§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Мижоз анкетаси тижорат банкида қанча муддат давомида сақланади?


Download 0.52 Mb.
bet109/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

28.Мижоз анкетаси тижорат банкида қанча муддат давомида сақланади?
Мижоз билан муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади.


29.Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар қанча муддатда янгиланиб борилиши лозим?
Мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги банк томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.


30.Тижорат банклари томонидан ички назорат қоидалари талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат қайси орган томонидан амалга оширилади?
Марказий банк томонидан ва зарур ҳолларда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда.


31.Тижорат банкининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид ички меъёрий ҳужжатлари ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ким томонидан тасдиқланади?
Кузатув Кенгаши томонидан тасдиқланади.


32.Ички назорат қоидаларига асосан мижоз операциясини тўхтатиш қайси маълумотлар асосида амалга оширилади?
Махсус ваколатли давлат органи томонидан шакллантирилган Рўйхатга асосан.


33.Тижорат банкларининг жойлардаги бўлинмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш соҳасида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бўлинмаларига хабарлар бериши мумкинми?
Мумкин эмас.


34.Банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатлар нима асосида тартибга солинади?
Шартномалар асосида тартибга солинади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling