Қ а д н м г и ҳ и н д т и л ш у н о с л и г и тилшунослик тарихида қадимги хи-нд филологларининг ишларини энг қадимги илмий традициялар деб ҳисоблаш мумкин
Download 24.93 Kb.
|
Қ А Д Н М Г И Ҳ И Н Д Т И Л Ш У Н О С Л И Г И Тилшунослик тарихида қадимги хи
Қ А Д Н М Г И Ҳ И Н Д Т И Л Ш У Н О С Л И Г И Тилшунослик тарихида қадимги хи-нд филологларининг ишларини энг қадимги илмий традициялар деб ҳисоблаш мумкин. Ҳинд тилшунослиги тарихи шуни кўрсатадики, бир тилнинг тараққиётидаги турли тарихий даврларга хос бўлган турли хусусиятларнинг юзага келиши бу фаннинг яратилишига ижобий таъсир килади. Қадимги Ҳиндистонда тил билан шуғулланиш дастлаб соф амалий аҳамиятга эга булган: давр ўтиши билан қадимги ёзма ёдгорликларнинг турли ўзгаришларга учраган элементларини (сўз ва қўшимчаларини) қайта тиклаш, изохлаш лозим бўлган. Бунинг учун ҳинд олимлари эрамиздан 15 аср илгари (баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, 45—25 аср илгари) ёзилган Ведаларни1 (ўн китобдан иборат бўлган диний мадҳиялар — гимнлар, диний қўшиқлар ва афсоналар тўпламини), эрамиздан илгариги биринчи минг йилларда ёзилган санскрит2 ёдномаларини ўрганганлар ва анализ қилганлар. Улар Ведалардаги маъноси тушунарли бўлмаган сўзларга изоҳ берадиган луғатлар тузганлар, текстларни диққат билан фонетик ва морфологик жиҳатдан анализ қилганлар. Бундай тайёргарлик иши ўша ёдгорликларнинг унутилган, бузилган, шунингдек, жонли тил (пракрит3) таъсирида ўзгариб кетган ўринларини қайтадан тиклаш имконини берди. Ана шундай мақсадда ҳинд олимлари ҳадимги адабий тил бўлган веда ва санскритда ёзилган текстлардаги сўзларнинг, тўғрироғи, сўз формаларининг, ўхшаш шаклларига ва ўхшаш маъноларига эътибор бериб, бир сўзнинг бир неча формасини аниқлар, сўнгра ана шу формаларни бирбирига қиёслаб, уларнинг ўхшаш ва ноўхшаш қисмларини ажратар эдилар. Натижада, бир томондан, сўз формалари учун умумий бўлган қисм — ўзак ва негиз, иккинчи томондан, ўзгариб турадиган қисмлар — аффикс л ар аниқланарди. Шу тарика сўз ёки сўз формалари амалда бирламчи элемент* ларга (ҳозирги термин билан атаганда, морфемаларга) ажратилган. Шунинг учун ҳам қадимги ҳинд олимлари граммаггикани въякарана, яъни аж р а тиш (анализ) деб атаганлар. Масалан: Бирлик: I. патоми учяпман. II. патаси учяпсан. III. патати учяпти. Бу формаларнинг ҳар бири учтадан бирламчи элементларга бўлинади: пат -о-м и, пат -а-си , п ат -а-т и , пат -о-вас. Уларнинг ўхшаш қисмлари п ат -а ёки пат -о бўлиб, ноўхшаш қисмлари - м и - си, - ntu, - вас элементларидир. Ўхшаш қисмлар ўзак пат -, негиз ясовчи а ёки о элементларига бўлинади. Ўзак {санскр, dhatu) билан негиз ясовчининг қўшилишидан ҳозир1 и замон негизи (пата- ёки - пато) ясалади. Қолган ноўхшаш элементлар аффикслар бўлиб, улар негиз (prakrti)ra қўшилади. Санскрит тилидаги ўзак ва негиз ўз ҳолича нутқда айрим сўз сифатида қўлланмайди, балки унга ё сўз ўзгартувчи, ё негиз ясовчи а ёки о (немис тилшуноси В. Шерер уни сўз ясовчи-а билан бир нарса деб ҳисоблайди) қўшилади. Баъзан негиз ўзакнинг такрорланишидан ҳам ҳосил қилинади. Масалан, да- «бор» — ўзак, дада- ёки дад- «боряп(ти)» (да- ўзагининг қисқарган такрори) эса негиздир. Сўзларни туркумларга ажратиш масаласида ягона фикр йўқ эди. Тўртта суз туркумини ажратиш фикри кўпроқ эътироф қилинган. Булар: от (naman), феъл (akhyata), о л д кўмакчи (upasarga) ва юклама (nipata). От —предметлик гоясини билдирувчи, феъл эса ҳаракатни ифодаловчи сўз сифатида таърифланади. Отлар феъл ўзакларидан ясалади, улар бирлик, жуфтлик ва кўплик формаларига эгадир. Олд кўмакчилар отларнинг ва феълларнинг маъноларики кўрсатиб берувчи сўзлар деб баҳоланган. Юкламаларга келганда, қадимги ҳинд олимлари уларни маъноларига кўра уч груипага ажратганлар: 1) қиёслаш юкламалари, 2) богловчи юкламалар, 3) шеърларда формал элемент сифатида ишлатиладиган юкламалар. Олмошлар ва равишлар алоҳида сўз туркумларига ажратилмай, от ва феъл туркумларига қўшиб юборилган. Ҳиндлар еттита келишикни ажратганлар. Булар: 1) бош келишик, 2) тушум келишиги, 3) қурол келишиги, 4) жўналиш келишиги, 5) ажратиш (яъни чиқиш — С. У.) келишиги, 6) қаратқич келишиги, 7) ўрин келишиги. Бироқ ҳинд грамматикачилари келишикларни юқоридаги каби алоҳида номлар билан атамаган. Улар биринчи, иккинчи, учинчи ва хоказо деб келишикларни бир-биридан рақам билан фарқлаганлар. Ҳинд олимлари феъл туркумининг морфологик категорияларини мукаммал ишлаган эдилар. Улар феълнинг уч замонга бирлашадшап етти хил замон формасини: ҳозирги замон, ўтгаи замоннинг т>галланган (perfectum), тугалланмаган (imperfec- ■tum) ва узоқ ўтган замон (plusquamperfectum) турларини, келаси замоннинг одатдаги келаси замон (futurum) ва жуда кам қўлланадиган шарт феъли (conditionalis) формаларини ажратгаилар. * лаврларда ҳам феълнинг тўртта майли — аниқлик, истак, буйруқ, шарт майлларини билганлар. Феълнинг аниқ, ўрта ва мажҳуллик нисбатлари ажратилиб, ҳар бири алоҳида таърифланган- Чунончи, аниқ нисбат бошқа шахс фойдаси учун бажариладиган ҳаракатни ифодаловчи сўз деб, урта нисбат ўз фойдаси учун бажариладигап ҳаракатни ифодаловчи сўз деб таьрифланган. Санскрит %илида феълнинг уч шахс ва учта сон (бирлик, жуфтлик, кўплик)га кўра тусланиши кўрсатилган. Қадимги ҳинд тилшунослари, айниқса, Панини ва унинг издошлари (бу ҳақда кейинроқда) санскрит тилидаги қўшма сўзларни мукаммал равишда тасвирладилар ва классификация қилдилар. Улар қўшма сўзларнинг тузилишида компонентлар орасидаги муносабатларга эътибор берганлар (масалан, от + от// феъл, сифат//сифатдош//равиш + от//сифат// феъл, сон + от ва бошқалар). Ҳозирги классификациялар ўша даврдаги классификацияларга ўхшайди. Аммо санскрит тилида қўшма сўзлар сўз формалари эмас, негизларнинг бирикишидан ҳосил қилинган. Бу жиҳатдан туркий тиллардаги қўшма сўз компонентлари бошқачадир: туркий тилларда қўшма сўз сўз формаларининг бирикишидан ҳосил бўлади. Сўз ёки сўз формасини ясашда қўлланган товуш алмашиши (хусусан, унлиларнинг алмашиши) системаси, яъни ички флексия, ҳинд олимлари томонидан эрамиздан илгариги даврлардаёқ тасвирланган эди. Ҳиндлар морфологияда жуда муҳим ютуқларга эришган бўлсалар ҳам, синтаксисда жуда кучсиз эдилар. Синтаксисга оид қоидалар сўзларнинг бирикиш тартиби, келишик, замон ва майл формаларининг бирикиши каби масалаларнигина ўз ичига олар эди. Кадимги ҳинд грамматикачилари сўзни фикр ифодалаш имкониятига эга эмас, демак, сўз гапдан ташқарида мавжуд эмас деб, гапни тилнинг асосий бирлиги деб ҳисоблаганлар. Фонетика соҳасида ҳамқадимги ҳинд тилшунослари анчагина иш қилган эдилар. Чунки ҳинд олимлари тилларнинг ривожланиши давомида сўзларнинг маъиоларидагина эмас, товуш составила ҳам ўзгаришлар юз бериши мумкинлигини пайқаганлар. Шунга кура улар товушларнинг физиологик (артикуляцион) хусусиятлари, бошка товуш билан алмашиши, бир товушнинг бошқа товуш таъсири билан ўзгариши (комбинатор ўзгаришлар — сандҳи) каби ҳодисаларни ўрганишга эътибор берганлар. Улар товушларни артикуляцион-физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда классификация қилганлар. Шу асосда товушларни унли ва ундошларга ажратганлар: нутқ органларининг яқинлашишидан унлилар, бир-бирларига тегишидан ундошлар ҳосил бўлишини кўрсатганлар. Ундошлар уч группага «бўлинган: портловчи шовқинлилар, сонорлар, сирғалувчилар. Псртловчилар жарангли ва жараигсизларга аниқ ажратилган. Ҳиндларнинг бўғин тузилиши ҳақидаги фикрлари ҳам диқ- -қатни ўзига тортади. Улар унли товушларни бўғиннинг асоси булган мустақил фонетик элементлар деб, ундошларни эса шу асосга бирикадиган ва мустакил қўллана олмайдиган товушлар деб ҳисоблаганлар. Бўғинларда товушларнинг кўтарилиши ва пасайишига асосланган музикал урғуга катта аҳамият берилган. Нутқ товушларининг хусусиятлари жуда яхши ўрганилгамлиги учун ҳам қадимги санскрит ёзуви девонагари, бир томондан, фонетик ёзув-транскрипциядан иборат эди, яъни талаффуз қилинувчи ҳар бир жонли тозуш ёзувда ўз харфий ифодасига эга эди; иккинчи томондан, талаффузи бир-бирига яқин бўлган товушларнинг харфий ифодалари бир хил булиб, улар бир-биридан қўшимча белги билангина фарқ қилинар эди. Масалан, қисқа ва чўзиқ a—a, i—i, u—и унлилари, оддий е ва и унлилари билан уларнинг дифтонглари бўлган ai ва au товушлари ёзувда асосий ҳарфларга қўшилган кичкина қўшимча белгилар билангина ажратилган. Қиёсланг : каби. Демак, асосий ҳарфлар орқали бир-бирига яқин бўлган икки хил товуш аслида биттадан a, i, и, е товуш типларига бирлаштирилган. Бу эса фонема ҳақидаги тушунчадан дарак беради. Кўринадики, қадимги ,ҳинд тилшунослари ўз бўғин ёзувларида ҳам фонемаларни (санскр. sphdta), ҳам уларнинг йирик вариантларини—товушларни акс эттирганлар. Ваҳоланки, Европа тилшунослигида фонема ҳақидаги таълимот И. А. Бодуэн де Куртене ва Н. В. Крушевский асарлари туфайли фақат XIX аср охирларидагина пайдо бўлди. Қадимги ҳинд филологиясида диалектология ва қиёсий метод элементлари ҳам бор эди. Унда этимологик анализларни ҳам учратиш мумкин. Қадимги ҳинд ёзувида иккита тиииш белги бўлган. Булар калтякча ёки таёқ (danda) деб аталган I ва II шаклларида вертикал чизилган чйзиқдан иборатдир. Шунга ўхшаган белги кадимги туркий (узбек) ёзувларида хам учрайди. Кадимги Хиндистонда тилшунослик, афтидан, узоқ тарихга эга булган. Руҳонийлар (браҳманлар) томонидан ёзилган дастлабкн грамматик асарларда тўғри талаффуз масалалари устида сўз юритилади. Эрамиздан илгариги минг йиллик бошларида ■луғатлар тузилган. Шундай луғатлардан бештаси кадимги Ҳипдистоннинг машҳур тилшуноси Я ски (эрамиздан ил. V аср) номи билан боғлиқ. Яски сўзнинг морфологик состави, шунингдек, суз маъноси масаласини ҳам тўғри тасаввур қилган. Унинг- 'ча, сўз предметни бевосита акс эттирмайди. Унинг товуш томони билан предмет уртасида турувчи маъно бор. Шу маъно туфайли суз предметни номлаш имкониятита эга бўлади. Етарли даражада ишланган қадимги ҳинд грамматик тради* циясининг маҳсули сифатида машҳур тилшунос Панини (Panini) нинг «Аштадхьяи» («Грамматик қоидаларнинг саккиз бўлими»)' асари майдонга келди. Панини эрамиздан илгариги IV аср* нинг иккинчи ярмида яшаган деб тахмин қилинади. Панинининг грамматикаси соф эмпирик ва тасвирий характердаги дарслик булиб, унда санскрит (қисман, веда) тилининг фонетик, морфологик, сўз ясаш ва синтактик системасига оид 3996 та қоида жамланган. Қоидалар болаларнинг ёд олишларига мўлжалланиб, жуда ихчам формада, шеър билан ёзилган. Панини Веда прозаик асарлари тилини қонунлаштирди,. грамматик қоидалар асосида бир нормага келтирди. Чунки унгача Ведалар турли диалектларда ёзилган эди. Панини ва унинг издошлари адабий тилнинг (санскритнинг) ортиқча содда* лашиб кетиш процессини тўхтатдилар. Натижада санскрит билан жонли тил (пракрит) орасида фарқ пайдо бўлди. Панини ўз грамматикасида тилга тарихий йўсинда ёндош* маган эди. Шу билан бирга, унда фалсафий база, умумлаштиришлар йўқ эди. Шунга қарамай, бу грамматика Ҳиндистонда қарийб 2 минг йил давомида энг ишонарли ва обрўли қўлланма бўлиб келди. Эрамизнинг XIII асрларидагина санскритнинг Вопадева тузган янги грамматикаси майдонга келди. Адабий тил сифатида Ҳиндистонда кенг тарқалган санскрит тили грамматикасидаги қоидалар ҳозиргача морфологиянинг асосини ифодалаб келди. Аммо турли морфологик системадаги тилларга тадбиқ қилинганида, у тилнинг ўзига хос томонларига мослаб ривожлантирилди. Шу маънода қадимги ҳинд тилшуносларининг амалий мақсадда вужудга келтирган грамматикалари кейинчалик норматив грамматиканинг яратилишига асос бўлди дейиш мумкин. Шундай қилиб, қадимги ҳиндлар юксак даражада турувчи у? тилшуносликлари билан жаҳон тилшунослик фанига жуда катта ҳисса қўшдилар ва ўз таъсирларини кўрсатдилар. Уларнинг таълимотлари Эрон орқали қадимги грек тилшунослигига, Эрон ва Сурия орқали араб тилшунослигига таъсир қилди. Ҳинд тилшунослиги Европага фақат XVIII асрнинг ўрталарида етиб келди. Аммо у Урта Осиёга анча илгари маълум бўлган. Масалан, санскритни яхши билган хоразмлик машҳур олим Абу Райҳон Беруний (X—XI аср) ўзининг Ҳиндистонга багишланган асарида ҳиндларнинг нозик дидли файласуф, грамматиками ва шоир эканликларини қайд килади. Download 24.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling