§ Ички назорат бўйича саволлар ва жавоблар
1.ФАТФнинг 2021 йил февраль ойидаги баёнотига асосан (қора ва кулранг) рўйхатдаги давлатлар сони нечта?
21 та (2 та қора, 19 та кулранг).
Эрон ва Корея (халқ-демократик республикаси), Албания, Баpбадос, Ботсвана, Мьянма, Камбоджа, Кайман ороллари (Бpит.), Гана, Ямайка, Мавpикий, Маpокко, Hикаpагуа, Покистон, Панама, Сенегал, Зимбабве, Сиpия Аpаб Республикаси, Уганда, Буркина-Фасо ва Яман.
2.ФАТФ нинг “қора рўйхати”даги иккита давлат номини айтинг?
Эрон ва Корея (халқ-демократик республикаси).
3.Оффшор ҳудудлар рўйхати қайси давлат органлари томонидан шакллантирилади?
Ўзбекистон Республикаси давлат Солиқ қўмитаси, Давлат божҳона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.
4.ФАТФ нинг нечта асосий тавсиялари мавжуд?
40 та.
5.Ўзбекистон Республикаси қачон ФАТФнинг Евроосиё регионал гуруҳи (ЕАГ)га аъзо бўлган?
2005 йил декабр ойида аъзо бўлган.
6.ФАТФнинг Евроосиё регионал гуруҳи (ЕАГ)га аъзо давлатлар сони нечта?
9 та. Булар: Ўзбекистон, Тожикистон, Қозокистон, Қиргизистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Россия, Хитой ва Беларуссия.
7.Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қачон қабул қилинган?
2004 йил 26 августда қабул қилинган.
8.Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни нечта моддадан иборат?
24 та моддадан иборат.
9.Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари қайси орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади?
Назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда, бундай органлар бўлмаган ҳолда эса, махсус ваколатли давлат органи томонидан томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
10.Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат қайси органлар томонидан амалга оширилади?
Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат мазкур қоидаларни тасдиқлаган органлар, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |