Болалар “ Шодиёна “ фонограмма мусиқа садоси остида рақс ижро этиб берадилар.
Бошловчи : Узбекистон халқи Ватанини жуда севади . Бу туғрида жуда кўп хикмат-
ли сўзлар ёзишган . Қани болалар Ватанимиз хақида қандай хикматли сўз-
ларни биласиз ?
Бола : Севган Ватаним худди тукқан онамдек .
Бола : Бегона юртда – баҳор хам гўзал эмас .
Бола : Киши Ватансиз , булбул қўшиқсиздек .
--- 1 ---
Бола : Яшаш – Ватанга хизмат қилиш .
Болалар “ Хорзмча “ рақсга тушиб берадилар .
Эшикдан елкасида хуржун, қўлида чилдирма билан Афанди кириб келади ва тўғрига ўтиб, бефарқ кетаверади .
Бошловчи : - Ҳой , ҳой афандим тўхтанг !
Афанди : Ҳа , бир оз сайр қилгани чиққан эдим , болаларнинг овозини эшитиб
Шу ёққа бурилдим . Бу ерда нима бўляпти ўзи ?
Бошловчи : Ассалому алайкум . Хуш келибсиз , афандим ! Бу ерда катта шодиёна
бўляпти . Ватанимизнинг Мукстақиллик тўйини нишонлаяпмиз . Марҳамат
ўтиринг ,меҳмонимиз бўлинг . Бизлар эса бахтли болаликни куйлаб , Вата-
нимизни шарафлаймиз .
Бола : Меҳмон қилар бобо – деҳқон ,
Сахро чўллар боғу – бўстон ,
Ана шундай гул – гулистон ,
Менинг юртим Ўзбекистон .
Болалар “ Ранг-баранг гуллар “ қўшиқ рақсини ижро этиб берадилар .
Бола : Тамғамизга бир қаранг , товланади ранг- баранг .
Унга беради чирой тепасида хилол ой .
Бир томони пахтазор қуёш нурин сочади
Аму дарё Сир дарё чанқоғингиз босади .
Ўртасида Хумо қуш бизга омад тилайди
Ўзбекистон номини жаҳон узра тарайди .
Бола : Байроғимизга қаранг яшил , оқ ва ҳаво ранг
Мустақилликни ёқлаб турибди у хилпираб .
Юлдузлар ва янги ой байроққа бериб чирой
Осмон узра ялтирар узоқлардан кўринар .
Бола : Президентим менинг йўлбошчим менинг
Захматкашим менинг паноҳим менинг.
Оқилим , вазминим , шурурим менинг
Келажаккака йўл очган йулбошчим менинг .
Do'stlaringiz bilan baham: |