Банк ходимларининг ташқи кўринишига қандай умумий талаблар қўйилган ?
Кийимда ишбилармонлар услуби – жиддий, консерватив, офиснинг ишбилармонлик муҳитига ва салобатли ҳамкор сифатида Банк обрўсига мос келадиган
Орасталик – покиза ва тартибли ташқи кўриниш, озода кийим, пойабзал, соч турмаги, ўткир ҳидларсиз.
Вазминлик – кийимда, пойабзалда, аксессуарлар сонида мўътадиллик ва босиқлик; аёллар учун – безакларда, макияжда, маникюрда меъёр бўлиши.
Башанглик – кийимнинг барча деталларининг, пойабзалнинг ва аксессуарларнинг уйғунлиги.
Корпоративлик – корпоратив рамз элементларидан фойдаланиш: (таништирувчи карточка (бейжик), корпоратив бўйинбоғ / рўмол).
Мижозларга хизмат кўрсатиш қоидалари ва услуби тўғрисида тушунча беринг?
- Мижоз билан учрашганда табассум қилиш;
- Мижоз билан кўз алоқани сақлаб қолиш;
- Мижозга “СИЗ” деб мурожаат қилиш;
- Мижозга ўтиришни таклиф қилиш.
- Суҳбат тик туриб олиб борилса. Мижозга 30-45 градус бурчак остида жой танланг ва мижоз билан нейтрал масофада (тахминан 1-1. 5 метр) сақланг.
- Сўзларни аниқ талаффуз қилинг, ўлчанган охангда гапиришга ҳаракат қилинг, пауза ва мантиқий урғу билан.
- Очиқ вазиятни олинг ва очиқ имо-ишоралардан фойдаланинг. Мижозга ҳақиқий қизиқиш кўрсатиш, яхши ният ва ёрдам бериш истагини билдириш.
Залда фаолсизлик тақиқланади!
- “Энди”, “бу”, “бу қандай” паразит сўзларини нутқдан чиқариб ташланг (мижоз билан суҳбатда тез-тез бир хил сўзларни ишлатманг).
- “Йўқ”, “билмайман”, “биз қила олмаймиз”, “афсуски" сўзларидан сақланинг ва х. з.
- Касбий сўз ва терминологиядан фойдаланинг, ўз билимингиздан фойдаланинг.
- Мижоз бирон бир нарсада қийналаётганлигини кўрсангиз, мижозга ёрдам беринг
- Агар суҳбат давомида сизга қўнғироқ бўлса, узр сўранг ва тезкор жавоб бериш учун сўранг: “кечирасиз, қўнғироққа жавоб берсам бўладими”.
- Агар кетиш керак бўлса, мижозга хабар беринг қўйинг: “мен ҳозир шартномангизни имзолаш учун чиқиб кетаман ва дарҳол қайтаман. Илтимос, кутинг, у бир неча дақиқа давом этади.”
Do'stlaringiz bilan baham: |