§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Тўлов талабномалари турларини айтинг?


Download 0.52 Mb.
bet61/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

57. Тўлов талабномалари турларини айтинг?
акцептли тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан кейин амалга оширилади;
акцептсиз тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар амалга оширилади.
Тўлов талабномалари қоғоз шаклда ёки Тизим орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.


58. Агробанк АТБ тизимида электрон давлат харидлари ҳақида тушунча беринг?
Электрон давлат харидлари - электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион каби махсус ахборот порталининг дастурий-техник комплекси орқали ахборот-коммуникация технологиялари воситасида давлат харидларини амалга ошириш усуллари.


59. Банк харидлари жараёнидаги электрон дўкон ҳақида тушунча беринг?
Электрон дўкон махсус талаблар татбиқ этилмайдиган истеъмол товарларининг ва бошқа товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга ошириш учун мўлжалланган махсус ахборот порталидаги махсус майдончадир.
Электрон дўконда қуйидаги давлат харидлари амалга оширилиши мумкин:
бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан ошмайдиган, бироқ бир йилда бир давлат буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз баравари миқдордаги суммадан кўп бўлмаган товарлар;
бир давлат буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ошмайдиган миқдордаги ишлар, хизматлар.


60. Банк харидлари жараёнидаги бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион ҳақида тушунча беринг?
Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион давлат харидларининг рақобатли усули бўлиб, уни ташкил этишда нарх иштирокчини танлашнинг ягона мезони бўлади ва бунда мазкур норма товарларни белгиланган сифат стандартларига мувофиқ ҳолда етказиб бериш талабини бекор қилмайди.
Товарни эълонда баён этилган шартлар асосида энг паст нарх бўйича етказиб беришни таклиф қилган иштирокчи аукционнинг ғолиби бўлади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling