9. Асосий қарз ёки фоиз қарздорлиги муддати 30 кундан ошмаган кредитлар қандай тоифада таснифланади?
“Стандарт” кредитлар деб таснифланади ва уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг бир фоизи миқдорида яратиладиган захира шакллантириши лозим.
10.Асосий қарз ёки фоиз қарздорлиги муддати 30 кундан ошган, лекин 90 кундан ошмаган кредитларлар қандай тоифада таснифланади?
“Субстандарт” кредитлар деб таснифланади ва уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг ўн фоизи миқдорида яратиладиган захира шакллантириши лозим.
11.Асосий қарз ёки фоиз қарздорлиги муддати 90 кундан ошган, лекин 120 кундан ошмаган муаммоли кредитлар қандай тоифада таснифланади?
“Қониқарсиз” кредитлар деб таснифланади ва уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг йигирма беш фоизи миқдорида яратиладиган захира шакллантириши лозим.
12.Асосий қарз ёки фоиз қарздорлиги муддати 120 кундан ошган, лекин 180 кундан ошмаган муаммоли кредитлар қандай тоифада таснифланади?
“Шубхали” кредитлар деб таснифланади ва уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг эллик фоизи миқдорида яратиладиган захира шакллантириши лозим.
13.Асосий қарз ёки фоиз қарздорлиги муддати 180 кундан ортиқ муаммоли кредитлар қандай тоифада таснифланади?
“Умидсиз” кредитлар деб таснифланади ва уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг юз фоизи миқдорида яратиладиган захира шакллантириши лозим.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4071-сонли қарорига мувофиқ лойиҳа ташаббускор(лар)и лойиҳада лойиҳа қийматининг неча фоиздан кам бўлмаган ўз маблағлари билан иштирок этиши лозим?
Лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган ўз маблағлари билан иштирок этиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |