар қаторига тўғри келиши керак. Шунинг учун ГОСТ бўйича синхрон компенсаторнинг минимал қуввати 1000 кВА деб белгиланган. Ҳозирги пайтда ишлаб чиқарилаётган компенсаторнинг максимал қуввати 160 МВА га тенг.
Статорнинг номинал токи номинал қувват ва номинал кучланиш қийматлари асосида аниқланади.
Роторнинг Iном токи тармоқдаги кучланиш Uном дан ±5% га фарқ қилиб, ўта уйғотишдаги синхрон компенсаторнинг Sном қувватини таъминовчи токнинг катта миқдори синхрон компенсаторнинг номинал совутишда Р актив қувватининг йўқотилиши 1,5–2,5% га тенг.
Синхрон компенсаторлар икки усулда совитилади.
КС–сериялари компенсаторлар учун вентиляцияни ёпиқ тизим билан ҳаволи билвосита совитиш. (турбогенераторларга ўхшаш)
КСВ–сериялар учун корпусга монтаж қилинган газ совитгич билан водородли билвосита совитиш. Компенсаторларнинг иккала турида ҳам В синфдаги изоляция қўлланилган.
Ҳозирги электр юкламалар жуда катта реактив қувват истеъмол қилишнинг ортишига биринчи навбатда электр қурилмаларини кенг миқёсда ишлатиш сабаб бўлмоқда, уларда энергияни ўзгартириш учун магнит майдонларидан фойдаланилади (электр двигателлар, трансформаторлар ва ҳоказо). Симобли вентиллар, люминесцентли ёритиш ва бошқа ўзгартиргич қурилмаларининг токлари анча катта реактив ташкил этувчига эга. Шу сабабли электр тармоқлари токнинг реактив ташкил этувчиси билан юкланади, бунинг таъсирида кучланиш пасаяди ва электр энергияни узатиш ҳамда тақсимлашда қувват исрофлари катта бўлади.

3.1–расм. Синхрон компенсаторнинг турли режимлардаги вектор диаграммалари:
а–салт юришдаги; б–ўта уйғотишдаги; в–чала уйғотишдаги

Агар юкламалар маркасига синхрон компенсатор уланса, у истеъмолчиларга керак бўлган реактив қувватни генерациялаб (пайдо қилиб), электр станцияларни юклама билан улайдиган линияларнинг реактив ток юкламасини камайтириш имкониятини беради, бу эса бутун тармоқ ишини яхшилайди. Бунда синхрон компенсатор ўта уйғотиш билан реактив қувват бериш режимимда ишлаши лозим. Синхрон компенсаторлар электр узатувчи подстанцияларда ҳам ўрнатилади, улар ёрдамида линия бўйлаб кучланишини тўғри тақсимлаш ва параллел ишлаш турғунлигини таъминланади. Шу билан бирга, электр узаткичнинг иш режимига қараб компенсатордан генерациялаш режимида ёки реактив қувватни истеъмол қилиш режимида ишлаш талаб этилади.


Синхрон компенсатор генерациялаётган ёки истеъмол қилаётган реактив қувват уйғотиш токи катталигига боғлиқ.
Cинхрон компенсаторнинг ишини тахлил қилганда, уни кучли тармоққа уланган деб ҳисоблаймиз шу сабабли статорнинг токи ўзгарганда қисқичлардаги кучланиш, амалий жиҳатдан ўзгармайди (3.1–расм).
Уйғотиш токининг ўзгариши билан статор чўлғамининг ЭЮК Ек ўзгаради. Компенсатор ЭЮКнинг катталиги тармоқ кучланишига тенг бўлса, бу режим компенсаторнинг салт ишлаш режими деб юритилади. Уйғотиш токи ортганда синхрон компенсаторнинг ЭЮК унинг қисқичларидаги кучланишдан катта бўлади(ўта уйғотиш режими). Кучланишлар фарқи таъсирида машина статорида токи ҳосил бўлади. Компенсатор чўлғамларининг қаршилиги асосан индуктив бўлганлиги учун ток кучланиш фарқи дан 90о га яқин бурчакка орқада қолади.
Кучланишнинг вектори га нисбатан кўрсатилган ток 90о га яқин бурчакка орқада қолади. Бунда компенсатор тармоққа реактив қувват беради.
Машинани уйғотиш токи етарли бўлмаса, яъни бўлганда, ток векторидан ўзади: машина тармоқдан реактив қувват истеъмол қилади.
Синхрон компенсаторларни уйғотиш учун АРБ қурилмали махсус уйғотиш тизимлари қўлланилади.
Ҳаво билан совитиладиган қуввати катта бўлмаган компенсаторлар учун компенсаторнинг ротори билан уланган ўзгармас ток генераторидан электр машинали уйғотиш схемаси сифатида фойдаланилади. Бу схеманинг юқорида кўриб ўтилган генераторларни мустақил электр машинали уйғотиш схемасидан фарқи шундаки, бунда роторнинг айниқса, кичик токларида керак бўладиган, аосий уйғоткич ишининг турғунлигини таъминлаш учун деярли ҳамма вақт ўрнатиладиган ёрдамчи уйғоткич мавжудлигидир.
Водород билан совитиладиган энг йирик компенсаторларда уйғотиш, иссиқлик электр станциялари резервидаги уйғоткичга ўхшаш, махсус уйғотувчи агрегат воситасида амалга оширилади. КСВ компенсаторининг чўлғамига ток келишини таъминлаётган контакт ҳалқалар билан чўткалар корпуснинг махсус бўлагида жойлашади ва водород муҳитида ишлайди.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1.Электр станцияси тушунчасини таърифланг.
2.Электр станциясини жойлашувида хом ашё омили.
3.Номинал кучланиш нима?
4.Электр қурилмаларининг тоифасини изоҳланг?
5.Электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги асосий муаммоларни кўрсатинг?
6.Нормал режим деганда нимани тушунасиз?

Nazariy o'quv mashg’ulotining o'qitish texnologiyasi.



Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling